Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 21 / Бизнинг лойиҳалар

1UZ дастуридан фойдаланувчининг ён дафтаридан истиқболли эканлиги илк одимларидан аён

Мен чоғроқ хусусий корхона эгасиман. Бинобарин, унинг директори ҳисоб­ланаман. Таассуфки, «Солиқ ва божхона хабарлари»ни мунтазам ўқиб бора олмайман. Ўзим сингари тадбиркорлик қилаётган дўстимнинг ҳузурига борганимда ушбу газетани ўқиб тураман.

Бир нечта ҳафта олдин 1UZ янги бухгалтерия дастури ҳақидаги мақолага кўзиб тушиб қолди. Дастурдан фойдаланувчиларнинг тавсиф-у, фикр-мулоҳазалари унга бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Газетхонлардан Ирина И. ва ХУМШ ижрочи директорининг 1UZ янги бухгалтерия дастури тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари мужассам топган мактубларини* диққат билан ўқиб чиқдим.

Хат муаллифлари – дастур кашшофлари йўлидан бориб, дастурни Интернетдан кўчириб олмадим. «BePro. norma» компаниясига бориб учрашдим ва у ерда дастурни флешкамга кўчириб беришди. Дастлабки фойдаланувчилар айтганидек, уни компьютерга ўрнатиш кўп вақтни олмади – жўн иш экан.

Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби, тўлов қоғози ва бухгалтерия ўтказмалари ҳамда кадрларни ҳисобга олиш ҳақида газетанинг аввалги сонларида ёзилди. Мен ана шу фикр­ларни билдирган хат муаллифларига жўровоз бўлишга тайёрман. Бундан ташқари, мени кўпроқ «Солиқлар» модули қизиқтириб қўйди. Унда фаолиятнинг турли йўналишларига оид барча турдаги солиқлар ва имтиёзлар, ДСИ, Халқ банки, статистика идораларига ҳисоботлар жамланган. Ҳисоботларни топшириш муддатларини эслатиб турилиши ҳам жуда қулай экан.

Бу дастурда ишни ойнинг ўртала­ридан бошлаганлигим сабабли ҳи­соб­ни юритиш учун даставвал «Со­лиқ­лар ва ажратмалар бўйича қол­диқ­ларни киритиш» деган жадвални тўлдиришимга тўғри келди. Булар кейинчалик менга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқиш имконини берди. Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдоридан иш бошладим. Кейинги дарчаларга ягона ижтимоий тўлов ҳисоблаб чиқарилмайдиган тўлов турларини, бинобарин зарарларнинг ўрнини қоплаш, нафақа, пул ёрдами суммаларини жойладим... Фирмамиз катта бўлмагани билан ходимларимизга баъзи устама ҳақлар тўлаймиз. Масаланинг бу жиҳатини дастурда мужассам этиш мураккаб бўлмади.

Ягона солиқ тўловини ҳисоб-китоб қилиш, гапнинг рости, анча вақтни олди. Дастур ЯСТ таянч миқдорини ҳисоблаб чиқишга ҳам, фаолиятингиз туридан келиб чиқиб, унинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқишга ҳам мўлжалланган экан.

Уларни ҳисоб-китоб қилиш­да ҳаммаси ни­ҳоят­да пухта ўй­лангани ва дас­тур билимдонлик билан тузилганлиги аён бўлади.

Дастурда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоб қилишнинг икки варианти назарда тутилган. Биттаси савдо корхо­налари учун минимал иш ҳақи миқ­до­ридан келиб чиқса, иккинчисида ер солиғи миқдорининг уч баравари кўрсаткичига таянилади.

Ҳуж­жат­нинг тартиб ра­қами ва са­насини, шу­нинг­дек иш ҳақининг энг кам миқдорини киритдим. «Савдо нуқтаси (алоҳида бўлинмалар)» деган қўшимча илова ҳам бор экан, унга бундай нуқталар сони қанча бўлса, ҳам­масини кири­тиш мумкин. Бизда эса ҳозирча бундай нуқта битта...

Янги дастурда ЯСТнинг энг кам миқ­дорини аниқлаш учун пасайиб борувчи коэффициентларни киритиш лозим. Ана шунда дастур ер солиғи суммасини ўзи ҳисоблаб чиқаради.

Таянч ЯСТ ер участкаси жойлашган жой бўйича ҳам, юридик шахс жой­лашган жой бўйича ҳам ҳисоблаб чиқа­рилади.

«ДСИга ҳисоботлар» деган бўлим ҳам менга жуда маъқул бўлди. Бунда нимаики керак бўлса, ҳамма-ҳам­маси бор: жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳам, дивидендлар ва фоизлар бўйича ҳам, хуллас ҳамма-ҳаммаси бор.

Дастурни яратувчилар Халқ банкига топшириладиган ҳисоботларни ҳам унутишмаган. 1UZ дастурида мен бир фоизли ажратмалар бўйича солиштирув далолатномаларини ҳам, ШЖБПҲ бўйича йиллик ҳисоботни ҳам топдим. ШЖБПҲ реестри ҳам шу ерда экан.

Статистика ҳисоботи – алоҳида мавзу. Бундай ҳисобот билан ой охирида шуғулланаман.

1UZ янги бухгалтерия дастурида ишлаш алгоритми соддагина экан: ав­валига унга маълумотларни ки­ритиш лозим, кейин эса корхонага оид солиқлар ва ажратмаларнинг барча ҳисоб-китоблари ўз-ўзидан, яъни автомат тарзда амалга оши­рилади.

Тадбиркорлик фаолиятимнинг бошла­рида ҳаммасини ўзим қилар эдим. Бухгал­териядан хабардорлигим ўшанда иш берган... Эндиликда корхонамда бош бухгалтер бор – жуда яхши мутахассис, зўр одам. Лекин у пенсияга чиқиш тараддудида. У бир неча кун мобайнида бош кўтармай тайёрлаган солиқ ҳисоб-китобларини дастур ёрдамида ўзим ярим кун ичида олган натижалар билан қиёслаб кўрдим. Ҳаммаси шу даражада мос келдики, ҳайрон қоласан киши!

Бош бухгалтеримиз қарилик гаштини суриш учун пенсияга кетгудек бўлса, унинг ўрнига 1UZ дастурини мукаммал биладиган мутахассис топмасак бўл­майди, шекилли.

А.БУШУЕВ,

хусусий корхона муассиси.

1UZ янги лицензияланган дастур ҳақидаги муфассал ахборотни 1uz.1uz сайтидан, 230-21-12 бевосита муло­қот телефон рақами орқали ёки e-mail:info@1uz.1uz га сўров юбориш ор­қали олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқида эълон қилинмоқда.

 

*«СБХ»нинг 13.05.2014 йилдаги 19 (1031) ва 20.05.2014 йилдаги 20 (1032)-сонида эълон қилинган.

Прочитано: 2205 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика