Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 50 / Шифокорлар эътиборига!

Ҳуқуқ-тартибот органларига ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш шифокорлар мажбуриятидир

Тиббиёт ходимларига ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари оқибатида соғлиғига зиён етказилган деб тахмин қилишга етарлича асос мавжуд бўлган беморлар келтирилганда ёки мурожаат қилганда ҳуқуқ-тартибот органларини хабардор қилиш мажбурияти юкланди. Бемор унга нисбатан бундай ҳаракатлар содир этилганлиги далилини рад этган, бироқ бунинг аломатлари яққол кўриниб турган ҳолатларда шифокорлар қандай йўл тутишлари лозим? 

 

ИИВ, ССВ, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг қарори (АВ томонидан 21.11.2014 йилда 2627-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

Йўриқномага мувофиқ давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари ички ишлар органларига (ИИО):

ижтимоий аҳамиятли касалликлар ва атрофдагилар учун хавф солувчи бошқа касалликлар тарқалганлиги ҳақида;

баданига шикаст етган ёхуд беҳуш ҳолатда бўлган шахслар келиб тушганлиги ёки мурожаат этганлиги ҳақида;

одамларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид соладиган оилавий-маиший низолар тўғрисида ва оилавий-маиший муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида;

вояга етмаган шахс ғайриижтимоий хулқ-атворга ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга жалб этилганлиги ҳақида;

ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар ҳақида хабар қилиши шарт.

Ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатлар аниқланган тақдирда, юқорида айтиб ўтилган органлар ва муассасалар томонидан зудлик билан ҳудудий ички ишлар органи навбатчилик қисмига телефон орқали хабар қилиниши шарт. Ички ишлар органи навбатчиси томонидан дарҳол хабарнинг рўйхатдан ўтказилиши таъминланади ва хабарномага ёзиб қўйиш учун хабар берган масъул шахсга хабарнинг рўйхатдан ўтказилган рақами берилади, хабарномани 24 соат ичида навбатчилик қисмига етказилишини таъминлаши шарт (хабарнома шакллари мазкур Йўриқномада келтирилган). Хабарнома уни расмийлаштирган масъул ходим томонидан имзоланади ва тегишли ташкилотнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Навбатчи ходим томонидан хабарнома қабул қилиб олинади ҳамда хабарноманинг қирқма қисми уни тақдим этган масъул шахсга ўша вақтнинг ўзида қайтариб берилади.

Соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳуқуқбузарликлар фактларини ҳамда ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни қайд қилиш китоби юритилиши лозим (Йўриқномада белгиланган шаклда).

Соғлиқни сақлаш муассасалари беморнинг касаллик тарихига бемор, беморни олиб келган шахс (агар мавжуд бўлса) ҳамда юз берган воқеа ҳолати ҳақидаги маълумотларни тўлиқ қайд этиши лозим.

Ҳуқуқбузарликлар фактларини қайд қилиш китоблари, шунингдек хабарномаларнинг қайтариб берилган қирқма қисмлари (алоҳида жилдда) 3 йил давомида тегишли соғлиқни сақлаш муассасасида сақланиши лозим.

Ҳужжатда шунингдек таълим муассасалари томонидан ҳуқуқбузарликлар фактлари ҳақида ички ишлар органларига хабар қилиш тартиби белгиланган.

Қарор 2014 йил 24 ноябрдан кучга кирди.


Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2347 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика