Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 51 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ИНВЕСТОРЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛДИ 

2014 йил 9 декабрда ЎРҚ-380-сон Қонун билан тасдиқланган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири имзоланди. Қонун расман эълон қилинган кундан – 2014 йил 10 декабрдан кучга кирди.

Қонуннинг янги таҳририда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни киритиш орқали инвестицияларни амалга ошириш шакллари рўйхати кенгайтирилди.

Бундан ташқари, Қонун янги норма билан тўлдирилди, бу норма нафақат «инвестиция лойиҳаси»ни, балки унга кирадиган таомилларни ҳам белгилайди.

Инвесторлар ҳуқуқлари рўйхати инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мустақил ва эркин тасарруф этиш, шунингдек ўз инвестициялари ва бошқа активлари реквизиция қилинган тақдирда мутаносиб равишда компенсация олиш ҳамда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарларни ундириш ҳуқуқи билан тўлдирилди.

Инвестиция фаолияти иштирокчиси маблағлардан мақсадли йўналишларда фойдаланиши лозим.

Шунингдек Қонунда инвестиция фаолиятини ва марказлаштирилмаган инвестицияларни давлат томонидан рағбатлантириш ҳам ўз аксини топган. Марказлаштирилмаган инвестициялар деганда инвесторнинг ўз маблағлари, банкларнинг кредитлари, шу жумладан чет эл банкларидан Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз олинган кредитлар, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари назарда тутилади. Марказлаштирилмаган инвестициялар қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Уларни бошқариш инвестор томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

Қонуннинг янги таҳририга мувофиқ мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз ичига оладиган Ўзбекистон инвестиция дастури Президент томонидан тасдиқланади. Эслатиб ўтамизки, илгари инвестиция дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган.

 

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРДАГИ ЎЗГАРТИШЛАР  

11.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-381-сон Қонун билан қуйидаги ҳужжатларга ўзгартишлар киритилди:

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун (14.12.2000 йилдаги 160–II-сон) норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунига қўйиладиган яна бир талаб билан тўлдирилди. Унда унинг (ёки унинг қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак;

Божхона кодекси. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар томонидан товарларни қайта ишлашга божхона органларининг рухсатномасини бериш шартларига тузатишлар киритилди. Рухсатнома буюртмачининг ёзма мурожаатига кўра қуйидаги шартларда берилади:

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун – қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асослари ваколатли орган билан келишилган бўлса, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун – товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосаси мавжуд бўлса;

«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонун (28.12.1993 йилдаги 1006–XII-сон). «Ўзстандарт» агентлигининг ваколатларига тузатишлар киритилди. Бундан ташқари, киритилган ўзгартишларга мувофиқ сертификатлаштириш объектларига дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулотлар киритилди. Хизматлар ва сифат тизимлари сертификатлаштириш объектларидан чиқарилди. Илгари сифат бўйича эксперт-аудиторлар томонидан Ўзстандарт белгилаган тартибда ўтказиладиган сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назорати энди мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органлари ёки сертификатлаштириш бўйича инспекция органлари томонидан амалга оширилади;

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун (25.05.2000 йилдаги 69–II-сон). Қуйидаги корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сонига тузатишлар киритилди: енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатида – кўпи билан 200 киши; металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида – кўпи билан 100 киши.

Қонун тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун ноқулай бўлган қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлардан кафолатларни назарда тутувчи норма билан тўлдирилди. Қонунда илгари қабул қилинган яна бир талаб ўз аксини топди. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди;

«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун (20.12.2012 йилдаги ЎРҚ–341-сон). Ваколатли органнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъектига ёзма шаклда, тугатиш сабаблари ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда етказиладиган муддат 3 кундан 1 кунга қисқартирилди.

Шунингдек ЎРҚ–381-сон Қонун билан юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий қилинди: Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖТК) илгари амал қилган моддаларига қўшимчалар киритилди. Шу билан бирга МЖТК моддалари қаторида қонуний тадбиркорлик фаолиятига «тўсқинлик қилиш» тушунчасига тузатишлар киритилди ва жарима санкциялари оширилди.

Қонун билан бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.

Қонун расман эълон қилинган кундан – 2014 йил 12 декабрдан кучга кирди.


Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.

Прочитано: 1040 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика