Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Қарор ва ижро

Ҳакамлик суди – тадбиркорлар ҳимоячиси

● Тадбиркорлар ўртасидаги низоларни ҳал этишнинг муқобил тизими

● Ҳакамлик битими шартномаларга киритилмоқда

 

Ҳакамлик судлари тадбиркорлар дуч келиши мумкин бўлган низоларни ҳал этишнинг муқобил тизимидир. Мазкур суд икки томон ўртасида юзага келган муаммони ярашув йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилади.  

 

Ҳакамлик суди ишни қисқа муддатда ва холис кўриб чиқишни, айни пайтда тижорат сирларининг сақланишини таъминлайди. Зеро, ҳакамлик судлари ўз фаолиятини қонунийлик, мустақиллик, ҳакамлик муҳокамаси маълумотларининг ошкор қилинмаслиги, ҳакамлик судьяларининг холислиги, диспозитивлик, ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принциплари асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида «Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзуида ташкил этилган илмий-амалий конференцияда шулар ҳақида сўз юритилди.

2006 йил 16 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Қонуни мазкур тизим имкониятларини янада кенгайтирди. Ҳакамлик судининг таркибини шакллантириш, низони ҳал этиш билан боғлиқ муносабатлар Қонун билан тартибга солинди. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий ижро этилмаган ҳолларда, ўрнатилган тартибда мажбурий ижро этилиши белгиланди.

Бугунги кунда тадбиркорларнинг кўпчилиги пайдо бўлаётган низоларни ҳакамлик судида ҳал этиш учун шартномаларга ҳакамлик битимини киритмоқда. 

Депутатлар, судьялар, мутахассислар, банк ходимлари ва тадбиркорлар иштирок этган тадбирда ҳакамлик муҳокамасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ваколатли судлар билан ҳакамлик судлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ҳакамлик судьялигига номзодларнинг малакасини ошириш каби масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида 15 ҳакамлик суди фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан 2007 йилдан бери беш мингга яқин иш кўрилиб, тадбиркорлар фойдасига 242,2 миллиард сўм, 2,2 миллион доллар ҳамда 195 минг евро ундирилган.

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 2841 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика