Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 21 / Бизнинг маслаҳатлар

Ходим учун солиқни ким тўлайди?

Корхонамиз балансидаги 0100-счётда ҳи­собда турган асосий воситалар объектини ходимимизга беғараз беришга қарор қилдик. Мазкур ҳолда ходимда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш мажбурия­ти юзага келадими?

Абдурасул Йўлдошев,

МЧЖ бухгалтери.

Самарқанд вилояти. 

 

– Солиқ кодексининг 177-моддасига асосан юридик шахснинг жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаши солиқ тўловчи учун моддий наф тарзида олинган даромад ҳисобланади. Шу жумладан, ходимга ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати ҳам унинг моддий наф тарзидаги даромадидир.

Солиқ тўловчи юридик шахсдан товарлар (ишлар, хизматлар) олган тақдирда, ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати уларни олиш нархидан ёки таннархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Демак, ходимингизга мол-мулк текинга (ҳадя шартномаси бўйича) берилганда унинг қиймати ходимнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган, бироқ ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайдиган моддий наф тарзидаги даромади деб ­эътироф этилади.

Солиқ кодексининг 185-моддасига мувофиқ тўлов манбаида солиқ солиш солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ агентлари томонидан амалга оширилади.

Солиқ агентлари солиқ тўловчининг Солиқ кодексининг 184-моддасида кўрсатилган даромадларидан, жумладан мулкий даромадларидан ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини мазкур даромадлар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолишлари шарт.

Жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммасини солиқ тўловчидан ушлаб қолиш солиқ агенти солиқ тўловчига тўлаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан, мазкур пул маблағлари ҳақиқатда солиқ тўловчига ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахсларга тўланаётганда амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгарлик даромад тўлаётган солиқ агентининг зиммасида бўлади. Мазкур солиқ суммаси ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ҳамда у билан боғлиқ пеняни бюджетга тў­лаши шарт.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мол-мулк ходимга текинга берилганда бу ҳол корхонани бюджетга солиқ тўлашдан озод қилмайди, чунки солиқнинг ўз вақтида тўланиши учун айнан корхона жавобгардир: корхона бюджетга ушлаб қолинмаган солиқ суммасини тўлашга ва у билан боғлиқ пеняни ўтказишга мажбурдир. Сизнинг ҳолатингизда корхона ҳисоблаб ёзилган солиқ суммасини тўлаши ва ходим билан келишиб, кейинроқ ушбу суммани унинг даромадидан ушлаб қолиши мумкин. Ёки ходим солиқ суммасини нақд пулда корхона кассасига топшириши мумкин.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori»
солиқ маслаҳати ташкилоти
солиқ маслаҳатчиси Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 947 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-06-02 11:07:55, Гость_Oybek8820:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика