Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Бевосита мулоқот

Алимент бўйича қарзни кечроқ сўндирса бўладими?

Ходимга ҳисоблаб ёзилган 300 000 сўм иш ҳақидан 22 500 сўм ЖШДС ва 19 500 сўм Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ушлаш керак, қолган 258 000 сўмдан ярмини (жамғарилган қарз муносабати билан 50%ини) алиментга 129 000 сўм ва почта харажатларига 7 740 сўмни йўналтириш лозим. Шу тариқа мажбурий ушланмалар суммаси 178 740 сўмни (22 500 + 19 500 + 129 000 + 7 740) ташкил этади. Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ушланмаларнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ошиши мумкин эмас. Бизнинг ҳолатда у 59%дан ошади. Корхона ушланмаларнинг бир қисмини кейинги ойларга кўчира олмайди, чунки бунда ҳам айни шундай вазият юзага келади.

Агар ЖШДС ва суғурта бадалларидан ташқари, алиментлар ва уларга доир почта харажатлари ушланса ҳамда ушланмаларнинг умумий суммаси ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи суммасининг 50%идан ошса, иш ҳақидан ушланмаларни қандай амалга ошириш керак?

Д.Собирова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Иш ҳақи ва ходимнинг бошқа турдаги даромадларига ижро ҳужжатлари бўйича ундиришларни қаратиш тартиби «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон, бундан кейин – Қонун) 7-бобида белгиланган. Оила кодексининг 137-моддасида белгиланишича, алимент олувчи шахсга пул ўтказиш алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек қонун ҳужжатлари билан белгиланишича, иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори 50%дан ортиб кетмаслиги лозим (МКнинг 164-моддаси; Қонуннинг 66-моддаси).

Сизнинг вазиятда икки вариантдан бирини танлашингиз мумкин.

1. Ходимнинг ёзма аризасига кўра унинг иш ҳақидан сиз ҳисоблаган барча ушланмаларни – 178 740 сўмни (22 500 + 19 500 + 129 000 + 7 740) амалга оширишингиз мумкин. Гарчи уларнинг миқдори 59,58%ни ташкил этса-да, қонун бузилмайди (МКнинг 164-моддаси биринчи қисми).

2. Агар ходим ўз иш ҳақидан 50%дан кўп суммани ушлаб қолишга ёзма розилик бермаган бўлса, алимент миқдори қуйидагича ҳисобланади:

а) алиментлар ва почта харажатларининг (6%) умумий суммаси:

(300 000 х 50%) – 22 500 – 19 500 = 108 000 сўм;

б) алиментлар суммаси: 108 000 / 106% х 100% = 101 886,79 сўм;

в) почта харажатлари (6%): 108 000 / 106% х 6% = 6 113,21 сўм.

Ушбу ҳолда иш ҳақидан ушланмалар 50%дан ошмайди ва 150 000 сўмни (22 500 + 19 500 + 101 886,79 + 6 113,21) ташкил этади.

Айни вақтда алиментлар суммаси биринчи вариантдагидан камроқ, шу сабабли ҳам улар бўйича жамғарилган қарз узоқроқ сўндирилади.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1029 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика