Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Кўчмас мулк бозори

Офис сотиб олган бўлсангиз...

«СБХ»нинг 4.11.2014 йилдаги 44 (1056)-сонида кўтарилган мавзуга қайтиб, Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ яна бир нечта муҳим жиҳатни ёритмоқчимиз.

Маълумки, рўйхатдан ўтказишдан ташқари, кўчмас мулкни сотиб олиш ёки ундан фойдаланишда эътибор қаратиш керак бўлган бир қатор бошқа жиҳатлар ҳам мавжуд. Хусусан, булар – жисмоний ва юридик шахсларга солиқ солиш масалалари. Биз уларнинг асосийларига – яъни қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари харидорда – умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган юридик шахсда кўчмас мулкка солиқ солишга тааллуқли бўлганларига жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

 

СОЛИҚЛАРНИ КИМГА, ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ТЎЛАШ КЕРАК

 

Солиқ кодексининг қоидалари

 

Ер солиғи

 

Мол-мулк солиғи

 

 

49-боб

 

47-боб

 

Солиқ тўлайдилар

 

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан ЎзРнинг норезидентлари

 

ЎзР ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган ЎзРнинг резидентлари

 

ЎзР ҳудудида фаолиятни доимий муассаса (ДМ) орқали амалга ошираётган ва (ёки) ЎзР ҳудудида ўз мулкида кўчмас мулкка эга бўлган ЎзРнинг норезидентлари

 

Солиқ тўламайдилар

 

1) ННТ;

2) солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар

1) ННТ;

2) солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар

 –

 

Солиқ солинадиган база

 

Солиқ солинмайдиган майдонлари чегириб ташланган ҳолда ер участкалари майдони

 

Асосий воситалар (АВ) бўйича – АВнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда;

тугалланмаган қурилиш объектлари бўйича – уларнинг ўртача йиллик қиймати

 Кўчмас мулкнинг ўртача йиллик қиймати

 

Солиқнинг стандарт ставкалари

 

Зонага боғлиқ ҳолда: йилига 10 млн сўмдан (5-зона)

75 млн сўмгача (1-зона)

 4%

 

 4%

 

Солиқ мажбуриятининг вужудга келиши

 

Ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан1

 

Объект АВ таркибига киритилган ойдан бошлаб;

тугалланмаган қурилиш объектлари бўйича – қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатлари билан белгиланган норматив муддатда тугалланмаган пайтдан бошлаб (агар ушбу муддат белгиланмаган бўлса – қурилиш бошлангандан бошлаб 24 ой мобайнида)

Мол-мулк харид қилинган (қурилиш тугалланган) ойдан бошлаб

 

Солиқ мажбуриятининг тугатилиши

 

Майдон камайтирилиши юз берган ойдан

 

Мол-мулк чиқиб кетган ойдан

 

Мол-мулк чиқиб кетган ойдан

 

Солиқ даври

 

Календарь йил

 

Календарь йил

 

Календарь йил

 

Тўлаш муддати

 

Йилнинг ҳар чорагида, йил чораги иккинчи ойининг 15-кунига қадар тенг улушларда. Солиқ даври мобайнида ер солиғи тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбурият юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбурият юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади

 

Жорий тўловлар қуйидагича тўланади:

• микрофирмалар ва кичик корхоналар (МКК) томонидан – юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай;

• МКК жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан – юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай

Йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай

 

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати

 

Ер участкаси жойлашган ерда жорий солиқ даврининг 15 февралига қадар.

Солиқ солинадиган базада (ҳисобланган солиқ суммасида) солиқ даври мобайнида ўзгариш бўлганда юридик шахслар бир ойлик муддат ичида давлат солиқ хизмати органига ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этиши шарт

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг:

• юридик шахслар учун –
10 январгача;

• янги ташкил қилинганлари эса – давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай, мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.

Ҳисоб-китоб солиқ ҳисоби жойида йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида йилига 1 марта тақдим этилади2

ДМ:

солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида солиқ солинадиган мавжуд мол-мулк тўғрисидаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январидан кечиктирмай тақдим этади.

Унинг асосида солиқ органи солиқ суммаси ҳисоб-китобини 10 кун ичида амалга оширади ва тўлов хабарномасини ёзиб беради.

ЎзРнинг кўчмас мулкка эга бўлган норезидентлари:

кўчмас мулк жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчининг ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида тўлов хабарномасини ёзиб беради

 

! Ахборотнинг ҳажми катталиги боис солиқларга доир имтиёзлар ва чегирмалар мазкур мақолада кўриб чиқилмади. Шунингдек солиқларнинг тузатишлар киритилган ставкалари қўлланиши кўриб чиқилмади. Ушбу масалаларга қизиқиш билдирган газетхонлар Солиқ кодекси 47 ва 49-бобларининг тўлиқ мазмуни билан мустақил тарзда танишиб чиқишлари мумкин.

 

АГАР СЎРОҚСИЗ ФОЙДАЛАНИЛСА

«Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонунда (28.08.1998 йилдаги 666-I-сон) ер участкаларининг эгалари, улардан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорларининг давлат ер кадастри юритиш вазифаси юклатилган тегишли органларга содир бўлган ўзгаришлар тўғрисида бир ой муддатда ахборот беришлари шартлиги мажбурияти назарда тутилган (17-модда). Шу билан бирга Солиқ кодексида (121-модда) юридик шахсларнинг ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланишлари ер солиғининг икки баравари миқдорида жазоланиши хусусидаги норма амал қилади.

 

1Фуқаролик кодексининг (ФК) 84, 111-моддаларига мувофиқ кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. ФКнинг 185-моддасида белгиланишича, агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса – рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Ер кодексининг 33-моддасида ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг ёпиқ рўйхати келтирилган.

2Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган. Қуйидагилар йиллик ҳисоботни тақдим этадилар:

 

Юридик шахслар тоифалари

 

Йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддати

 

Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар

 

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг
15 мартидан кечиктирмай

 

Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари

 

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг
25 мартидан кечиктирмай

 

Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари

 

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг
15 мартидан кечиктирмай

 

Хўжалик юритувчи бошқа субъектлар

 

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг
15 февралидан кечиктирмай

 

 

Татьяна ШАЛУНОВА, солиқ маслаҳатчиси, аудитор, CIPA, DipIFR,

«Rastax Group» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 2252 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика