Norma.uz

Қайта ҳисоб-китобга бўлган ҳуқуқ

Пенсия жамғармаси бўлинмасида пенсия тайинлаш чоғида менинг меҳнат дафтарчамдаги қишлоқ жойлардаги коэффициент тўланадиган ишлар қайд этилган ёзув эътиборга олинмайди. Менга бу йиллардаги ишларни ҳисобга олмасдан пенсия тайинлашди. Ҳозир менда мазкур даврларда ишлаганлигимни тасдиқловчи маълумотнома бор. Пенсиямни қайта ҳисоб-китоб қилишлари лозимми?

Людмила Ивановна,

Тошкент ш.

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 49-моддасига мувофиқ пенсияларни қайта ҳисоблаш ҳолатларидан бири пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этганлиги ҳисобланади.

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова) VII бўлимига мувофиқ сиз пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган сана пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.

Сизнинг аризангиз Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 5 кун муддатда кўриб чиқилиши лозим.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин 5 кундан кечикмай рад этиш сабабларини, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатган ҳолда пенсионерга рад этиш тўғрисидаги билдиришномани беради ёки юборади ҳамда айни бир вақтда тақдим этилган ҳужжатларни ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг қўлига қайтаради.

Агар комиссия томонидан ижобий қарор қабул қилинса, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб амалга оширилади.

Пенсионер томонидан пенсия тайинлангунгача эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги қўшимча ҳужжатларнинг тақдим этилиши муносабати билан пенсияни қайта ҳисоблаб чиқишда қайта ҳисоблаш вақтида амалда бўлган иш стажи ва иш ҳақини аниқлаш тартиби қўлланади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган пенсияни тайинлашдан олдинги ишнинг охирги 10 йилидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Прочитано: 2342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика