Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 26 / Тадбиркорга ёрдам

Ёнғоққа имтиёз

Корхонамизнинг асосий фаолият тури ёнғоқдан маҳсулот тайёрлаш ҳисобланади. Бунинг учун биз Россиядан технологик ускуна (қовуриш, ўраб-жойлаш ва бошқалар учун) олиб келдик. Унинг ёрдамида технологик жараён (аниқ ўлчамга келтириш, қовуриш, бланшировкалаш, зираворлар қўшиш ва ҳоказо) амалга оширилади, у тугаллангандан кейин тайёр маҳсулот 30, 50, 80 ва 150 граммдан полипропилен пакетларга зич қилиб ёпиб ўралади. Кейин у ички бозорда сотилади. Ҳозир маҳсулотимизга қизиқиб қолган чет эллик ҳамкорлар билан музокаралар олиб боряпмиз. Бундан ташқари, улар худди шундай ўрамларда ёнғоқ, майиз, баргак ва реза мева аралашмасини (майиз, ерёнғоқ, ёнғоқ, баргак, ўрик данагининг қовурилган мағизи ва бодом) буюртиришни мўлжаллаяптилар.

Реза мева аралашмасини экспорт қилишда корхонамиз учун Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби1 3-бандининг «е» кичик бандини қўлласа бўладими?

 

– Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби1 (бундан кейин – Тартиб) 3-бандининг «е» кичик бандида белгиланишича, ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотишдан озод қилинадилар, табиий газ экспорти ва транзити бундан мустасно.

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни белгилаш тартиби Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидалари2 (бундан кейин – Қоидалар) билан тартибга солинади. Қоидаларнинг 5-банди биринчи хатбошисига кўра ўзи ишлаб чиқарган товар деганда корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади.

Ишлаб чиқариш технологик жараёнига товарларни сотиш ва транспортда ташишга тайёрлаш бўйича операциялар (товар туркумини майдалаш, товарларни жўнатишни ташкил қилиш, саралаш, қайтадан ўраш, қадоқлаш) ва сақлаш ёки транспортда ташиш вақтида товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича операциялар кирмайди (Қоидаларнинг 6-банди).

Корхонангиз ишлаб чиқарадиган реза мева аралашмаси тайёр маҳсулотларни ўз ускунасида технологик қайта ишлаш (аниқ ўлчамга келтириш, қовуриш, бланшировкалаш, зираворлар қўшиш ва ҳоказо) натижаси ҳисобланганлиги боис у ўзи ишлаб чиқарган товар ҳисобланади деган фикрдамиз. Қоидаларнинг 7-бандига мувофиқ ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги далилини тасдиқлаш учун корхонангиз ДСИ ва банкка Қоидаларда илова қилинган шакл бўйича Ариза-маълумотнома тақдим этади. Ушбу ҳужжат Тартибнинг 3-банди «е» кичик бандига кўра валюта тушумининг 50%ини мажбурий сотишдан озод қилиш учун асос ҳисобланади.

 

1ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон Қарорига 1-илова.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2011 йилда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Тимур МУМИНОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 889 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика