Norma.uz

Пенсияга қўшимча тўловлар

Уй-жой-коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари кимларга ва қандай миқдорда берилади? Уларни тўлаш тартиби қандай?

О.Рубина. 

 

– Президентнинг 27.03.2003 йилдаги ПФ-3227-сон Фармони билан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловлари жорий этилди.

Компенсацияларни тўлаш Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низом1 (кейинги ўринларда – 2175-сон Низом) билан тартибга солинади.

Энг кам иш ҳақининг 45%и миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари қуйидагиларга тўланади:

а) ўзгалар қарамоғига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан, ногиронлар ҳам;

б) 1941–1945 йиллардаги иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, 1941–1945 йиллардаги иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ва вафот этган ногиронларининг хотинлари. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга2 1 ва 2-сон иловалари билан белгиланган;

в) биринчи ва (ёки) иккинчи даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган шахслар;

г) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва Шуҳрат орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар, шахсий пенсионерлар;

д) фашистлар концлагерларининг собиқ вояга етмаган тутқунлари;

е) Ленинград шаҳри қамали даврида шаҳар корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида ишлаган фуқаролар;

ж) кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлари;

з) Чернобиль ҳалокати оқибатида зиён кўрган фуқаролар;

и) ядро полигонларида ва бошқа ядровий радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Энг кам иш ҳақининг 18%и миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари 1941–1945 йиллар иккинчи жаҳон уруши давридаги меҳнат фронти қатнашчиларига тўланади.

Компенсациялар тўлови ҳар ойда амалга оширилади:

корхона штатида турган ҳар бир ходимга (шу жумладан, ишловчи пенсионерларга) иш жойида;

асосий иш жойида – ўриндошлик тартибида бир неча жойда ишлайдиган шахсларга;

пенсия (нафақа) олиш жойида – ишламайдиган пенсионерларга ва нафақа оладиган болаликдан ногиронларга ҳамда нафақа оладиган пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, меҳнатга қобилиятсиз кекса фуқароларга.

Компенсациялар қуйидаги тартибда тўланади:

ишламайдиган пенсионерлар ва ижтимоий нафақалар олувчиларга – пенсия (ижтимоий нафақа) тўлаш билан бир вақтда;

ишлайдиган фуқароларга, шу жумладан, ишлайдиган пенсионерларга иш ҳақини тўлаш муддатларида.

Бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга уларнинг танлаши бўйича энг кўп миқдордаги битта компенсация тўланади.

Меҳнат таътилида, таълим олиш муносабати билан таътилда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлиш вақти учун, шунингдек вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври, бола 2 ёшга етишига қадар уни парвариш қилиш бўйича ходимлар таътилда бўлган давр учун ҳам компенсациялар тўланади.

 

* * *

Отамизга уй-жой-коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича компенсация берилар эди. Унинг вафотидан кейин биз мазкур компенсацияни олишимиз мумкинми?

Фаттохова Н.,

Тошкент ш.

 

– Олувчига тегишли бўлган ва унинг вафот этиши муносабати билан тўлиқ олинмай қолган компенсация суммаси у вафот этган кунда бирга яшаган оила ­аъзоларига тўланади. Мазкур ҳолда компенсация вафот этган кунига қадар тўланади (2175-сон Низомнинг 9-банди).

Агар сиз боқувчисини йўқотган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари қаторига кирсангиз, мазкур ҳолатда компенсация пул тўловларини олиш ҳуқуқига эгасиз.

Компенсация пул тўловлари ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига улар оладиган пенсия туридан ва оила аъзолари биргаликда ёки алоҳида яшашларидан қатъи назар, тўланади (2175-сон Низом «б» бандининг кичик банди).

 

1Молия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган, АВ томонидан 30.12.2010 йилда рўйхатдан ўтказилган.

2ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.

Прочитано: 2451 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2017-07-08 11:06:26, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика