19.10.2020
Умумий овқатланиш ва ижарага бериш: айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз
Умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар учун 2020 йилнинг III ва IV чоракларида айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёз тақдим этилган (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-б. «а» кичик банди). Корхона бир вақтда иккита фаолиятни амалга оширган тақдирда уни қандай қўллашни, buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди. далее...»» |
19.10.2020
Қандай операцияларга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди
Амалиётда бухгалтерлар кўпинча воситачи харажатларини, ижара бўйича харажатларни қоплаш, шунингдек суғурта шартномаси бўйича товон билан боғлиқ операцияларга дуч келишади. Бундай операцияларга айланмадан олинадиган солиқ солинадими? Buxgalter.uz вазиятни тушунтирди. далее...»» |
19.10.2020
Корхонага қарийб 4 млрд сўмлик ҚҚС қайтарилди
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланган хўжалик юритувчи шахсларга қатор енгилликлар яратилди. далее...»» |
19.10.2020
Товарларни кўрикдан ўтказиш божхона тартиб-таомиллари ўзгартирилди
Давлат божхона қўмитаси «Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорни қабул қилди (рўйхат рақами 3154-1, 13.10.2020 й.). далее...»» |
19.10.2020
Кузги-қишки мавсум бехатар ўтсин!
Халқимизда «Фалокат оёқ остида» деган гап бор. Дарҳақиқат шундай. Мана, куз фасли ўртасида турибмиз. Ҳазонрезги мавсумда иситиш мосламалари ишга туширилади, электр ва газ асбобларидан кўпроқ фойдаланила бошлангани сабабли бу паллада ёнғин чиқиш хавфи ҳам бирмунча ортади. далее...»» |
19.10.2020
Мулкдор ҳуқуқи
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимларининг айтишича, фақат яқин қариндошларни рўйхатга олиш мумкин экан, бунда бир кишига 14 кв.м ҳисобидан келиб чиқилади. Қандай асосга кўра ва неча кишини хусусийлаштирилган квартирамга рўйхатга олишим мумкин? далее...»» |
19.10.2020
Квартирадан рўйхатдан чиқариш – суд орқали
Навоий шаҳрида яшайман. Уйимга қариндошимни рўйхатга олганман. У қамоқда жазони ўташ вақтида вафот этди. У билан яқин қариндош бўлмаганим учун ўлим ҳақидаги маълумотномани менга беришмаяпти. Паспорт столи ҳамда рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалалари билан шуғулланадиган бошқа органлар уни ўлим ҳақидаги маълумотномасиз рўйхатдан чиқаришмаяпти. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Уни қандай рўйхатдан чиқарсам бўлади? далее...»» |
19.10.2020
Жанжалкашлик учун уйдан рўйхатдан чиқариб юбориш
Онам вафотидан кейин акам иккаламизга квартира мерос қолди. Акам онам вафотидан бир йил ўтиб оила қурди ҳамда турмуш ўртоғи ва қизалоғини ўзига тегишли турар жойга прописка қилдирди. Мен квартирамни сотиб, акам оиласини боқиши учун унга машина олиб бердим, ўзим эса акамнинг квартирасига пропискага ўтдим. Бироз вақт ўтгач акамнинг турмуш ўртоғи жанжал чиқарадиган бўлди. Мунтазам жанжаллар учун акам ва унинг оиласини суд тартибида квартирадан рўйхатдан чиқариб юборишим мумкинми? далее...»» |
19.10.2020
Меҳнат кодекси лойиҳаси: меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзгартириш ва тўхтатиш қоидалари
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи аъзоси, эксперт Алексей НИЯЗМЕТОВ меҳнат шартномасини бекор қилиш, ўзгартириш ва тўхтатиш борасида қандай ўзгаришлар киритилишини гапириб берди. далее...»» |
19.10.2020
Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари бўлмаслиги қандай оқибатларга олиб келади
Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари мавжуд эмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Бунинг учун юридик шахс жазога тортилиши мумкинми? Амалдаги қоидаларини ҳақиқий деб ҳисобланмаслигига нималар сабаб бўлади? buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқлари бўйича эксперти Ленара Хикматова жавоб берди. далее...»» |
19.10.2020
Тиббий хулоса бўйича ишдан бўшатилди
Ходима уйда бўлганида оёғи синиб қолди. Уч ой касаллик варақаси бўйича уйда бўлди. Ҳозир унга 1 йилга II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этди, у ногиронлик бўйича пенсияни расмийлаштираётган экан. У иши дазмол машинаси олдида кун давомида тик оёқда туришдан иборат эканлиги сабабли ўз мажбуриятларини бажара олмайди. Корхона ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли имтиёзли иш шароитларини тақдим эта олмайди. Корхона бундай ходимани ишдан бўшатиши мумкинми ёки ногиронлик даврида унинг иш ўрнини сақлаб туриши шартми? далее...»» |
19.10.2020
ФҲШ ўрнига – ички ўриндошлик
Компания ўз ходими – техник кўмак муҳандисини ФҲШ билан сотувлар бўйича хизматларни кўрсатишга ишга қабул қилмоқчи. Ташкилотда асосий ходим ФҲШ бўйича ишлаши ҳам мумкинми? далее...»» |
19.10.2020
Ходим учун синов муддатини узайтириш мумкинми
Ходим билан 1 ойлик дастлабки синов муддати белгиланган ҳолда меҳнат шартномаси тузилган. Муддат тугашига 2 кун қолганда раҳбар янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан буён «ўзини кўрсата олмаганлиги» сабабли синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтирмоқчи. Иш берувчи келишилган синов муддатини узайтиришга ҳақлими? далее...»» |
19.10.2020
Ихтиёрий асосда
Корхона ҳар йили ИИБ қошидаги маҳаллий қўриқлаш бўлими билан банкдан олинган пул маблағларини корхона кассасига олиб келишда кассирни кузатиб боришга шартнома тузади. Корхона ИИБ билан бундай шартнома тузиши шартми? далее...»» |
19.10.2020
Ижарага олувчи юридик шахс бўлганда
Фирма жисмоний шахсдан бинони ижарага олади. Шартномада қайд этилишича, фирма электр энергия харажатларини қоплайди. Қопланадиган сумма ижарага берувчининг пластик карточкасига ўтказилади. Бироқ ижарага олинганда бошланишига фирма электр энергияси учун тўловни электр тармоғига тўлаган. Бино кадастри ижарага берувчи жисмоний шахс номига расмийлаштирилганлиги сабабли электр тармоғи ва ижарага олувчи фирма ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузишнинг имкони бўлмаса, электр энергияси учун ўтказилган тўловлар қандай расмийлаштирилади? далее...»» |
19.10.2020
Футбол мактабини қандай очиш мумкин
Футбол мактаби очишда рухсат берувчи қандай тартиб-таомиллардан ўтиш лозим? Унга қандай ҳуқуқлар берилади? далее...»» |
19.10.2020
Фақат нафақанинг бир турини олиш мумкин
Биргаликда турмуш кечираётган эр-хотинларнинг 14 ёшгача бўлган учта боласи бор, улардан бири 8 ойлик. Ариза берилган ойдан олдинги 3 ой учун оиланинг даромади 2 811 000 сўмни ташкил қилди. Учта боласи бўлган оила бир вақтнинг ўзида 2 ёшгача болани парваришлаш ва 14 ёшгача бўлган болалари учун нафақа, шунингдек моддий ёрдам олишга ҳақлими? далее...»» |
19.10.2020
Қоғоз шаклдаги қайси ҳисобварақ-фактураларни электрон форматга ўтказиш зарур
2020 йил 1 январдан бошлаб ўтиш даврида ташкилотларда баъзи битимлар ҳали ҳисобварақ-фактуралар билан қоғоз шаклда расмийлаштирилган. Энди ушбу ҳужжатларни ЭҲФ тизимига киритиш зарурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. далее...»» |
19.10.2020
Энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳалар янги жамғарма томонидан молиялаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси 9.10.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 640-сон қарорни қабул қилди. далее...»» |
19.10.2020
Истиқболли тадбиркорларга – таълим ва микрокредитлар
Президентнинг 13.10.2020 йилдаги ПҚ-4862-сон қарори билан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. далее...»» |