Norma.uz
Публикации
14.12.2020 Давлат иштирокидаги корхоналар ижро этувчи органи фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори
далее...»»
14.12.2020 Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
далее...»»
14.12.2020 Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ
далее...»»
14.12.2020 Норезидентнинг ижара бўйича даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай акс эттирилади
Корхона чет эл жисмоний шахсига тегишли мол-мулкни ижарага олиш учун ижара шартномасини тузди. Ижарага берувчи ва бюджет билан ҳисоб-китобларни қандай амалга оширишни «Norma» компанияси эксперти Дилором САИДОВА ва buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб бердилар:
далее...»»
14.12.2020 Инвентаризация комиссиясига бухгалтерия маълумотлари қачон ошкор қилинади
19-сон БҲМСга мувофиқ инвентаризацияни ўтказяпмиз. Бироқ омбор мудиридаги маълумотларда тафовутлар мавжудлиги аниқланди. Бухгалтер унга мол-мулклар – миқдори кўрсатилмаган буюмлар номи ёзилган рўйхатни берди ва қолдиқларни ҳисоблаб чиқишни талаб қилди. Омбор мудири ҳавола қилиш учун бухгалтериянинг миқдорий маълумотлари келтирилган рўйхатни беришни талаб қиляпти. У бунга ҳақлими? Ушбу вазиятда амалдаги қоидаларни бузмаган ҳолда қандай йўл тутиш лозим?
далее...»»
14.12.2020 Сотиб олувчи ЭҲФни етказиб бериш ҳолати бўйича кўриб чиқмаяпти. Нима қилиш лозим?
Ташкилот мунтазам равишда календарь йилнинг охирида ўз маҳсулотини (газеталарга обуна) кейинги йилда даврийлик билан – ҳар пайшанбада, ҳафтада бир марта етказиб бериш учун шартномалар тузади. 2020 йилда муаммога дуч келдик: бундай шартномалар бўйича 2019 йилнинг охирида тўловни амалга оширган баъзи мижозлар, ўтган ойда етказиб берилган ҳажмлар учун ҳар ойда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқишни рад этишмоқда. Шартномалар бўйича суммалар унча катта бўлмагани боис, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти юзасидан кўндиришлар иш бермаяпти. Нима қилиш лозим?
далее...»»
14.12.2020 Бузилаётган уй ўрнига бериладиган квартиралар – бепул бериш эмас
Хусусий корхона эски 2 қаватли турар жой ўрнида янги кўп қаватли турар жой қуряпти. Ҳокимнинг қарорига мувофиқ қурилаётган 24 квартирадан 12 таси ва 3 та дўкон эски турар жойда яшаганларга тўлиқ битказилиб текин берилиши лозим. Бериладиган квартиралар майдони аввалги турар жой эгаларига тегишли бўлган майдондан ортиқ бўляпти. Аввал биз ЯСТни тўлардик, янги Солиқ кодекси қабул қилиниши билан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишимиз харажатларни кескин ошириб юборди. Пандемия даврида уй-жойга бўлган талаб кескин камайиб, нархлар анча тушиб кетди. Квартираларни текин беришдан даромад юзага келмайди ва буни реализация қилиш деб ҳисоблаш нотўғри бўлади. СКнинг 239-моддасига мувофиқ ушбу квартираларга ҚҚС солинмаслиги керак деб ҳисоблаймиз. 1. Қурувчи уйлари бузилаётган мулкдорларга бериладиган квартиралар қийматига ҚҚС солмасликка ҳақлими? 2. Аввалги уй-жой мулкдорларида бериладиган ортиқча майдон қиймати солиқ солинадиган даромадни юзага келтирадими? Агар келтирса, ким томонидан бюджетга ЖШДС ўтказилади?
далее...»»
14.12.2020 Бепул беришда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади
Товарларни (хизматларни) бепул беришда, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, ҚҚС ушбу товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу қийматни қандай аниқлаш ва қандай ҳолларда бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳисобланиши ҳақида Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ buxgalter.uz учун махсус сўзлаб берди:
далее...»»
14.12.2020 Тўлиқ амортизацияланган бинога мол-мулк солиғи солинадими
Бинонинг қолдиқ қиймати нолга яқинлашмоқда. Тўлиқ амортизацияланган бинолар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўланадими? «Norma» компанияси эксперти Олег ЦОЙдан ушбу саволга жавоб беришни илтимос қилди:
далее...»»
14.12.2020 Ижара бўйича имтиёзлар кимларга берилган
Президентнинг «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон) билан 2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахсларга имтиёзлар тақдим этилган. Уларнинг амалда қўлланилиши норезидент жисмоний шахсларга ҳам татбиқ этиладими деган саволни келтириб чиқарди. Buxgalter.uz Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасида қуйидаги саволларга тушунтириш олди: ● кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадга, агар норезидент жисмоний шахсга шундай даромад тўланадиган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилиши мумкинми; ● бинолар ва автомобиль транспортини ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилиши норезидент жисмоний шахсларга ҳам тааллуқлими?
далее...»»
14.12.2020 Бинони таъмирлаш: харажатлар қаерга киритилади?
Компания бино ичида таъмирлаш ишларини бажарди, витраж ойнали алюмин пардеворлар ишлаб чиқарди ва хоналар ўртасига ўрнатди, ишлаб чиқарилган алюмин эшиклар, пардеворларни санузелга ўрнатди ва ҳ.к. Ушбу харажатларни корхонанинг харажатларига киритиш керакми ёки бинонинг қийматига киритиладими?
далее...»»
14.12.2020 Қатор давлат функциялари хусусий секторга ўтказилади
Президентнинг 7.12.2020 йилдаги «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
далее...»»
14.12.2020 Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди – йиллик 14%
Қарор 2020 йилдаги пул-кредит сиёсати юмшатилишининг иқтисодиётга таъсирини сақлаб қолиш, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва 2021 йилнинг I ярмида иқтисодий фаоллик тикланишининг давом этишини қўллаб-қувватлашга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди
далее...»»
08.12.2020 Как возместят ущерб, причиненный в результате стихийных бедствий
Постановлением Кабинета Министров N 747 от 25.11.2020 г. утверждено Положение о порядке возмещения ущерба, причиненного населению в результате стихийных бедствий.
далее...»»
08.12.2020 Вафот этган ходимнинг иш ҳақи кимга берилади
Компания ходимларидан бири вафот этди. Олинмаган иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммаси анча миқдорни ташкил этди. Бухгалтерия ушбу суммани вафот этган ходимнинг бевасига берди. Бироқ кейинги куни вафот этган ходимнинг отаси келиб уларни судга беришини айтиб пўписа қилди.
далее...»»
08.12.2020 Хўжалик субъектлари ўртасидаги шартномаларни рўйхатга олиш жорий этилмоқда
ДСҚ томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги – хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатга олиш сервиси ишга туширилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Стратегик режалаштириш департаменти бошлиғи Нодиржон Аҳмеджанов ва ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ идентификация воситалари билан маҳсулотлар маркировкасини жорий этиш бўлими бошлиғи Жавоҳир Исмоилов янгилик тўғрисида батафсил гапириб беришди.
далее...»»
08.12.2020 Ходим моддий зарарни қопламоқчи эмас
Корхонага зарар етказган ходим ҳар доим ҳам уни ихтиёрий равишда қоплашга рози бўлмайди. Бундай вазиятларда иш берувчининг қандай йўл тутишини «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара Хикматова тушунтириб берди:
далее...»»
08.12.2020 Ўзингизни текшириб кўринг
Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!
далее...»»
08.12.2020 Ишсиз россияликларга янги мақом берилиши мумкин

РФКП фракцияси депутатлари Давлат думасига фуқароларнинг «мажбурий ишсизлар» тоифасини жорий қилиш назарда тутилган қонун лойиҳасини киритдилар. Бу ҳақда «Парламентская газета» хабар берди. «Мажбурий ишсизлар» деб номланган янги мақомга эга бўлган россияликларга иш берувчисининг фаолияти тақиқланган тақдирда МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланиши лозим.


далее...»»
08.12.2020 Тартиб ўзгартирилади

Россияда 2022 йилга келиб касаллик варақалари, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар бутун мамлакат бўйлаб тўғридан-тўғри Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўланади.


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика