Norma.uz
Публикации
08.11.2013 Бошқаларнинг хатоcидан сабоқ олинг
Ҳар қандай киши каби бухгалтер ҳам адашади. Айниқса ҳисобот тайёрлашнинг қизғин палласи, шартномалар тузиш пайтларида шундай бўлиб туради. Агар хатога йўл қўйилган ва бу нарса жиддий жавобгарликка олиб келган бўлса, нима қилиш керак? “NORMA” газеталари бирлашган таҳририяти ва шу номдаги Профессионал ривожланиш маркази яқинда ташкил этган амалий семинар шу мавзуга бағишланди.
далее...»»
08.11.2013 ҚҚС ваколатхоналар учун эмас
Бош офиснинг фармойишига кўра ваколатхона бир нечта автомобилни ўз ходимларига уларни харид қилиш қийматининг 25%ига тенг нархда сотиш ния­тида. Ушбу автомобилларнинг қолдиқ қиймати нолга тенг. Ваколатхона мазкур автомобилларни реализация қилиш қийматидан ҚҚС тўлаши керакми?
далее...»»
08.11.2013 Тамаки ва ўсимлик мойига боғлиқ бўлмаса
Кичик корхонамиз чакана савдо билан шуғулланади. Низомда белгиланишича, қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби алкоголли, тамаки маҳсулотлари ва ўсимлик мойини реализация қиладиган корхоналарга татбиқ этилмайди. Улар ЯСТни ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда тўлайдилар (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарори). 2013 йилнинг иккинчи чораги учун ЯСТни қандай қилиб тўғри тўлаш мумкин?
далее...»»
08.11.2013 Ижаранинг ўз ҳисоб-китоби бор
Корхона икки хил хизмат кўрсатади – меҳмонхона хизматлари (ЯСТ ставкаси – 6%) ва савдо жойларини дўконлар учун ижарага бериш хизматлари (ЯСТ – 30%). Солиқлар Президентнинг 25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон қарорига 9-1-иловага кўра ҳисобланади. Агар уларнинг улуши жами тушумда 60%дан камни ташкил этса, корхона ЯСТни жойларни ижарага бериш хизматларидан 6%лик ставкада ҳисоблай оладими?
далее...»»
08.11.2013 Ортиб борувчи якун билан ҳисобланг
Компаниямиз ходимаси 2012 йил июндан бошлаб декрет таътилида бўлди. 2013 йил 15 июлда ярим ставкада ишга чиқди. Унга ярим ой учун 379 260,87 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Ушбу суммадан энг кам ставка – 8%да даромад солиғи чегирилди (30 340,87 сўм). 2013 йил августдан у тўлиқ ставкада ишлай бошлади ва унга 3 483 937,6 сўм даромад ҳисобланди. Ундан 644 464,79 сўм даромад солиғи ушланди. Ходима 2013 йилда илгари ишламагани учун август учун солиқ ҳам 8% бўйича эмас, балки биринчи ой учун бўлганидек шкала бўйича ҳисобланган. Даромад солиғи тўғри ушланганми?
далее...»»
08.11.2013 Олинмаган иш ҳақини қаерга қўйиш керак?
Уч йил ўтганидан кейин ҳисобдан чиқарилган, депонентдаги иш ҳақини ЖШДС бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак? Иш ҳақи 2010 йилда депонентга қўйилган. ЖШДС бўйича ҳисоботда ҳисобот даври бошидаги (2013 йил 1 январдаги) сальдо ҳисобга олинган.
далее...»»
08.11.2013 Металл парчасини топширинг
Металл сим(тара)ни хусусий тадбиркорларга сотиш мумкинми ёки у қора металл парчаси сифатида “Ўзметкомбинат” корхонасига келишилган нарх бўйича топширилиши шартми?
далее...»»
08.11.2013 Фермер ўз фойдасини тасарруф этади
Фермер хўжалиги раҳбари ўзининг соф фойдаси ҳисобидан пул маблағларини банкдан олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб келмоқда. Ушбу сумма фермер хўжалиги раҳбари томонидан кўрилган моддий наф сифатида баҳоланадими ва унга тегишли равишда солиқ ҳисобланадими ёки ушбу пуллар Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-бандига асосан солиқлардан озод этилганми?
далее...»»
08.11.2013 Аниқлаштирилган ҳисобот пеня тўлашдан озод этади
Механик хато оқибатида ҳисоботда январь ойи бўйича кўрсаткич 5 046 363 сўм 64 тийин ўрнига 504 636 364 сўм деб кўрсатилган. Агар мен механик хато билан топширилган ҳисоботимни аниқлаштириб берган тақдиримда пеня ҳам шунга мос равишда камайиши ёки кўпайиши керак-ку. Бизга шу масала юзасидан жавоб топишда кўмак беришингизни сўраймиз.
далее...»»
08.11.2013 Даромад солиғидан имтиёз суғурта бадалига тааллуқли эмас
“Қишлоқ қурилиш банк”нинг кредитлари ҳисобига қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадларидан даромад солиғи ушланмаслигидан хабарим бор. Лекин мазкур даромадлардан пенсия жамғармасига суғурта бадали тўлаш бўйича имтиёз борми?
далее...»»
08.11.2013 Интерактив хизматлар имкониятларни кенгайтиради
Жисмоний шахс йиллик ҳисобланган солиқларини тўлагач, солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномани олиш учун бевосита солиқ идорасига бориб, ортиқча вақт йўқотмаса ҳам бўлади – энди уни электрон тарзда олиш имкония­ти юзага келди.
далее...»»
08.11.2013 Келаси йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокамаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган 2014 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
далее...»»
08.11.2013 Имтиёзлар - тадбиркор учун мадад
Мазкур материалда барча тоифадаги корхоналар, шунингдек айрим фаолият соҳалари корхоналари учун белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар келтирилган. У «Norma Ekspert» мутахассислари томонидан “Практическое налогообложение” («Амалий солиқ солиш») ва “Налоги: вопросы и ответы” (“Солиқлар: саволлар ва жавоблар”) электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланган.
далее...»»
04.11.2013 Ишга ечимни оёқ изларидан излаб
Жиноят содир этилган жойдан экспертлар кўп ҳолларда бармоқ изларини топадилар. Аслида ҳақиқий ҳаётда ҳам шундай бўлади. Экспертлик амалиётимизда эса аҳён-аҳёнда бўлса ҳам оёқ излари билан иш олиб боришга тўғри келади.
далее...»»
04.11.2013 Таҳсил олиб келдингизми – ишлаб беринг!
Компаниямиз ходимини кейин камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан хорижий мамлакатлардан бирига 6 ой ўқиб келишга юбормоқчимиз. Биз ишлаб беришнинг бундай муддатини белгилашимиз мумкинми ва мазкур муносабатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштирса бўлади?
далее...»»
04.11.2013 Ўриндош ходима дам олишга ҳам, туғишга ҳам ҳақли
Мен МЧЖда 10 йилдан кўп вақтдан бери ўриндош бўлиб ишлайман. Ана шу вақтнинг ҳаммасида менга таътилга чиқишга рухсат беришмаган эди. Энди мен декрет таътилига чиқмоқчиман. Декрет ва таътил пулларини тўламаслик учун мени ҳомиладорлигимда ишдан бўшатишлари мумкинми?
далее...»»
04.11.2013 Янги корхонага директор қачон тайинланади
Мен янги ташкил этилган МЧЖнинг ягона муас­сисиман. Ҳозирча МЧЖ директорига иш ҳақи тўлаш учун маблағларимиз йўқ. Мен уни исталган вақтда ишга қабул қила оламанми ёки буни МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган кун қилиш лозимми?
далее...»»
04.11.2013 Ҳаммасини шартномада қайд этиш керак
Хўжалик шартномасида тарафларнинг шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолда жавобгарлигини қайд этиш мажбурийми? Унда айни вақтда жазо чоралари – жарима ва пеняни кўрсатиш мумкинми? Қандай ҳолларда жаримани, қандай ҳолларда пеняни кўрсатиш лозим?
далее...»»
04.11.2013 Тугатиш жараёнида мол-мулкни тақсимлаш
МЧЖ ихтиёрий равишда тугатилмоқда. Корхона 2013 йилда ишлаб чиқарилган иккита енгил автомобилга эга. Биз машиналарни икки муассис ўртасида тақсимламоқчимиз. Буни қандай амалга оширса бўлади?
далее...»»
04.11.2013 Валюта курсининг ҳисобида адашманг
Шартномага асосан бизга хизматларни кўрсатувчи корхона АҚШ долларида, унинг сўмдаги эквивалентини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради. Биз хизматлар учун тўловни тўлов амалга оширилган кундаги Марказий банк курси бўйича сўмдаги эквивалентда ўтказиб берамиз. Биз хизмат кўрсатувчи корхонага 5 000 минг сўм ўтказиб бердик, июль ойида эса бизнинг сўров хатимизга асосан улар бизга 3 000 минг сўмни қайтарди. Қайтарилган маблағлар суммаси Марказий банкнинг қайси кундаги курси бўйича ҳисобга олинади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика