Norma.uz
Книги
«Трудовое законодательство Республики Узбекистан» (сборник нормативно-правовых актов) на узбекском и русском языках

Электронное издание представляет собой сборник нормативно-правовых актов по трудовому законодательству

РАСЧЕТЫ С ПЕРСОНАЛОМ II ТОМ ОСОБЕННОСТИ ОПЛАТЫ ТРУДА

В книге рассмотрены вопросы оплаты труда отдельных категорий работников, в отдельных сферах и случаях. В частности, раскрыты особенности оплаты труда совместителей, сезонных работников и надомников — действующие ограничения при приеме на работу совместителей, начисление им заработной платы при повременной и сдельной форме оплаты труда, виды сезонных работ и расчеты с работниками-сезонщиками, особенности организации надомного труда и выгоды работодателей при использовании труда надомников, возмещение расходов надомников и оплата их труда.

Налоговое законодательство Республики Узбекистан Сборник нормативно-правовых актов

Данное электронное издание по сути представляет собой сборник нормативно-правовых актов по налоговому законодательству Республики Узбекистан. В него вошли все законы, указы, постановления, распоряжения Президента Республики Узбекистан, постановления и распоряжения Кабинета министров Республики Узбекистан, зарегистрированные Министерством юстиции Республики Узбекистан, а также иные нормативные акты, в том числе ведомственные и местные, касающиеся вопросов налогообложения.

Годовой отчет–2013

Издательство «Norma» предлагает новую электронную книгу для бухгалтеров. В пособии специалисты подробно, по строкам баланса, разъясняют порядок учета финансово-хозяйственных операций и их налоговые последствия. Разъяснения сопровождаются актуальными примерами и конкретными расчетами, с учетом всех изменений и дополнений, внесенных в законодательство.

Электронная книга Сборник договоров

В предлагаемом сборнике представлены типовые и примерные формы договоров, утвержденные нормативными актами, а также примерные формы договоров, разработанные экспертами-юристами ООО «Norma».

Практика бухгалтерского учета (в 2 томах)

В книге излагаются основы организации и техника ведения бухгалтерского учета. В каждом разделе содержатся методические рекомендации, правовая информация, разъяснения особенностей учета, оприходования и налогообложения рассматриваемых объектов: основных средств, нематериальных активов, финансовых инвестиций и др.

Электронный комментарий к Налоговому кодексу

Издательство «Norma» выпустило электронную книгу «Комментарий (постатейный) к Налоговому кодексу Республики Узбекистан. Общая часть» с учетом всех изменений и дополнений в законодательстве (на русском языке).

Годовой отчет–2012

Издательство «Norma» реализует электронную книгу «Годовой отчет–2012», подготовленную специалистами «Norma Ekspert», на русском языке с учетом всех изменений и дополнений, внесенных в законодательство.

3000 бухгалтерских проводок

Издательством «Norma» совместно с ООО «Norma Hamkor» выпущена в свет электронная версия книги 3000 бухгалтерских проводок.

Краткий семейный справочник о наследстве и наследовании

В справочнике подробно рассмотрены вопросы наследования, приведены статьи Гражданского кодекса и образцы завещаний, приведены конкретные примеры.

Вышел комментарий к Налоговому кодексу

В издательстве "Norma" вышел в свет подробный постатейный комментарий к Особенной части Налогового кодекса Республики Узбекистан.

Дом, в котором мы живем

Издательство «Norma» выпустило новую брошюру, которая поможет грамотно урегулировать жилищно-коммунальные проблемы.

Годовой отчет – 2011

Ваш помощник в составлении годового отчета стал еще удобнее

«Солиқ ва божхона хабарлари», №31, 2016й. 2 август

Устуворликлар
Ташқи иқтисодий фаолият
  • Қуруқ мева-ю ёнғоқ экспорти: бозорда ўз ўрнига эга бўлиб

    Бугунги кунда соғлом бўлиш ва узоқ умр кўришни ҳамма истайди, шунинг учун ҳам жаҳонда сабзавот ва мевалар истеъмолига талаб ошган. Қуритилган мевалар ва ёнғоқ мағизи эса фойданинг кони деб ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ушбу маҳсулотларнинг бозори жаҳонда чаққон. Марказий осиёлик ишлаб чиқарувчилар қуруқ мевалар ва ёнғоқларнинг жаҳон бозорида ўз ўринларини қандай қилиб эгаллайдилар ва сақлаб қоладилар? Пойтахтдаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида бу ҳақда «Ёнғоқ ва қуруқ мевалар билан савдода етказиб беришларнинг агроозиқ-овқат ҳалқачалари: озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, бизнес-жараёнлар ва бозорлар» ихтисослаштирилган минтақавий семинар иштирокчилари уч кун мобайнида фикр алмашдилар.

Солиқ солиш
  • Икки турдаги хизмат бўйича ҳисоб-китоб

    ЯСТ тўловчи кичик корхона Президентнинг ПҚ-1754-сон қарорига мувофиқ 2017 йилгача ЯСТ тўлашдан озод қилинган хизматларни кўрсатади. Хизматларнинг имтиёзли турлари билан бир қаторда II чоракдан бошлаб солиқ солинадиган хизматларни бажара бошладик. Юқорида тилга олинган қарорда (5-иловага изоҳ) айтилишича, башарти хизматларнинг имтиёзли турлари камида 80%ни ташкил этса, кичик корхоналар даромадларнинг барча турлари бўйича ЯСТ тўлашдан озод қилинадилар. 1. Бажарилган имтиёзли хизматлар фоизи қандай ҳисобланади: йил бошидан ортиб борувчи якун биланми ёки ҳар бир чорак учун алоҳидами? 2. Агар корхона хизматларнинг бир неча турини, шу жумладан Президентнинг ПҚ-1754-сон қарорига кўра имтиёзли турларини кўрсатса ва имтиёзли турларидан келиб тушган тушум: кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 80%и ва ундан ортиқни; кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 80%идан камни ташкил этса, ЯСТ қай тартибда ҳисобланади?

  • ЯСТ: ортиқча тўловни қандай қайтариш мумкин

    Корхона улгуржи савдо билан шуғулланиш учун лицензияга эга. Амалда металл конструкцияларни ишлаб чиқаради, улгуржи савдо билан шуғулланмайди. Лицензия бизга фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжларимиз учун сотиб олинган товарларни реализация қилганда зарур бўлади. Улгуржи савдога лицензия олингандан кейин ДСИ банкка билдиришнома юборди. Энди тушумнинг барча суммаси (ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот учун олдиндан тўлов, қайта ишлашга берилган хом ашёдан маҳсулотни тайёрлаш хизматлари учун олдиндан тўлов, товар мавжуд эмаслиги муносабати билан қарз, бўнак тўловларининг қайтарилган суммаси) бўнак тўловларини ушлаб қолган ҳолда махсус ҳисобварақ орқали ўтади. Шу муносабат билан бизда қуйидаги саволлар юзага келди: 1) улгуржи савдога лицензия олган ишлаб чиқариш корхонасига Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом татбиқ этиладими; 2) ЯСТнинг тўланган суммаларини қандай қилиб қайтаришимиз мумкин; 3) иккинчи компаниямиз (худди шундай ишлаб чиқариш корхонаси) учун улгуржи савдога лицензия олиш ниятидамиз, юқоридаги муаммоларга тўқнаш келмаслик учун қандай йўл тутишимиз керак?

Жавоб берамиз
  • Мақсадсиз имтиёзлар ҳисоби: хатоларни тузатамиз

    Президентнинг ПҚ-1050-сон қарорига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан божхона тўловлари бўйича мақсадли ва мақсадсиз имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш кераклигини тушунтириб берсангиз. Ўзгартиришлар киритилгунча корхона бухгалтериясида божхона тўловлари бўйича қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қайд этилган: олиб кирилган ТМЗга (2014 йил январидан 12 июнгача) – Дт 1010–Кт 6991 – 100,0 млн сўм (божхона тўловлари БЮДнинг 47-сатрида: ҚҚС, бож ва акциз); олиб кирилган ТМЗга Дт 6991–Кт 8840. 2014 йил 15 июндан йил охиригача: Дт 1010–Кт 6991 – 1 000,0 млн сўм (божхона тўловлари БЮДнинг 47-сатрида: ҚҚС, бож ва акциз); Дт 6991–Кт 8840. Ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан божхона тўловлари бўйича бўшаган суммалар балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттириладими? Юқоридаги бухгалтерия ёзувларини (2014–2015 йиллар учун) қандай қилиб тузатиш зарур?

Амалий бухгалтерия
  • Нафақа кўпроқ ҳисобланиши керак

    Мен тўқимачилик корхонасининг бўяш цехида ишлаганман. 2016 йил 1 апрелдан реконструкция ўтказилиши муносабати билан корхона фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилди. 2016 йил 1 майдан 3 сентябргача ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (126 кун) бўламан. Нафақа ҳисоб-китобини кўрганимда унинг суммаси маошимдан эмас, балки энг кам иш ҳақидан (130 240 сўм) ҳисоблаб чиқарилганини билдим. Реконструкция ўтказилиши муносабати билан корхона фаолияти тўхтатиб турилганда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қандай ҳисобланади?

  • Иш ҳақи қариндошининг фойдасига ўтказилса...

    Корхонамиз ходимаси ўз иш ҳақидан сўндириш ҳисобига холаваччасининг тиббий хизматлар (санаторий), коммунал хизматлар ҳақини шартнома бўйича пул ўтказиш йўли билан тўлашни сўради. Ходимамизнинг корхонамизда ишламайдиган қариндошларига кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлашимиз мумкинми? Бу ҳолда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Ушбу операцияни қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш керак? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

  • Ишлаб чиқаришдаги брак: тузатамизми ёки ҳисобдан чиқарамизми

    Бизнинг МЧЖ пайпоқ буюмларни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. ЯСТ тўловчиси ҳисобланамиз. Ишлаб чиқариш жараёнида чиқиндилар ҳосил бўлади: тўқув аппаратларида ишлаганда – чала тўқилган пайпоқ кўринишида техник брак, узилган ип ўрамлари; кеттель машиналарида – кеттеллаш чоғида ҳар жуфт пайпоқдан тахминан 2 г тўқилган ҳалқа кўринишидаги чиқиндилар; брак қилинган пайпоқлар чиқади. Чиқиндилар ҳисобини қандай қилиб тўғри ташкил этиш мумкин? Уларнинг қайси бири қайтариладиган чиқиндилар ҳисобланади, уларни қайси нархда омборга кирим қилиш керак (1090)?

Шахсий манфаат
  • Объект мақомидан келиб чиқасиз

    2016 йил май ойида солиқ инспекциясидан даромад солиғи бўйича қарзимни дарҳол узишим кераклиги ҳақида билдиришнома келди. Солиқ идорасидагилар кетма-кет келадиган 12 ой ичида 2 та кўчмас мулк объекти сотилганда солиқ ундирилишини айтдилар. 2015 йил февраль ойида дала ҳовлидаги участкани, ўша йил июнь ойида эса квартирани сотганман. Бунда дала ҳовлидаги участкада яшаш учун мўлжалланган ҳеч қандай иморат мавжуд эмас. Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандида 12 ойлик давр ичида 2 та уй-жой реализация қилиниши ҳақида сўз борган. Дала ҳовлидаги участкамизда уй-жой, чироқ, газ, сув, сув ҳовузи ва ҳаммом бўлмаган. У 600 м2 майдонни эгаллаган деярли бўш ер бўлган. Ерда фақат 10 йил олдин уй қуришни мўлжаллаб қазилган фундамент (фундамент ҳам ёпилмаган – четларига бетон қуйилган чуқур) ва 2 х 7 метрлик ёғоч сарой қурилган. Дала ҳовлининг давлат нархи бўлмагани ёки биринчи бўлиб сотилгани учун квартирани сотиш нархи билан унинг инвентаризация қиймати ўртасидаги фарқдан 8,5%лик ставкада солиқ ундирдилар. Бетонланган чуқур ва ёғоч саройга эга бўлган ер участкаси Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-бандида сўз юритилган уй-жойга кирадими? Агар кирмаса, ушбу объектни қандай тавсифлаш мумкин? Квартира дала ҳовлидан кейин сотилгани ва фақат у уй-жой деб ҳисобланиши жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солишда инобатга олинадими?

  • Участка олдингизми – солиқни дарҳол тўланг

    2008 йилда туман ҳокими жисмоний шахс эгалик қилиши учун ер участкасини тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур қарор ушбу участкада уй-жой қуриш учун берилган эди. Жисмоний шахс 2016 йилда ерга эгалик қилишга расман ордер олди. Туман солиқ органидагилар мазкур жисмоний шахс ер солиғини ерга ордер расман олинган 2016 йилдан эмас, балки 2008 йилдан тўлаши шарт деб ҳисоблайдилар. Солиқ инспекциясининг базасида ерга эгалик қилиш даври 2016 йилдан деб кўрсатилган, солиқ инспекцияси инспектори эса 2008 йилдан ер солиғини ҳисоблаб берди. Жисмоний шахс қайси пайтдан ер солиғини тўлаши керак: ҳоким ер участкасини тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилган кунданми ёки ер участкаси ордерга кўра жисмоний шахсга расман бириктирилган санаданми?

  • Солиқ мажбуриятлари мерос сифатида ўтади

    Квартира 1972 йилда эрнинг номига олинган эди. У оила боши эди. 2003 йилда у вафот этди. Хотини ва иккита фарзанди қолган. Мерос бўйича хотини ва иккала фарзандига ҳужжатлар топширилди. Хотини пенсионер. Бир фарзанди Тошкентда яшайди, иккинчиси эса пропискадан чиқарилган ва Россияда яшайди. Агар квартира бир нечта меросхўрга тегишли бўлса, мол-мулк солиғини ким ва қандай қилиб тўлаши керак?

  • Дала ҳовлига солиқ: ставкаси ва ҳисоб-китоби

    Чирчиқ шаҳридаги боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудида дала ҳовлим ва Тошкент вилояти Қибрай туманида уй-жойим бор. Мол-мулк солиғи ва ер солиғи қандай ҳисобланади? Тошкент вилоятининг кўрсатилган ҳудудларида 2016 йилда ушбу солиқларнинг қандай ставкалари амал қилади?

Божхона
  • Ҳимоя учун 16 та медаль

    Ашхободда Европа ва Марказий Осиё минтақавий озон тармоғининг йиллик учрашуви доирасида божхона ва ҳуқуқни қўлловчи органлар ходимларини озон қатламини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Европа ва Марказий Осиёнинг мукофоти билан тақдирлашнинг тўртинчи тантанали маросими бўлиб ўтди.

  • Коррупция – тараққиётга таҳдид солувчи иллат

    Хоразм вилояти божхона бошқармасида Жиноят ишлари бўйича вилоят суди билан ҳамкорликда «Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бошқарма шахсий таркиби иштирокида бўлиб ўтган тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Казаков коррупция ва унинг мудҳиш оқибатлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика