Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 7,5%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова, бундан кейинПҚ-2099-сон Қарор).

●● Январьавгуст ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 768 840 сўмни (96 105 х 8) ташкил этади (Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган). Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (31.07.2014 йилдаги ПФ-4639-сон) билан 1 сентябрдан 15 декабргача ЭКИҲ 107 635 сўм деб белгиланган. Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон) билан 15 декабрдан ЭКИҲ 118 400 сўм деб белгиланган.

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейинСК).

Январь-декабрь ойлари учун солиқ солинадиган ЭКИҲ 1 153 260 сўмни (96 105 х 12) ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

5 766 300 сўмгача (5 х 1 153 260)

 

Даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

5 766 301 сўмдан 11 532 600 сўмгача (10 х 1 153 260)

 

432 472,5 сўм + 5 766 300 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

 

11 532 601 сўм ва ундан юқори

 

1 355 080,5 сўм + 11 532 600 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

 

●●●● 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).

●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

●●●●●● 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимга январь–август ойларида 400 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 450 000 сўмдан, 15 декабрдан – 500 сўмдан иш ҳақи тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 184 090,91 сўм (450 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 295 454,55 сўм (500 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромад 5 029 545,46 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 184 090,91 + 295 454,55) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 5 766 300 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–декабрь ойлари учун солиқ суммаси:

5 029 545,46 х 7,5% = 377 215,91 сўмга тенг.

Январь-ноябрь ойларида 341 250 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун солиқ суммаси:

377 215,91 – 341 250 = 35 965,91 сўмга тенг.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 029 545,46 х 1% = 50 295,45 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 45 500 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 4 795,45 сўмни (50 295,45 – 45 500) ташкил этади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

35 965,91 – 4 795,45 = 31 170,46 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг декабрь ойидаги жами иш ҳақидан – 479 545,46 сўмдан (184 090,91 + 295 454,55) ушлаб қолинади. Улар:

479 545,46 х 6,5% = 31 170,45 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

479 545,46 – 35 965,91 – 31 170,45 = 412 409,1 сўм тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига – 500 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 560 000 сўмдан, 15 декабрдан – 615 000 сўмдан ҳақ тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 229 090,91 сўм (560 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 363 409,09 сўм (615 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромад 6 272 500 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 560 000 + 560 000 + 560 000 + 229 090,91 + 363 409,09) ташкил қилди. ЖШДС суммасини аниқлаш учун аввало 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(6 272 500 – 5 766 300) х 16% = 506 200 х 16% = 80 992 сўм.

Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 432 472,5 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь–декабрь ойлари учун солиқ суммаси:

432 472,5 + 80 992 = 513 464,5 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида 459 509,12 сўм солиқ ушланган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

513 464,5 – 459 509,12 = 53 955,38 сўмни ташкил этади.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

6 272 500 х 1% = 62 725 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 56 800 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 5 925 сўмни (62 725 – 56 800) ташкил этади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

53 955,38 – 5 925 = 48 030,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

592 500 х 6,5% = 38 512,5 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

592 500 – 53 955,38 – 38 512,5 = 500 032,12 сўм иш ҳақи олади.

 

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 1 000 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 1 120 000 сўмдан, 15 декабрдан – 1 230 000 сўмдан ҳақ тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 458 181,82 сўм (1 120 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 726 818,18 сўм (1 230 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромад 12 545 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 120 000 + 1 120 000 + 1 120 000 + 458 181,82 + 726 818,18) ташкил қилди. Аввало 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(12 545 000 – 11 532 600) х 22% = 1 012 400 х 22% = 222 728 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 1 355 080,5 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиш орқали январь–декабрь ойларидаги даромадлардан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

1 355 080,5 + 222 728 = 1 577 808,5 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 1 415 616,12 сўм миқдорида солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

1 577 808,5 – 1 415 616,12 = 162 192,38 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

12 545 000 х 1% = 125 450 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 113 600 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 11 850 сўмни (125 450 – 113 600) ташкил этади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

162 192,38 – 11 850 = 150 342,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 185 000 х 6,5% = 77 025 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 185 000 – 162 192,38 – 77 025 = 945 782,62 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

 

4-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 1 000 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 1 120 000 сўмдан, 15 декабрдан – 1 230 000 сўмдан ҳақ тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 458 181,82 сўм (1 120 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 726 818,18 сўм (1 230 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромад 12 545 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 120 000 + 1 120 000 + 1 120 000 + 458 181,82 + 726 818,18) ташкил этди. Ходим СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга.

Йил бошидан солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоб-китоб қиламиз:

1 153 260 х 4 = 4 613 040 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

12 545 000 – 4 613 040 = 7 931 960 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь–декабрь ойлари учун имтиёз эгасининг даромадларидан солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

432 472,5 + (7 931 960 – 5 766 300) х 16% = 432 472,5 + 2 165 660 х 16% = 432 472,5 + 346 505,6 = 778 978,1 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 691 729,92 сўм миқдорида солиқ ушланган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

778 978,1 – 691 729,92 = 87 248,18 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

7 931 960 х 1% = 79 319,6 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 71 313,8 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 8 005,8 сўмга (79 319,6 – 71 313,8) тенг.

Бюджетга:

87 248,18 – 8 005,8 = 79 242,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 185 000 х 6,5% = 77 025 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 185 000 – 87 248,18 – 77 025 = 1 020 726,82 сўм иш ҳақи олади.

 

5-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 12 = 1 153 260 сўм).

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 700 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 780 000 сўмдан, 15 декабрдан – 860 000 сўм ҳақ тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 319 090,91 сўм (780 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 508 181,82 сўм (860 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромад 8 767 272,73 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 780 000 + 780 000 + 780 000 + 319 090,91 + 508 181,82) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 300 000 сўм моддий ёрдам берилган.

Солиқ солинадиган даромад:

8 767 272,73 + 1 300 000 – 1 153 260 = 8 914 012,73 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(8 914 012,73 – 5 766 300) х 16% = 3 147 712,73 х 16% = 503 634,04 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–декабрь ойлари учун жисмоний шахснинг даромадларидан ЖШДСни оламиз:

432 472,5 + 503 634,04 = 936 106,54 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 844 587,52 сўм миқдорида солиқ ушланган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

936 106,54 – 844 587,52 = 91 519,02 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

8 914 012,73 х 1% = 89 140,13 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 80 867,4 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 8 272,73 сўмни (89 140,13 – 80 867,4) ташкил этади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

91 519,02 – 8 272,73 = 83 246,29 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

827 272,73 х 6,5% = 53 772,73 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

827 272,73 – 91 519,02 – 53 772,73 = 681 980,98 сўм иш ҳақи олади.

 

6-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 6 = 576 630 сўм).

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 700 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 780 000 сўмдан, 15 декабрдан – 860 000 сўмдан ҳақ тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 319 090,91 сўм (780 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 508 181,82 сўм (860 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромад 8 767 272,73 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 780 000 + 780 000 + 780 000 + 319 090,91 + 508 181,82) ташкил қилди. Январь ойида унга 700 000 сўмлик фотоаппарат совға қилинди.

Солиқ солинадиган даромад:

8 767 272,73 + 700 000 – 576 630 = 8 890 642,73 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(8 890 642,73 – 5 766 300) х 16% = 3 124 342,73 х 16% = 499 894,84 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–декабрь ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

432 472,5 + 499 894,84 = 932 367,34 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 840 848,32 сўм миқдорида солиқ ушланган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

932 367,34 – 840 848,32 = 91 519,02 сўмни ташкил этади.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

8 890 642,73 х 1% = 88 906,43 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 80 633,7 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 8 272,73 сўмни (88 906,43 – 80 633,7) ташкил этади.

Бюджетга:

91 519,02 – 8 272,73 = 83 246,29 сўм ЖШДС ўтказилади.

Декабрь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

827 272,73 х 6,5% = 53 772,73 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

827 272,73 – 91 519,02 – 53 772,73 = 681 980,98 сўм иш ҳақи олади.

 

7-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (96 105 х 12 = 1 153 260 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (96 105 х 6 = 576 630 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (1 153 260 х 4 = 4 613 040 сўм) чиқариб ташланади.

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь–август ойларидаги – 800 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 900 000 сўмдан, 15 декабрдан – 990 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 368 181,82 сўм (900 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 585 000 сўм (990 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январь ойида унга 1 200 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромад 12 053 181,82 сўмни (800 000 + 1 200 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 900 000 + 900 000 + 900 000 + 368 181,82 + 585 000) ташкил қилди.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

12 053 181,82 – 1 153 260 – 576 630 – 4 613 040 = 5 710 251,82 сўм.

Жисмоний шахснинг 5 766 300 сўмгача бўлган даромадларига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-декабрь ойлари учун солиқ суммаси:

5 710 251,82 х 7,5% = 428 268,89 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида 385 611,75 сўм миқдорида солиқ ушланган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

428 268,89 – 385 611,75 = 42 657,14 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 710 251,82 х 1% = 57 102,52 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 51 414,9 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 5 687,62 сўмни (57 102,52 – 51 414,9) ташкил этади.

Бюджетга:

42 657,14 – 5 687,62 = 36 969,52 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

953 181,82 х 6,5% = 61 956,82 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

953 181,82 – 42 657,14 – 61 956,82 = 848 567,86 сўм иш ҳақи олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

 

8-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2099-сон Қарорга 25-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 7,5% (СКнинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–август ойларидаги меҳнатига 400 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларидан – 450 000 сўмдан, 15 декабрдан – 500 000 сўмдан тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 184 090,91 сўм (450 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 295 454,55 сўм (500 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромади 5 029 545,46 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 184 090,91 + 295 454,55) ташкил этди. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 52 кв.м бўлган турар жой биносини 1 мартдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 600 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 156 000 сўмни (3 000 х 52) ташкил этади. Ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис декабрь ойи учун шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 5 766 300 сўм миқдоригача даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–декабрь ойлари учун солиқ суммаси қуйидаги тенг:

5 029 545,46 х 7,5% = 377 215,91 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 341 250 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун эса:

377 215,91 – 341 250 = 35 965,91 сўм тўланиши лозим.

Январь–декабрь ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

5 029 545,76 х 1% = 50 295,46 сўмни ташкил этади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 45 500 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 4 795,46 сўмни (50 295,46 – 45 500) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

35 965,91 – 4 795,46 = 31 170,45 сўмга тенг.

Бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси эса 76 170,45 сўмга (31 170,45 + 45 000) тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

479 545,46 х 6,5% = 31 170,46 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

479 545,46 + 600 000 – 35 965,91 – 45 000 – 31 170,46 = 967 409,09 сўм тўланади.

 

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Ўриндош ходимга январь–август ойларида 450 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 500 000 сўмдан, 15 декабрдан – 550 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 204 545,45 сўм (500 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 325 000 сўм (550 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Январьдекабрь ойларидаги ялпи даромад 5 629 545,45 сўмни (450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 204 545,45 + 325 000) ташкил этади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

5 629 545,45 сўм 5 766 300 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

5 629 545,45 х 7,5% = 422 215,91 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 382 500 сўм миқдорида солиқ ушланган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

422 215,91 – 382 500 = 39 715,91 сўмни ташкил этади.

Январь–декабрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

5 629 545,45 х 1% = 56 295,45 сўмга тенг.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 51 000 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 5 295,45 сўмни (56 295,45 – 51 000) ташкил этади.

Бюджетга:

39 715,91 – 5 295,45 = 34 420,46 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

529 545,45 х 6,5% = 34 420,45 сўмни ташкил этади.

Ўриндош:

529 545,45 – 39 715,91 – 34 420,45 = 455 409,09 сўм иш ҳақи олади.

 

10-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий равишда йўналтириладиган бадал суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда чегирилиши керак.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди, у бухгалтерияга барча зарур ҳужжатларни топширди, шу жумладан унинг иш ҳақидан 200 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. Ходимга февраль–август ойлари учун 600 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 670 000 сўмдан, 15 декабрдан – 730 000 сўмдан иш ҳақи тўланган. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 274 090,91 сўм (670 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 431 363,64 сўм (730 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Февральдекабрь ойларидаги жами даромад 6 915 454,55 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 670 000 + 670 000 + 670 000 + 274 090,91 + 431 363,64), ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар эса 2 200 000 сўмни (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000) ташкил этди.

Ходимнинг даромадларидан ЖШДС қуйидагича ушлаб қолинади.

Солиқ солинадиган даромад 4 715 454,55 сўмга (6 915 454,55 – 2 200 000) 7,5%лик ставкада солиқ солинади. Февраль–декабрь ойлари учун ЖШДС:

4 715 454,55 х 7,5% = 353 659,1 сўмга тенг.

Февраль-ноябрь ойларида 315 750 сўм солиқ ушланган. Декабрь ойи учун ЖШДС суммаси:

353 659,1 – 315 750 = 37 909,1 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланади:

4 715 454,55 х 1% = 47 154,55 сўм.

Февраль-ноябрь ойларида ШЖБПҲга 42 100 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 5 054,55 сўмни (47 154,55 – 42 100) ташкил этади.

Бюджетга:

37 909,1 – 5 054,55 = 32 854,55 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг бутун иш ҳақига (705 454,55 сўм) мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланади:

705 454,55 х 6,5% = 45 854,55 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий равишда ўтказилган бадал чегирилганидан кейин ходимга:

705 454,55 – 37 909,1 – 45 854,55 – 200 000 = 421 690,9 сўм тўланади.

 

11-ВАЗИЯТ. Ипотека кредитини олган ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● СК 179-моддасининг 30-бандига мувофиқ ёш оила аъзолари томонидан квартира сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаларига жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинмайди.

Ёш оила аъзоси ҳисобланадиган корхона ходими квартира сотиб олиш учун ипотека кредитини расмийлаштирди. Унинг ҳар ойлик иш ҳақи миқдори январь-август ойларида – 950 000 сўмдан, сентябрь–ноябрь ойларида – 1 060 000 сўмдан, 15 декабрдан – 1 160 000 сўмдан иборат. Декабрь ойининг биринчи ярми учун 433 636,36 сўм (1 060 000 / 22 х 9), иккинчи ярми учун – 685 454,55 сўм (1 160 000 / 22 х 13) иш ҳақи тўланди. Август ойида ходим бухгалтерияга ипотека кредитини сўндириш учун ҳар ойда 300 000 сўмдан ҳисоблаб ўтказишни сўраб ариза топширди.

Январь–декабрь ойлари учун солиқ солинадиган даромад 11 899 090,91 сўмни (950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 950 000 + 1 060 000 + 1 060 000 + 1 060 000 + 433 636,36 + 685 454,55) ташкил қилади, ундан ипотека кредитини сўндириш учун ўтказилган маблағлар – 1 500 000 сўм (300 000 х 5).

Ходимнинг даромадларидан ЖШДС қуйидагича ушлаб қолинади.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммаси 10 399 090,91 сўмни (11 899 090,91 – 1 500 000) ташкил қилади. Январь-декабрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(10 399 090,91 – 5 766 300) х 16% = 4 632 790,91 х 16% = 741 246,55 сўм.

Бир ойда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган ЖШДС суммаси 432 472,5 сўмни ташкил қилади. Тегишинча, январь–декабрь ойлари учун солиқ суммаси:

432 472,5 + 741 246,55 = 1 173 719,05 сўм.

Январь–ноябрь ойларида 1 083 509,12 сўм солиқ ушлаб қолинган. Декабрь ойи учун эса ЖШДС суммаси:

1 173 719,05 – 1 083 509,12 = 90 209,93 сўмни ташкил қилади.

Январь–декабрь ойларида ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

10 399 090,91 х 1% = 103 990,9 сўмни ташкил қилади.

Январь–ноябрь ойларида ШЖБПҲга 95 800 сўм ўтказилган, декабрь ойи учун ажратмалар 8 190,9 сўмни (103 990,9 – 95 800) ташкил қилади.

Декабрь ойи учун бюджетга:

90 209,93 – 8 190,9 = 82 019,03 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 119 090,91 х 6,5% = 72 740,91 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

1 119 090,91 – 300 000 – 90 209,93 – 72 740,91 = 656 140,07 сўм иш ҳақи олади.

 

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 21.01.2014 йилдаги 3 (1015)-сонида, февраль ойи учун 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сонида, март ойи учун 18.03.2014 йилдаги 11 (1023)-сонида, апрель ойи учун 22.04.2014 йилдаги 16 (1028)-сонида, май ойи учун 20.05.2014 йилдаги 20 (1032)-сонида, июнь ойи учун 17.06.2014 йилдаги 24 (1036)-сонида, июль ойи учун 15.07.2014 йилдаги 29 (1041)-сонида, август ойи учун 26.08 2014 йилдаги 34 (1046)-сонида, сентябрь ойи учун 30.09.2014 йилдаги 39 (1051)-сонида, октябрь ойи учун 28.10.2014 йилдаги 43 (1055)-сонида, ноябрь ойи учун 11.11.2014 йилдаги 45 (1057)-сонида чоп этилган.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ

тайёрлади. 

Прочитано: 1964 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика