Кичик корхоналар штатида бош бухгалтер лавозими бўлмай, унинг функцияларини корхона раҳбари бажарганда, ҳисоб-китоб бухгалтерига эга бўлишлари мумкинми?
– Ҳа, мумкин.
Бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
● бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бошчилигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш;
● бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Чунончи, директор бош бухгалтер (бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари) функцияларини амалга оширишга ва ҳисоб-китоб бухгалтерлари, кассирлар ва бошқалар ишлайдиган бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этишга ҳақли («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.