Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 45 / Бизнинг маслаҳатлар

Металл парчасини топширинг

 

                Пахта момиғи бизнинг ишлаб чиқа­ришимизда асосий хом ашё ҳисобланади. У “Ўзпах­тасаноат”нинг ҳуду­дий бирлашмалари (масалан, Қашқадарёпахтасаноат) билан тўғридан-тўғри шартнома тузиб сотиб олинади. Ишлаб чиқариш жараёнида пахта момиғи тойларидан металл сим (тара) ажратиб олинади. Ушбу металл симнинг қиймати пахта момиғининг таннархига киритилган ва унинг учун алоҳида тўлов амалга оширилмайди. Металл сим бизда қайта ишлатилмайди. Билишимизча, хусусий тадбиркорлар ундан мих, пружина ишлаб чиқаришда фойдаланишади. Лекин айтишларича, мазкур металлар кичик-кичик бўлакларга бўлиниб, “Ўзметкомбинат”га келишилган нарх бўйича топширилиши керак экан.

Металл сим(тара)ни хусусий тадбиркорларга сотиш мумкинми ёки у қора металл парчаси сифатида “Ўзметкомбинат” корхонасига келишилган нарх бўйича топширилиши шартми?

 

– Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартибининг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 49-сон қарорига 1-илова) 2-бандида тасарруфида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар ва металл парчалари топширувчи ташкилотлар бўлган вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар, холдинглар металл парчалари тайёрлаш (топшириш) бўйича топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда металл парчалари тайёрлаш (топшириш)нинг, унинг турлари кўрсатилган ҳолдаги, бир йил учун белгиланган топшириқларини тасарруфларидаги металл парчалари топширувчиларга етказишлари керак­лиги белгиланган.

Шунингдек, тайёрлаш (топшириш) топшириғи бўлмаган тақдирда ҳар қандай юридик шахсда тўпланган металл парчаларининг ҳаммаси “Ўзметкомбинат” АИЧБнинг “Иккиламчиқораметалл” корхоналар хўжалик ҳисобидаги бошқармаси ва “Тошкент рангли металлар парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи” ОАЖ корхоналарига топширилиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган.

Ҳужжатда металл парчаларини мажбурий топширишда муайян нархлар ўрнатилмаганлиги сабабли сиз шартномани келишилган эркин нархда тузишингиз мумкиндир.

Прочитано: 3237 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика