Norma.uz

Пенсия тўлиқ олинмай қолди

Турмуш ўртоғим вафот этди. Пенсиянинг бир қисми олинмай қолиб кетди. Орадан 3 ой ўтди. Ҳозир мен пенсиянинг қолган қисмини олишим мумкинми?

Ш.Қосимова. 

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 63-моддасига мувофиқ пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади. Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.

Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.

2014 йил 31 декабргача пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга 2 ойлик пенсия миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан оз бўлмаган миқдорда дафн этиш нафақаси тўланади. 2015 йил 1 январдан бошлаб дафн этиш нафақаси аниқ миқдорда – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида тўланади1.

Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин 6 ой ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.

Шундай қилиб, сиз юқорида кўрсатиб ўтилган пул маблағларини олишингиз мумкин.

 

1Ушбу ўзгартиш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга 2014 йил 4 декабрда қабул қилинган «Солиқ ва бюджет сиёсатининг мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-379-сон Қонуни билан киритилган.

Прочитано: 917 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика