Norma.uz

Пенсияга қўшимча пул ишламоқчи бўлсангиз

Ҳар бир пенсионер бўлмаса-да, уларнинг кўпчилиги пенсияга қўшимча равишда пул топиш имконияти тўғрисида ўйлайди. Ўз қобилиятини замонага яраша қўллаб иш топиш мумкин, бироқ бунда қонун ҳужжатларининг талабларини ҳам унутмаслик керак.

 

Маълум ёш чегарасидан ўтган ишловчи киши «ишловчи пенсионер» тоифасига қадам қўяди. У билан жамият ўртасидаги муносабатларни белгилайдиган бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар сирасига «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) ва Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом1 (бундан кейин – 2222-сон Низом) киради. 2222-сон Низомга кўра ишловчи пенсионерларга тайинланган пенсиянинг 50%и миқдорида пенсиялар тўланади.

Ишловчи пенсионерларнинг муай­ян тоифаси учун пенсиянинг тўлиқ миқдори сақланади. Масалан, уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахсларга, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахсларга.

Ушбу рўйхатга Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар, I ва II гуруҳ ногиронлари, фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раислари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёллар ҳам кирган.

Бир йилгина аввал муайян бир марталик тўловлар – гонорарлар, тақдирлаш ҳақи ва бошқаларни оладиган пенсионерлар, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг2 эски таҳрири 159-бандига биноан ишловчи пенсионерларга тенглаштирилар ва, тегишинча, уларга ҳам пенсиянинг ярми тўланар эди. Ушбу чора сабабли турли инстанцияларга мурожаатлар кўпайди, чунки ҳар доим ҳам олинган тақдирлаш ҳақи пенсиянинг ярмига мувофиқ келмас эди. Ушбу мурожаатлар туфайли Президентнинг 26.12.2013 йилдаги ПФ-4589-сон Фармони чиқди, унга кўра 2014 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг энг кам миқдоридан паст даромад (гонорар, тақдирлаш пули ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

2222-сон Низомга ҳам МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 10.02.2014 йилда 2222-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Агар сиз яна озгина ишлаб, пенсияга оз-моз қўшимча пул ишлашга қарор қилсангиз, шуни унутмангки, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишловчи пенсионер бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига шартнома нусхаси ва тўланган гонорар, даромад тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши керак.

Шуни айтиш лозимки, пенсионернинг фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича бир нечта ташкилотда ишлаши тақиқланмайди. Энг муҳими, ушбу тўловлар суммаси энг кам пенсия миқдоридан ошмасин. 15 декабрдан бошлаб у ойига 231 575 сўмга тенг (Президентнинг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармони).

 

1МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 30.04.2011 йилда 2222-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.


Алла РОМАШКО. 

Прочитано: 3527 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика