Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 26 / Аудитор хабарномаси

Демпинг: воқелик ва унга қарши қандай курашмоқ керак

Демпинг, яъни аудиторлик хизматларини сунъий равишда пасайтирилган нархларда кўрсатиш масаласи барча аудиторлик ташкилотлари учун энг муҳим мавзулардан бирига айланган. Ушбу муаммо кўпдан бери мавжуд, бироқ аудиторлик ҳамжамияти уни ҳал этиш бўйича таъсирчан чораларни кўраётгани йўқ.

 

ВМ АУДИТОРЛАРИ 

Аудиторлик хизматлари бозорида демпинг муаммосининг мавжудлигини 2008–2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси аудиторлик ташкилотлари жами ялпи тушумининг ўсиши жадвали яққол намойиш қилади.

 

Давр

 

Даврдаги жами тушум (млн сўм)

 

Аудиторлик ташкилотларининг жами тушумининг аввалги йил билан таққослаганда ўсиши (фоизларда) 

 

Ўзбекистонда пулли хизматларнинг аввалги йил билан таққослаганда ўсиши (фоизларда)

 

Тафовут (+/-)

 

2007

 

9 979,8

 

 

 

 

2008

 

17 552,5

 

75,9

 

21,3

 

+ 54,5

 

2009

 

21 424,8

 

22,1

 

12,9

 

+ 9,1

 

2010

 

27 275,2

 

27,3

 

13,4

 

+ 13,8

 

2011

 

30 392,2

 

11,4

 

16,1

 

– 4,6

 

2012

 

31 928,0

 

5,1

 

14,3

 

– 5,9

 

2013

 

35 831,1

 

12,2

 

13,5

 

– 1,3

 

 

Кўриниб турибдики, аудиторлик ташкилотлари жами тушумининг ўсиши пулли хизматларнинг ўсиши билан таққослаганда 2009 йилдан бошлаб оғишмай пасайиб борган. Бу ЯИМнинг йиллик ўсиши камида 8%ни ташкил этган Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ривожланаётган шароитдаги аҳвол! Бундай ҳолатнинг асосий сабаблари нимада, унинг оқибатлари қандай ва у келгусида аудит бозорига нима олиб келади деган савол туғилади.

 

Бугунги кунда ушбу вазият айрим аудиторлик ташкилотлари барқарор фаолият кўрсатаётган компаниялардан, ўтган даврлар атамаларидан фойдаланиб айтганда, «вақтинчалик меҳнат жамоалари» (ВМЖ)га айланиб қолганлиги тақозоси ила юзага келган деб қатъий таъкидлаш мумкин. Уларнинг ходимлари ­аудит соҳасида онда-сонда меҳнат қиладилар, қолган вақтда эса «тирикчилик» масаласини мустақил равишда ҳал қиладилар. Ўқув курсларида маърузалар ўқиш, ички аудит хизматларида ишлаш, катта ва кичик компанияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш – аудиторлик ташкилотларида доимий ишда қайд этиладиган аудиторлар томонидан «четда» кўрсатилаётган хизматларнинг унча тўлиқ бўлмаган рўйхати ана шундай.

 

Бундай компанияларда нарх белгилаш услубияти фақат бундай ВМЖ аъзоларининг компания раҳбари билан келишилган фоизга кўпайтирилган гонорарлари суммасидан келиб чиқиб шаклланади. Натижада аудиторлик ташкилотларининг раҳбарлари фақат ўз ходимларининг муайян лойиҳаларга доир хизматларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар қиладилар ва бинобарин, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ўз ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг профессионал малакасини ошириш мажбуриятларини зиммаларига олмайдилар. Бунда корпоратив бюджетлар, стратегик ривожланиш режалари, имижга оид ва ўқитиш дастурлари компания раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилмайди ва, тегишинча, молиялаштирилмайди. Агар молиялаштирилса ҳам, фақат энг кам даражада, мажбурий лицензия талабларини бажариш (масалан, аудиторларнинг малакасини ҳар йили ошириш) учунгина қилинади. Асосан компания ходимлари ва раҳбарияти шахсий манфаатларини диққат марказига қўядиган ҳамда умуман олганда аудит бозори манфаатларига зид бўлган бундай амалиёт аудиторлик хизматлари учун нархларнинг кескин тушиб кетишига олиб келмоқда.

 

 

ПАСТ НАРХЛАР ВА КАСБ НУФУЗИ 

Натижада Ўзбекистон аудит бозорида аудитга тизимли ёндашувни таъминлайдиган аудиторлик ташкилотларининг раҳбарлари хоҳламаса ҳам нархларни пасайтиришга, ўз корпоратив режаларини камайтиришга, малакали ходимларни қисқартиришга мажбур бўлган вазият шаклланяпти. 2014 йил 1 апрелга келиб бир ташкилотда аудиторларнинг энг кўп миқдори 14 га тенглиги, ўз таркибида 10 дан ортиқ аудиторга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари эса атиги 6 тагина эканлиги далили бунга яққол мисолдир. 2007 йилги ислоҳотдан кейин айрим аудиторлик ташкилотларида сертификатланган аудиторларнинг сони 30 нафарга қадар етган бўлса-да, бугунги кунда аҳвол ана шундай. Бир қатор аудиторлик ташкилотларининг кенг тармоқли филиалларга эга бўлган ҳақиқатан ҳам йирик компанияларни барпо этиш ташаббуси ҳам қолиб кетди. Илгари минтақаларда филиаллар очган аудиторлик ташкилотлари амалда ҳамма жойда уларни ёпяптилар ёки уларнинг сонини жиддий равишда камайтиряптилар. Шу тариқа, бугунги кунда шундай ғайритабиий вазият шаклланяптики, бунда ўз фаолиятини умумқабул қилинган аудит стандартлари ва амалиётларига мувофиқ ташкил этишга интилувчи аудиторлик ташкилоти бозорнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан олганда аввал-бошдан ноқулай аҳволга тушиб қоляпти.

 

Молия вазирлигинниг расмий сайтида чоп этилган ахборот (қуйидаги жадвалга қаранг) таҳлили натижасида олинган статистика сертификатланган аудиторлар сонининг камайиб боришидан далолат беради. Бунинг устига аудиторлар сонининг қисқариши аудиторлик ташкилотлари сонининг камайиши билан таққослаганда илдам суръатлар билан боряпти, бу эса битта аудиторлик ташкилотига тўғри келадиган аудиторлар ўртача сонининг камайишига олиб келяпти (5-устунга қаралсин). Мазкур вазият касб нуфузининг пасайиши ва кишиларнинг аудит билан шуғулланишни хоҳламаслиги тўғрисида яна бир ташвишли сигналдир.

 

Сана

 

Аудиторлик ташкилотлари сони

 

Сертификатланган аудиторларнинг умумий сони

 

Аудиторлик ташкилотларида қайд этилган сертификатланган аудиторлар умумий сони

 

Битта аудиторлик ташкилотига тўғри келадиган аудиторларнинг ўртача сони (*)

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

2007 йил 1 декабрь

 

522

 

1 389

 

маълумотлар йўқ

 

2,7

 

2008 йил 1 апрель

 

79

 

1 343

 

маълумотлар йўқ

 

17,0

 

2009 йил 1 апрель

 

133

 

1 043

 

маълумотлар йўқ

 

7,8

 

2010 йил 1 апрель

 

113

 

770

 

маълумотлар йўқ

 

6,8

 

2011 йил 1 апрель

 

107

 

654

 

маълумотлар йўқ

 

6,1

 

2012 йил 1 апрель

 

104

 

714

 

614

 

5,9

 

2013 йил 1 апрель

 

104

 

683

 

601

 

5,8

 

2014 йил 1 апрель

 

102

 

664

 

592

 

5,8

 

(*) 5-устундаги рақамлар қуйидаги тарзда олинган:

 

2007 йил 1 декабрда ва 2008–2011 йиллар 1 апрелида – 3-устундаги рақамларни 2-устундаги рақамларга сатрлар бўйича бўлиш билан;

 

2012 йил, 2013 йил ва 2014 йил 1 апрелда – 4-устундаги рақамларни 2-устундаги рақамларга сатрлар бўйича бўлиш билан.

 

Аудиторлик ташкилотларида аудиторлар сонининг камлиги алоҳида олинган бир аудиторлик ташкилоти учун ўз ичига ўнлаб, баъзан эса юзлаб вилоят ва туман бўлинмаларини олган йирик корпорациялар ҳамда холдингларни сифатли ва тўлақонли аудитдан ўтказишга имкон бермай қўяди. Тегишинча, кам сонли ходимлар томонидан арзимас суммаларга бундай гигантларда ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг сифати ҳақли равишда эътирозларни туғдиради ва мижозларнинг аудиторларга нисбатан нопрофессионал ва енгил-елпи ишловчи кишилар деган салбий муносабатига олиб келади.

 

Малакали кадрларни тайёрлаш ишига унинг серчиқимлиги ва узоқ давом этиши туфайли кўп аудиторлик ташкилотларида энг охирги вазифа сифатида қарашади. Талабгорнинг аудитор малака сертификати борлиги ва каттагина бухгалтерлик тажрибасига эгалиги ишга қабул қилиш кафолати мезони ҳисобланади. Натижада ҳар йили олий ўқув юртларининг «Бухгалтерия ва аудит» йўналиши бўйича битирган юзлаб кадрлар аудиторлик ташкилотлари томонидан талаб қилиб олинаётгани йўқ.

  

МУАММОДАН ЧИҚИШ ЙЎЛИНИ ИЗЛАБ

Айтилганларни жамлаб, аудит бозори фаол ривожланмаяпти деган қатъий хулосага келиш мумкин. Унинг ўсишини таъминлаш учун давлат 2007 йилда ўша пайтда аудит бозорида шаклланган вазиятни тузатиш учун қабул қилган чораларга айнан ўхшаш бўлган энг қатъий чораларни кўриш лозим. Бугунги кунда Президентнинг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида» қарорида (4.04.2007 йилдаги ПҚ-615-сон) назарда тутилган чора-тадбирлар мажмуини бажариш аудиторлик фаолиятини ривожлантириш учун қудратли туртки бўлганлиги шубҳасиздир. 2008 йилда аудиторлик ташкилотлари жами тушумининг 2007 йил билан таққослаганда 54,5%га кўпайганлиги (биринчи жадвалга қаранг), шунингдек битта аудиторлик ташкилотига тўғри келадиган аудиторларнинг ўртача сони 3 баравардан кўпроқ ошганлиги (2007 йилдаги 2,7 кишидан 2008 йилда 8,5 кишига қадар) қабул қилинган қарорлар самарадорлигининг яққол намойиши бўлди. Аудиторлик ташкилотларининг умумий сони қарийб 4 баравар қисқарган (2007 йилдаги 522 дан 2008 йилда 133 гача) вазиятда ана шунга эришилди!

 

Фикримча, бунчалик таъсир этувчи натижаларга эришишга имкон берган муҳим омиллардан бири турли даражадаги аудиторлик ташкилотлари штатида сертификатланган ­аудиторларнинг йўл қўйиладиган энг кам миқдори – 2, 4 ва 6 киши бўлиши лозимлиги тўғрисида қонун талабининг қабул қилиниши бўлди. Мазкур талаб аудиторлик ташкилотларини жипслаштириш, уларни кадр ва ишлаб чиқариш салоҳияти билан мустаҳкамлаш, очиқ-ошкор рақобат муҳитини барпо этиш учун бошланғич босқич бўлиб хизмат қилди.

 

Демпинг муаммосини бартараф этиш ва аудиторлик хизматлари бозорини янада ривожлантириш учун турли даражадаги аудиторлик ташкилотлари штатида сертификатланган аудиторларнинг йўл қўйиладиган энг кам миқдорини қонун йўли билан бир ярим – икки баравар: 3, 6 ва 12 кишигача ошириш зарур деб ҳисоблайман.

 

Демпинг муаммосига қарши курашишда мазкур чоранинг таъсирчанлигини қуйидаги омиллар тақозо этган:

 

1) хўжалик юритувчи субъектларга у ёки бу аудиторлик ташкилотининг таклиф этилаётган ишлар ҳажмини ўз вақтида ва сифатли бажариш қобилиятини тўғри баҳолаш имконини берадиган даражада аудиторлик ташкилотларини кадр салоҳияти ва аудиторлик бозори сегментлари бўйича янада аниқроқ чегаралаш. Бу эса ҳар бир аудиторлик ташкилотининг фаолиятини бозорнинг бошқа иштирокчилари (мижозлар, бошқа аудиторлик ташкилотлари, давлат регулятори) учун ғоятда очиқ-ошкор бўлишини таъминлаш имконини беради. У зарур салоҳиятга эга бўлмаган аудиторлик ташкилотлари учун демпинг сиёсати ҳисобига ўзининг рақобатдош афзаллигини таъминлашни қийин қилиб қўяди;

 

2) юқори даражадаги (камида 6 ва 12 аудитор) аудиторлик ташкилотлари учун аудитор сертификатини пуллик «вақтинча фойдаланишга» тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатадиган қисман банд мутахассисларнинг салмоқли миқдорини штатда ушлаб туришнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга номувофиқлиги. Кўп миқдордаги малакали мутахассисларнинг меҳнат ҳақига харажатларнинг анчагина ошиши аудиторлик ташкилотларининг раҳбарлари учун ўз ходимларининг тез-тез ишсиз туриб қолишларини норентабел қилиб қўяди ва меҳнат ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга ундайди;

 

3) аудиторлик ташкилоти штатида кўп сонли малакали мутахассисларнинг бўлиши унинг раҳбарияти олдига аудиторлик текширувларини самарали ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича мураккаб вазифаларни қўяди. Хусусан лойиҳалар ва умуман ташкилотни бошқаришнинг самарали тизимини барпо этиш; текширувларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштиришга ягона услубий ва амалий ёндашувларни ишлаб чиқиш, бу эса охир-оқибатда кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини оширишга олиб келади;

 

4) амалда барча аудиторлик ташкилотларининг янги аудиторлардан манфаатдорлиги, бу аудиторлар меҳнати қулай шароитларни яратиш ва уларнинг фаолиятини адолатли баҳолаш, янги мутахассислар тайёрлаш ва мавжудларини ўқитиш ва, бунинг оқибатида, касбнинг нуфузи ўсишида ифодаланади.

 

Аудиторлик хизматлари бозорини тубдан соғломлаштириш учун, фикримча, барча хўжалик юритувчи субъектларнинг аудиторлик текширувларини амалга оширадиган аудиторлик ташкилотлари штатда камида 12 ходимга эга бўлиши кераклигини қонун йўли билан белгилаб қўйиш зарур. Мазкур чора аудиторлик ташкилотларини жипслаштиришга, улар салоҳиятини мустаҳкамлашга ва, асосийси – меҳнатни ташкил этишга ёндашувларни қайта кўриб чиқишнинг зарурлигига, малакали кадрларни тайёрлашга ва охир-оқибатда аудиторлик хизматлари бозорида адолатли нарх белгилашга олиб келади.

 

Аудиторлик ҳамжамияти олдида турган вазифаларни ҳал этиш йўлида дастлабки қадам сифатида кейинчалик уларни қонун чиқарувчи органларга киритиш билан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш учун барча манфаатдор тарафлар, аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари, Молия вазирлиги ва профессионал жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказиш мақсадга мувофиқ кўринади.

 

Собир САФОЕВ,
«TSIAR-FINANS» МЧЖ
аудиторлик ташкилоти директори.

Прочитано: 2644 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика