Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 26 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Олдиндан ҳисобланг

Мен магистратурада ўқийман, бир вақтнинг ўзида ишлайман. Магистратурага киришим муносабати билан қисқартирилган иш ҳафтаси тўғрисида буйруқ чиқарилди.

Келгусида, масалан, пенсияни расмийлаштириш пайтида менинг меҳнат стажим билан боғлиқ муаммолар юзага келмайдими? Унда қандай стажим ҳисобга олинади?

Саодат И.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 119-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

«Тўлиқсиз иш вақти» атамаси деганда тўлиқсиз иш куни назарда тутилади.

Тўлиқсиз иш вақти шарт-шароитларида банд бўлган ходимлар нормал давом этадиган иш куни белгиланган ходимлар каби: йиллик асосий таътил муддати, меҳнат стажи ҳисобланишида бир хил меҳнат ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Бироқ ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади (МКнинг 119-моддаси учинчи қисми).

Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, олий таълим муассасаларида кундузги ўқиш қўшиб ҳисобланади. Бироқ агар ушбу даврлар бир вақтнинг ўзида бир даврга тўғри келган тақдирда, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш стажига пенсия тайинлаш хусусида мурожаат қилган шахснинг хоҳишига кўра фақат бир давр ҳисобланади (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди).

Шу тариқа, сизнинг ҳолатда магистратурадаги ўқиш ёки ташкилотдаги иш ҳисобга олинади.

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 753 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика