Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 21 / Амалий бухгалтерия

Янги ходимни ўқишга юборишди

Корхонада беш кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Ходим 2014 йил 2 январдан ишга кирди. 17 февралдан эса уни 14 иш кунига малака оширишга юборишди. Ходим курсда ўқиган вақти учун биз унга ўртача иш ҳақи тўлашимиз керак (МКнинг 166-моддаси).

Ходимга 22 иш куни ишлаган январь ойи учун 750 000 сўм иш ҳақи ёзилган. Февралда унга 10 иш куни учун 340 909 сўм ҳисоблаб ёзилган.

Агар ходим охирги икки календарь ойда тўлиқ ишламаган бўлса, улар учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади? 

 

– Ходим малака оширишда бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақи Вазирлар Маҳ­камасининг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қа­рорига 6-илова 5-бандига мувофиқ кейинги икки календарь ойдаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. Корхонада икки ойдан кам ишлаган ходимларга эса иш ҳақи ҳақиқатда ишланган вақт учун ўртача иш ҳақи ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоблаб ёзилади.

Ходим тўлиқ икки ой ишламагани сабабли малакани оширишга кетган вақтга ҳақ тўлаш учун ўртача кунлик иш ҳақи ҳақиқатда ишланган вақт, яъни 32 иш куни учун ўртача ойлик иш ҳақидан белгиланади. Аввал ўртача кунлик иш ҳақи белгиланади:

(750 000 + 340 909) / 32 = 34 091 сўм.

Кейин малака оширишда бўлган вақт учун ходимнинг ўртача иш ҳақи ҳисобланади:

(34 091 х 14) = 477 274 сўм.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика