Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Қарор ва ижро

Энг яхши бухгалтер ва аудитор ким?

Тошкентда бухгалтерлик ҳисоби ва аудитни янада такомиллаштириш йўллари мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.  

 

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 2 июлдаги «Аудиторлик ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2014 йил 22 августда имзоланган «Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорлари бухгалтерия ва аудит соҳасини изчил ривожлантириш борасида дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Ҳозир мамлакатимизда 100 дан ортиқ аудиторлик ташкилоти фаолият юритмоқда. Бундай ташкилотлар хизматига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Жумладан, корхона ва ташкилотларга 2006 йилда 4,5 миллиард сўмлик аудиторлик хизмати кўрсатилган бўлса, 2013 йилда 34 миллиард, жорий йилда эса бу кўрсаткич 40 миллиард сўмдан ошди.

– Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда барча хизматларни автоматлаштириш орқали ходимлар ва мижозлар вақтини тежашга, ҳужжатларни тизимлаштириш орқали сифатли аудит хизмати кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз, – дейди Ўзбекистон аудиторлар палатасининг ижрочи директори Р.Ҳайдаров. – Мамлакатимизда халқаро тизимда хизмат кўрсатиш имконига эга бўлаётган аудиторлик ташкилотлари йил сайин ошмоқда. Улар орасида аудит хизматларининг ишончлилиги, рақобатбардошлиги ҳамда ходимларининг малакаси халқаро сифат стандарти ISO 9001:2000 сертификатига лойиқ топилганлар кўпчиликни ташкил этади.

Мамлакатимиздаги турли тармоқларда фаолият юритаётган корхоналар фаолияти тобора кенгаймоқда. Бу эса аудит ва бухгалтерия хизматларига бўлган талабнинг ортишига хизмат қилмоқда. Аудиторлик ташкилотлари нафақат текширувчи, балки ташкилотлардаги камчиликларни бартараф этишда ўз таклифларини берувчи кўмакчиларга айланмоқда.

Анжуманда аудиторлик текширувларида холислик, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун асосли хулосалар бериш, солиқ борасидаги ҳужжатларни тўғри юритиш ва самарадорликни ошириш, соҳадаги замонавий билимларни ошириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Жорий йилда «Йилнинг энг яхши аудитори–2014» шарафли номига қуйидагилар сазовор бўлишди:

Кристина Александровна Прокудина
(«Prokar Ekspert Audit» МЧЖ АТ);

Шер Маҳкамович Назаров
(«PKF Мак Alyans» МЧЖ АТ);

Екатерина Николаевна Мишова
(«FTF-Audit» МЧЖ АТ);

Альфия Комилжановна Хайдарова
(«Avto Oyna» МЧЖ).

Республиканинг энг яхши бухгалтерлари бўлиб қуйидагилар эътироф этилди:

Флорида Равкатовна Еремеева
(«Avto-Trade» МЧЖ);

Асомитдин Саидаҳмедович Умаров
(«Modellar Uyi Galereyasi» МЧЖ);

Шоҳида Пўлатовна Ҳайдарова
(«Progress Audit» МЧЖ).

Энг яхши ички аудиторлар бўлиб қуйидагилар тан олинди:

Илҳомжон Адҳамович Солиев
(«Avto Oyna» МЧЖ);

Зариф Тошматович Жабборов («Qashqadaryokonsauditinform» МЧЖ).


ЎзА ва мухбирларимиз материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2572 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика