Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 26 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Ортиқча тўланган солиқ қайтарилади

Асосий ишдан ташқари қўшимча даромад манбаим ҳам бор, шу боис ҳар йили декларация топшираман. Мен қўшимча даромад оладиган муассасада аризамга кўра солиқ белгиланган энг юқори ставкани қўллаган ҳолда ушланади. Шу сабабли ҳар йили ортиқча тўланган сумма пайдо бўлади, уни менга қайтаришмайди. Мен ҳозир ДСИдан қайси давр учун ортиқча тўланган суммани қайтаришларини талаб қилишим мумкин? Умумий суммани қандай қилиб билишим мумкин?

Ленура Ф., муаллима.

Тошкент шаҳри.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 31-моддасига кўра солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан давлат солиқ хизмати органлари ҳамда бошқа ваколатли органлардаги мавжуд маълумотларни олиш;

солиқ муносабатлари масалалари юзасидан ўз манфаатларини шахсан ёки ўз вакили орқали ифода этиш;

солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеня ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ундирилган суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариб олиш.

Солиқ тўловчи солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Давлат солиқ хизмати органи солиқ айни шу муддат ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин (СКнинг 38-моддаси).

Ортиқча тўланган солиқ солиқдан бўлган қарзни сўндириш ҳисобига қайд этилганидан кейин қолган сумма пул маблағларини солиқ тўловчининг банк ҳисобрақамига ўтказиш йўли билан қайтарилади.

Сиз ДСИ бухгалтериясига мурожаат қилишингиз керак, у ерда ортиқча ушланган сумманинг миқдори тўғрисида ахборот олишингиз мумкин. Шундан кейин туман ДСИ бошлиғи номига уни қайтариш илтимос қилинган ариза ёзиш лозим. Ариза намунасини шу ерда беришади. Аризада, шахсий маълумотлардан ташқари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), банк тўғрисидаги ахборот (СТИР, ҳисобрақам, МФО) ва пул ўтказиладиган пластик карточканинг рақамини кўрсатиш лозим. Айтмоқчи, ушбу суммадан мол-мулк ва ер солиқлари ушланиши мумкин.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 2435 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика