Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 26 / Аудитор хабарномаси

2013 йил кўрсаткичлари нималарни кўрсатади, 2014 йилда қандай вазифалар ҳал этилади

Апрелда аудиторлар 2013 йил учун ўз фаолиятларига якун ясадилар. Рейтингда аудиторлик ташкилотлари ёки аудиторлик-консалтинг гуруҳларининг аудиторлик фаолияти билан шуғулланадиган бўлинмалари иштирок этди. У балл тизими бўйича ҳисобланади.

   

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг1 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси аудиторлик ташкилотлари фаолиятига рейтинг баҳосини бериш бўйича низомга2 мувофиқ рейтинг ҳисоб-китоби учун маълумотларни Ўзбекистонда ишлайдиган барча аудиторлик ташкилотлари тақдим этишлари керак. Унинг асосига танланган параметрлар бўйича умумлаштирилган тавсиф қўйилган. Уларга мувофиқ ташкилотлар муайян кетма-кетликда қўйилади.

 

Баҳолаш лицензия турига боғлиқ ҳолда тўрт гуруҳ бўйича ўтказилади. 1-гуруҳ барча хўжалик юритувчи субъектларнинг аудиторлик текширувларини амалга оширадиган аудиторлик ташкилотларини; 2-гуруҳ хўжалик юритувчи субъектларнинг, бундан АЖлар, банклар ва суғурта ташкилотлари мустасно, ташаббус тарзидаги ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширадиган аудиторлик ташкилотларни; 3-гуруҳ фақат ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилотларини бирлаштиради; 1М гуруҳига халқаро аудиторлик ташкилотлари киради.

 

Ушбу йилда аудиторлик ташкилотлари уч омил бўйича баҳоланди: «Молиявий кўрсаткичлар» (35%); «Ишбилармонлик фаоллиги» (30%), «Корпоратив салоҳият» (35%). Уларнинг ҳар бири муайян омил бўйича рейтингни ташкил этадиган тоифаларга бўлинади.

 

Чунончи «Молиявий кўрсаткичлар» омили таркибида маҳсулот (товарлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум; аудиторлик хизматларидан тушумнинг аввалги йил билан таққослаганда ўсиш динамикаси, бунда ўсиш бўлмаганда балл берилмаган; аудиторлик ташкилоти хусусий капиталининг динамикаси; соф фойда ва устав капиталининг рентабеллиги ҳисобга олинган.

 

«Ишбилармонлик фаоллиги» омили бўйича ташкилотнинг бозордаги фаолияти муддати (йиллар сони); аудиторлик ташкилотлари халқаро тармоғига мансублик; аудиторлар профессионал жамият бирлашмаларидан бирига аъзолик (Бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмаси ёки Аудиторлар палатаси); 2011–2013 йилларда сифатнинг ташқи назоратидан ўтганлик (профессионал ташкилот томонидан расмийлаштирилган сифатнинг ташқи назоратидан ўтиш сертификати; ташкилотда банк сертификатининг борлиги; корпоратив веб-сайтнинг борлиги ва уни тутиб туриш баҳоланади.

 

«Корпоратив салоҳият» омили йил охирида штатдаги ходимлар сони; штатдаги сертификатланган аудиторлар сони, штатда сертификатланган ходимларнинг борлиги, шу жумладан алоҳида – CIPA, ACCA ёки CPA сертификатга эгалар; ДипИФР; солиқ маслаҳатчисининг сертификатига эгалар; CAP ва қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини ҳисобга олган. Кўрсаткичлар жумласига «Йилнинг энг яхши аудитори» танловида иштирок этиш (1-ўрин, 2-ўрин, 3-ўрин, 1-тур, 2-тур), охирги 3 йил мобайнида аудиторлик ташкилоти раҳбарининг аттестациядан ўтиши ҳам кирган.

 

Ушбу мезонлар бўйича Ўзбекистонда 2013 йил охирида рўйхатдан ўтказилган 102 аудиторлик ташкилотининг 98 таси баҳоланди. Учинчи гуруҳга кирадиган тўртта аудиторлик ташкилоти: «Auditor», «Abdumomin Audit», «Kontinent Audit Konsalting», «КК-Audit-Servis» рейтинг учун маълумотларни тақдим этмаган. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

 

Рейтинг ўтказиш учун олинган маълумотлар асосида Ўзбекистондаги аудит бозорида шаклланган вазиятни таҳлил қиламиз.

 

2013 йилда барча аудиторлик ташкилотларининг реализация қилишдан соф тушуми 2012 йил  билан таққослаганда 14,4%га ўсди. Унинг энг кўп ўсиши 1М гуруҳи ташкилотларида юз берди (19,5%). Таққослаш учун: 2012 йилда халқаро ташкилотларда соф тушум 10,61%га камайди. 1-гуруҳ (12,2%), 2-гуруҳ (17,97%) компанияларининг кўрсаткичлари ўсди, 3-гуруҳда ўсиш бор, бироқ жуда оз, бор-йўғи 4,72%.

 

Реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи 31,2%га ошди. У 1-гуруҳ (37,08%) ва 2-гуруҳ (32,81%) аудиторлик ташкилотларида салмоқли ўсди, айни вақтда у халқаро ташкилотларда 24,44%га ўсган, 3-гуруҳда эса 10,39%га пасайган.

 

Умуман давр харажатлари 2,29%га пасайган. Мазкур кўрсаткич 1М гуруҳида анча пасайди (10,9%), 1, 2 ва 3-гуруҳларда эса ушбу кўрсаткич, тегишинча, 3,17%, 18,66% ва 2,19%га ошган, бу эса умумий рентабеллик манзарасига таъсир кўрсатган. Соф тушум ҳисобот даврида, умуман олганда, 38,4%га кўпайган, бунда 1М гуруҳи бўйича 169,8%га, 3-гуруҳ бўйича – 139,3%га, 2-гуруҳ бўйича 14,4%га, 1-гуруҳ бўйича эса ошиш атиги 10,5%ни ташкил этган. Шу тариқа, соф фойданинг энг кўп кўпайишига 1М ва 3-гуруҳлар аудиторлик ташкилотлари эришган.

 

Якунларнинг нохуш молиявий натижаларига қарамай, рейтинг иштирокчилари яхши кадр салоҳиятига эгалар. Чунончи, 98 аудиторлик ташкилотларида 588 аудитор меҳнат қиляпти (2012 йилда – 555 аудитор). Уларнинг 473 нафари лицензиянинг биринчи турига эга бўлган компанияларда фаолият юритади (2012 йилда 449 нафар), 23 мутахассис халқаро аудиторлик ташкилотларида (2012 йилда – 21 нафар), 53 нафари 2-гуруҳ (2012 йилда – 48 нафар) ва 39 нафари 3-гуруҳ (2012 йилда – 37 нафар) ташкилотларида ишлайди.

 

Шуни таъкидлаш лозимки, штатдаги ходимлар сони жорий йил охирида 1 234 кишини, яъни аудиторлар штатда 47,6%ни (588 / 1 234), шу жумладан 1М гуруҳида – 20,5% (23 / 112), 1-гуруҳда – 49,5% (473 / 955), 2-гуруҳда 63,9%ни (53 / 83), 3-гуруҳда 46,4%ни (39 / 84) ташкил этади.

 

Шуни таъкидлаш лозимки, аудиторлик ташкилотларида ишлаётган 624 аудитор ва аудитор ёрдамчиси (штатдаги ходимлар умумий сонининг 50,6%и) – профессионал ва малака сертификатлари эгаси, шу жумладан CIPA, ACCA ва CPA сертификатларига 55, ДипИФР сертификатига 19, солиқ маслаҳатчиси сертификатига 38, САР сертификатига 427, қимматли қоғозлар бозори сертификатига 85 аудитор эгадир.

 

САР сертификатига эга бўлган мутахассисларнинг энг кўпи 1-гуруҳдадир – 347, иккинчи гуруҳда – 31, учинчи гуруҳда – 30, халқаро ташкилотларда ана шундай 19 мутахассис бор.

 

Ўзбекистоннинг 29 аудиторлик ташкилотида ишлайдиган 55 аудитор CIPA, ACCA ва CPA сертификатлари соҳиби. Уларнинг 37 нафари 1-гуруҳ компанияларида, 13 мутахассис халқаро ташкилотларда, 3 нафари эса 2 ва 3-гуруҳ ташкилотларида. Қимматли қоғозлар бозори сертификатига эга бўлган 85 мутахассиснинг 68 нафари 1-гуруҳда, 6 нафари халқаро ташкилотларда, 8 нафари 2-гуруҳда, 3 нафари 3-гуруҳда ишлайди.

 

Президентнинг 26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон Қарорига 2-илова «2011–2015 йилларда республика микромолиялаш соҳасини ва нобанк молия секторини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар» VII бўлими «Аудит бўйича хизматларни ривожлантириш»нинг 59-банди «Йилнинг энг яхши аудитори» йиллик танловларини ташкил этиш»га мувофиқ республика профессионал жамоат бирлашмалари ҳар йили аудиторлар танловини ўтказади. 2013 йилги танловнинг биринчи турида 74 аудитор иштирок этди, бироқ улардан рейтингга 31 аудиторлик ташкилотининг 68 нафари ҳужжатларини тақдим этди. Рейтингга тақдим этилган ҳужжатларга кўра иккинчи турга 25 аудиторлик ташкилотидан 49 аудитор ўтди.

 

Умуман олганда, аудиторлик ташкилотлари кадр салоҳиятининг юқорилиги аудит соҳасининг ривожланганлигидан далолат беради. Кўпчилик – улар юқори малакали мутахассислар – профессионал сертификатлар эгалари, «Йилнинг энг яхши аудитори» танловининг иштирокчилари ва ғолиблари. Бундай салоҳиятга эга бўлган соҳа ривожланишда давом этади ва, умид қилиш мумкинки, келгуси йилда анчагина яхши натижалар кўрсатилади, улар 2014 йил учун рейтингда акс этади.

 

 

2013 йил учун 1-гуруҳ аудиторлик ташкилотларининг рейтинги

 

 

Т/р

 

Номи

 

Рейтинг

 

1

 

«KRESTON TASHKENT» МЧЖ

 

Uz1.А++

 

2

 

«FTF-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.А++

 

3

 

«PKF MAK ALYANS» МЧЖ

 

Uz1.А++

 

4

 

«NAZORAT-AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.А++

 

5

 

«TSIAR-FINANS» МЧЖ

 

Uz1.А++

 

6

 

«MARIKON AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.А++

 

7

 

«BUXGALTER-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.А+

 

8

 

«GRANT THORNTON» МЧЖ

 

Uz1.А+

 

9

 

«IMPULS AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.А 

 

10

 

«TTT-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.А 

 

11

 

«GLOBAL-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.А 

 

12

 

«HLB TASHKENT» МЧЖ

 

Uz1.А 

 

13

 

«UHY TASHKENT» МЧЖ

 

Uz1.B++

 

14

 

«AUDIT INCOME» МЧЖ

 

Uz1.B++

 

15

 

«TRI-S-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.B++

 

16

 

«ODIL-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.B+

 

17

 

«KONSAUDITINFORM» МЧЖ 

 

Uz1.B+

 

18

 

«Audit-AS» МЧЖ

 

Uz1.B+

 

19

 

«Fineks» МЧЖ

 

Uz1.B+

 

20

 

«HIMOYA-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.B+

 

21

 

«OSIYO-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.B

 

22

 

«BAKER TILLY TASHKENT» МЧЖ 

 

Uz1.B

 

23

 

«AVANTAJ-AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.B

 

24

 

«AUDIT» ХАК 

 

Uz1.B

 

25

 

«KOMIL-ISHONCH» МЧЖ 

 

Uz1.B

 

26

 

«AUDIT-KANON» МЧЖ 

 

Uz1.B

 

27

 

«AUDIT-VARN» МЧЖ 

 

Uz1.B

 

28

 

«ZIYO-AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.B

 

29

 

«QASHQADARYOKONSAUDITINFORM» МЧЖ

 

Uz1.C++

 

30

 

«Kafolat-Lyuks» МЧЖ 

 

Uz1.C++

 

31

 

«AUDIT-RUMANS» МЧЖ 

 

Uz1.C++

 

32

 

«ERKIN-AUDIT-XXI» МЧЖ 

 

Uz1.C++

 

33

 

«Marhamat-audit» МЧЖ 

 

Uz1.C++

 

34

 

«KORIFEY-AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.C++

 

35

 

«GLORIYA-AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.C++

 

36

 

«HOMBUR-AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.C++

 

37

 

«SAMIMIY AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.C++

 

38

 

«AMULET-AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.C+

 

39

 

«ASL-MOLIYA TAXLIL» МЧЖ 

 

Uz1.C+

 

40

 

«KAMILA-AZIM AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.C+

 

41

 

«PROGRESS AUDIT» МЧЖ 

 

Uz1.C+

 

42

 

«DAVR» МЧЖ 

 

Uz1.C+

 

43

 

«TRANS-AUDIT-A» МЧЖ 

 

Uz1.C+

 

44

 

«XB FINANSE KONSULTING» МЧЖ 

 

Uz1.C+

 

45

 

«FIDOYIAUDIT» МЧЖ

 

Uz1.C+

 

46

 

«LEKSAN INFO» МЧЖ

 

Uz1.C+

 

47

 

«DIPLOMAT-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.C

 

48

 

«PROKAR EKSPERT AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.C

 

49

 

«JAVLON AUDIT SERVIS» МЧЖ

 

Uz1.C

 

50

 

«AUDIRES» МЧЖ

 

Uz1.C

 

51

 

«PROM AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.C

 

52

 

«AUDIT PROFESSIONAL PRAKTIK» МЧЖ

 

Uz1.C

 

53

 

«PROMSTROY-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.C

 

54

 

«EKOAUDIT» МЧЖ

 

Uz1.C

 

55

 

«Урганч-Аудит» МЧЖ

 

Uz1.D++

 

56

 

«AUDIT-UMMON» МЧЖ

 

Uz1.D++

 

57

 

«SAM KELAJAK AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.D++

 

58

 

«ELITE INVEST RENOME AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.D+

 

59

 

«IQTIDOR-AUDIT-INFORM» МЧЖ

 

Uz1.D+

 

60

 

«ADAMAS CONSULTING SERVICE» МЧЖ

 

Uz1.D+

 

61

 

«AUDIT MAXIMA» МЧЖ

 

Uz1.D+

 

62

 

«ZAMIN OIL-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.D+

 

63

 

«NAMANGAN OPTIMAL AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.D

 

64

 

«AMIR-AUDIT» МЧЖ

 

Uz1.D

 

 

 

 

 

 

2013 йил учун гуруҳи аудиторлик ташкилотларининг рейтинги

 

 

Т/р

 

Номи

 

Рейтинг

 

1

 

«PraysvoterxausKupers» МЧЖ

 

Uz1M.А++

 

2

 

«Ernst & Young» МЧЖ

 

Uz1M.А

 

3

 

«Deloitte va Touche» МЧЖ

 

Uz1M.А

 

 

 

 

 

 

2013 йил учун 2-гуруҳ аудиторлик ташкилотларининг рейтинги

 

 

Т/р

 

Номи

 

Рейтинг

 

1

 

 «AKADEMIK AUDIT» МЧЖ

 

Uz2.А++

 

2

 

«Xaqiqatbek audit servis» МЧЖ

 

Uz2.А++

 

3

 

«LII MRO» МЧЖ

 

Uz2.А

 

4

 

«AUDIT-KIM» МЧЖ

 

Uz2.А

 

5

 

«MASLAXATAUDIT-M» МЧЖ

 

Uz2.А

 

6

 

«FABA-EXPERT» МЧЖ

 

Uz2.B+

 

7

 

«Xarakat-audit» МЧЖ

 

Uz2.B

 

8

 

«SIFAT-AUDIT» МЧЖ

 

Uz2.C+

 

9

 

«Termiz-Audit» МЧЖ

 

Uz2.D+

 

10

 

«ZORG» МЧЖ

 

Uz2.D

 

11

 

«STANDART-AUDIT» МЧЖ

 

Uz2.D

 

12

 

ХАК «MUSTAQIL-M»

 

Uz2.D

 

 

 

 

 

 

2013 йил учун 3-гуруҳ аудиторлик ташкилотларининг рейтинги

 

 

Т/р

 

Номи

 

Рейтинг

 

1

 

«MEZON AUDIT SERVIS» МЧЖ

 

Uz3.А++

 

2

 

«SATA-AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.А+

 

3

 

«AUDIT-SERVICES LTD» МЧЖ

 

Uz3.А+

 

4

 

«AFROSIYOB AUDIT STANDART» МЧЖ

 

Uz3.B++

 

5

 

«Maslahat-Harakat» МЧЖ

 

Uz3.B+

 

6

 

«PERFECT AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.B

 

7

 

«ORIENT AUDIT GROUP» МЧЖ

 

Uz3.B

 

8

 

«LIGA-AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.B

 

9

 

«BALANS-INFORM-AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.C++

 

10

 

«Audit-Taxlil XXI» МЧЖ

 

Uz3.C++

 

11

 

«IFAT-AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.C+

 

12

 

«YARAN AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.C+

 

13

 

«Mirzo Anvar» МЧЖ

 

Uz3.C+

 

14

 

«BUSINESS AUDIT TODAY» МЧЖ

 

Uz3.C

 

15

 

«KK-AUDIT-SERVIS» МЧЖ

 

Uz3.C

 

16

 

«TAT-AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.C

 

17

 

«VOJIB-AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.D++

 

18

 

«CONTINENTAL-AUDIT» МЧЖ

 

Uz3.D++

 

19

 

«SHARQIY MASLAK» МЧЖ

 

Uz3.D+

 

 

19.12.1992 йилдаги 734-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 78-II-сон Қонун таҳририда.

 

2Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси томонидан 18.04.2008 йилда тасдиқланган 23, 99а-сон.

 

Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА,
и.ф.д., Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси Кенгаши раиси.

Прочитано: 935 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика