Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 31 / Ташқи иқтисодий фаолият

Қуруқ мева-ю ёнғоқ экспорти: бозорда ўз ўрнига эга бўлиб

 

Бугунги кунда соғлом бўлиш ва узоқ умр кўришни ҳамма истайди, шунинг учун ҳам жаҳонда сабзавот ва мевалар истеъмолига талаб ошган. Қуритилган мевалар ва ёнғоқ мағизи эса фойданинг кони деб ҳисобланади. Шу сабабли ҳам ушбу маҳсулотларнинг бозори жаҳонда чаққон. Марказий осиёлик ишлаб чиқарувчилар қуруқ мевалар ва ёнғоқларнинг жаҳон бозорида ўз ўринларини қандай қилиб эгаллайдилар ва сақлаб қоладилар? Пойтахтдаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида бу ҳақда «Ёнғоқ ва қуруқ мевалар билан савдода етказиб беришларнинг агроозиқ-овқат ҳалқачалари: озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, хавфсизлиги, бизнес-жараёнлар ва бозорлар» ихтисослаштирилган минтақавий семинар иштирокчилари уч кун мобайнида фикр алмашдилар.

Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари, республиканинг манфаатдор вазирлик ва идоралари вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Украина, Туркия, Хитой, ЕИ мамлакатларидан келган меҳмонлар Марказий Осиё минтақасининг иссиқ иқлими туҳфалари экспортига тааллуқли бўлган масалаларнинг кенг доирасини муҳокама қилдилар. Унинг ташкилотчилариБМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) ва Ўзбекистонда БМТнинг Тараққиёт дастури (UNDP) «Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш» лойиҳасиушбу соҳадаги обрў-нуфузга эга халқаро экспертларни таклиф қилдилар, улар нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида бизнес-жараёнларни яхшилашнинг замонавий дастаклари тўғрисида ҳикоя қилдилар, балки озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлиги халқаро стандартларини қўллашнинг амалий усуллари билан таништирдилар ҳам.

 

 

Семинарда «Ўзагроэкспорт» АЖнинг янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулоти маркетинги ва экспорти бўйича директори Сардор Аббосхонов сўзга чиқди. У ихтисослаштирилган ташқи савдо компаниясининг фаолияти тўғрисида гапириб берди. Хусусан, «Ўзагроэкспорт» янги ва қайта ишланган сабзавот ҳамда меваларни ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш ва улар ассортиментини кенгайтириш, шунингдек ушбу товарларни экспортга йўналтиришнинг замонавий савдо-логистик инфратузилмасини жадал ривожлантириш учун нималар қилинаётгани хусусида тўхталди. Мева-сабзавот маҳсулоти жаҳон ва минтақавий бозорлари конъюнктурасининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, маҳаллий маҳсулотни экспортга йўналтириш, уни сотишнинг янги бозорларини излаш ва ўзлаштириш, узоқ муддатли ва қисқа муддатли экспорт контрактларини тузиш компаниянинг вазифаларидан ҳисобланади.

 

Қуёш-ку... биз томонда, панд берадиган нарса бошқа

Ўзбекистоннинг қуруқ мева ва ёнғоқларига келсак, уларнинг сифат хусусиятларини Осиё иқлими белгилайди. Ёзимиз иссиқ ва ёмғирсиз. Иқлим қанча иссиқ бўлса, мевалар шунча ширин бўлади, улар мазаси бўйича, масалан, Туркияда етиштирилганидан (у ерда намлик кўп) кескин фарқланади. Яна бир муҳим жиҳат – Ўзбекистоннинг қуруқ мевалари табиий усулда қуритилади, бу витамин ва микроэлементларнинг кўпчилигини сақлаб қолиш имконини беради, шунингдек етиштирилаётган товарларнинг сифати, ташқи кўриниши ва таъмига таъсир кўрсатади.

Бу фикрни БМТТД лойиҳасининг раҳбари Дилшод Акбаров ҳам таъкидлади. Ўзбекистонда фақат табиий қуритишдан фойдаланилади – қуёшда ёки сояда. Яъни печка ва гулханлардан фойдаланилмайди. Ишлаб чиқариш жараёнида каустик сода ва маҳсулотга янада жозибали товар кўринишини бериш учун ишлатиладиган кимёвий моддалар (олтингугурт (сульфат) ангидриди) сепилмайди. Ўзбекистонда етиштириладиган ва йиғиладиган барча қуруқ мевалар ва ёнғоқлар дурагай эмас, балки табиий навлардир.

Қуруқ мева мавсуми – куз бошланиши билан Туркия, Эрон, Афғонистон, Бирлашган Араб Амирликларидан ўнлаб тайёрловчилар Ўзбекистонга келишади ва фураларда қуруқ мева ҳамда ёнғоқларни олиб кетишади. Бутун Ғарбий Осиёдан келадиган мазкур меҳмонлар ушбу товарлар таъмига кўра ўз мамлакатлариникидан устун туришини яхши билишади. Ушбу давлатлар эса, ваҳоланки, қуруқ мева маҳсулотининг йирик етиштирувчи ва экспортчилари ҳисобланишади. Қуруқ меваларимизни ўз мамлакатларига импорт қилиб, уларни Европа стандартлари бўйича ўраб-жойлайдилар ва ўзларининг Made in Turkish, Made in Iran ва ҳоказо лейбллари билан Европа мамлакатларига экспорт қиладилар. Ғарбда улар ноёб, шоҳона маҳсулот сифатида ва, табиийки, юқори нархларда сотилади. Афсуски, ўраб-жойлаш ва Европа талабларига мувофиқ келмаслик – ишлаб чиқарувчиларимизнинг заиф томонларидир.

Ҳолбуки, ЕИлик эксперт, Ёнғоқ ва қуруқ мевалар бўйича халқаро кенгашнинг раис ўринбосари Пино Калкагни ўзининг ёнғоқ ва қуруқ мевалар халқаро савдоси бўйича шарҳида таъкидлаганидек, таъм сифатларига кўра, Ўзбекистоннинг қуритилган узуми дунё бўйича энг яхшидир. Қуритилган ўриклар эса, унинг фикрича, туркларники яхши. Яъни таъм ва ранги жиҳатидан. Бироқ, қуруқ мева маҳсулоти импорти билан қарийб қирқ йилдан бери шуғулланиб келаётган экспертнинг тажрибасини ҳисобга олиб, унинг фикрига қулоқ солиш ўринлидир. Айниқса камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари бобида.

 

ЕИ талаблари ҳақида

Европа харидорларининг Марказий Осиё маҳсулотларига қизиқишининг ўсиши ҳамда қуруқ мева ва ёнғоқлар етиштирувчилари томонидан ўзига хос товарларнинг экспортини кенгайтиришга тайёрлиги масалалари семинарнинг мавзусига айланди. Чунончи, ЕИ бозорларига муваффақиятли чиқиш учун етиштирувчилар Европа стандартларини қўллашдан яхши хабардор бўлишлари керак. Зеро экспортни бошлашдан аввал экспорт қилинадиган маҳсулот сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ЕИ қонунчилиги талабларига мувофиқ келишига ишончи комил бўлиши керак. Шу боис БМТ ЕИК қишлоқ хўжалиги стандартлари бўйича бўлимининг раҳбари Лилиана Анноваззи-Йакабнинг «БМТ ЕИКнинг бозор стандартлари – ёнғоқ ва қуруқ мевалар учун сифатга доир талаблар» тақдимоти қизғин кутиб олинди. Фикримизча, у мамлакатимиз фермерлари ва экспортчиларига фойдали бўлади. Шу сабабли энг муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

ЕИга олиб келинадиган товарлар истеъмолчиларни ҳимоя қилиш учун ЕИнинг техник талабларига жавоб бериши керак. Асосий талабларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: товарларнинг хавфсизлиги, стандартлаштириш, ўраб-жойлаш ва маркировкалаш.

Хавфсизлик. Товарларнинг хавфсизлигига нисбатан ЕИ сиёсатининг умумий қоидалари белгиланган.

Стандартлаштириш. Стандартлаштиришга нисбатан ЕИ сиёсатининг асосий принциплари белгиланган. Уларнинг ичида энг муҳими – мувофиқликни тасдиқлаш. Товарларнинг техник стандартларни уйғунлаштиришга нисбатан директивалар билан белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлашни ишлаб чиқарувчи ёки учинчи тараф амалга оширади. Ваколатли органлар ЕИ мамлакатларининг ҳар бирида учинчи тараф жалб этилган тақдирда мувофиқликни тасдиқлаш учун жавобгар бўлади.

Маркировкалаш. ЕИ ҳудудида тарқатиладиган товарлар маркировкалаш бўйича ЕИ талабларига мувофиқ келиши керак. Улардан мақсад истеъмолчининг соғлиғи, хавфсизлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш; товар тўғрисида ахборот тақдим этиш (ичида нима борлиги, таркиби, хавфсиз фойдаланиш ва эҳтиёткор бўлишнинг махсус чоралари ва ҳоказо).

Ўраб-жойлаш. ЕИ ҳудудида татбиқ этиладиган ўраб-жойлаш атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича талабларга, шунингдек истеъмолчилар соғлиғи учун хатарнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган талабларга: ўраб-жойлаш ва ўраб-жойлаш чиқиндиларига нисбатан умумий талабларга; ўраб-жойлаш миқдорларига; озиқ-овқат маҳсулотлари билан алоқа учун мўлжалланган материаллар ва маҳсулотлар учун махсус қоидаларга мувофиқ бўлиши керак.

Ифлослантирувчи моддалар назорати – жуда муҳим омил. ЕИнинг бир қатор меъёрий ҳужжатларида уларни ЕИга олиб киришда маҳсулотларни назорат қилишнинг жуда қаттиқ чоралари назарда тутилган. Хусусан, улар афлатоксинлар* билан зарарланиш хавфи туфайли баъзи учинчи мамлакатлардан айрим озуқа ва маҳсулотларни импорт қилиш учун махсус шартларни белгилайди.

Булар нима учун керак? Гап шундаки, маҳаллий ёки учинчи мамлакатлардан келтириладиган баъзи маҳсулотларда афлатоксинлар миқдори мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида контаминантларнинг энг кўп йўл қўйиладиган миқдоридан анча ортиқ чиқмоқда. Натижада Европа Иттифоқи томонидан ушбу озиқ-овқат маҳсулотларини эркин муомалага чиқариш олдидан назорат чораларини кўриш хусусида қарор қабул қилинган.

Афлатоксинларнинг йўл қўйиладиган миқдори тўғрисидаги ЕИ қонунчилигига мувофиқликни таъминлаш учун ҳар бир туркумга товар келиб чиққан мамлакат ёки товар юклаб жўнатилган мамлакат (агар у товар келиб чиққан мамлакат бўлмаса) ваколатли органлари томонидан ўтказилган намуналарни танлаб олиш ва таҳлил натижалари илова қилиниши керак.

 

Фойдали тажриба

Мавзувий сессияларнинг ҳаммаси, иштирокчиларнинг фикрича, қизиқарли ва фойдали бўлди. Халқаро стандартлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти билан савдо қилишни кўпайтириш бўйича энг яхши амалиётлар, шунингдек экспорт ва импортни назорат қилиш тизимларида ахборот технологияларидан фойдаланиш (Туркия мисолида) муҳокама қилинганда суҳбат фойдали бўлиб ўтди. Экспортчиларнинг илтимосига кўра АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлигининг халқаро стандартлар бўйича мувофиқлаштирувчиси Дориан ЛаФонд экспорт олдидан менежмент ва сифатли маҳсулот етиштириш тўғрисида анча батафсил маъруза қилди. Натижада аҳамиятли принциплардан бири аниқланди: озиқ-овқат товарларининг экспорти – жуда рақобатли бизнес. Айни шу боис бир хил товар ёки унинг турини сотадиган рақобатчиларни, шунингдек улар товарларининг сифати ва нархини тўлаш усулларини синчиклаб баҳолаш керак бўлади. Шундан кейин ўз бозор позицияси (оммавий бозор ёки тармоқли, йил бўйи ёки мавсумий, чакана сотиш ёки меҳмонхона тармоғи) тўғрисида қарор қабул қилиш енгил бўлади.

Шунингдек семинар иштирокчилари – республикамиз меҳмонлари Тошкент бозорларига бордилар, у ерда янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулоти ассортименти ва унинг нархлари билан танишдилар.

Савдо-саноат палатасининг чет эл инвестицияларини жалб этиш бўлими бошлиғи Ғафуржон Усмонов семинар иши тўғрисидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

– Глобаллашув ва рақобат даври унумдорлиги шу вақтгача юқори бўлмаган маҳсулотни яхшилаш билан шуғулланишга мажбур қилади. У қайта ишлаш, сақлаш, маркетинг, экспорт масалаларини анчагина такомиллаштиришни ҳам талаб этади. Сифатни назорат қилиш ва логистика масалаларини такомиллаштириш сингари қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўраб-жойлаш ҳам алоҳида эътиборни талаб қилади. Қуруқ мева ва ёнғоқлар экспорти Ўзбекистон учун истиқболли соҳа бўлиб, у энг яхши жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда маслаҳатлар олиш ва консультациялардан фақат фойда кўради.

 

Гулнора Абдуназарова,

махсус мухбиримиз.

 


*Афлатоксин В1 – генотоксин карценоген, у ҳатто жуда оз миқдорда бўлганда ҳам жигар раки хатарини оширади.

Прочитано: 2981 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика