Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 51 / Парламент хабарлари

Ўзбекистонда парламент сайлови якунланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига депутатларни сайлаш бўйича барча сайлов участкаларида овоз бериш якунланди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда 18 миллиондан ортиқ сайловчи иштирок этди ва бу рўйхатга киритилган умумий сайловчиларнинг 88 фоиздан кўпини ташкил этди. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги қонунининг 44-моддасига мувофиқ парламент Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови ўтган, деб ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг конференцияси ҳам якунланди. Унда Экоҳаракатнинг Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ва ҳудудий бўлинмалари вакиллари томонидан Қонунчилик палатасига 15 нафар депутат яширин овоз бериш йўли билан сайланди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги қонунларда мустаҳкамланган барча демократик норма ва принципларга риоя этилган ҳолда ўтказилди.

Сайлов жараёнида сайлов қонунчилиги бузилгани ҳақида жойлардан бирорта ҳам маълумот тушмади.

Аввал хабар қилинганидек, сайловни дунёнинг элликдан зиёд давлати ва беш халқаро ташкилотдан 300 дан ортиқ халқаро ва хорижий кузатувчи кузатиб борди.

Бундан ташқари, Қонунчилик палатасига сайлов жараёнини депутатликка номзодларни кўрсатган сиёсий партияларнинг 70 мингдан зиёд кузатувчи ва ваколатли вакили ҳам кузатди. 

 

ЎзА материали асосида.

Шерзод Икрамутдинов
олган сурат.
www.gazeta.uz.

Прочитано: 1016 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика