Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 21 / Божхона

Рухсатнома олмасдан олиб кирилади, бир дарча орқали расмийлаштирилади

Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг (15.04.2014 йилдаги ПҚ-2164-сон, бундан кейин – Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарори) мамлакатда имкони борича қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга йўналтирилган, қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг ёритишга доир тадбирларни ҳар бир минтақада ўтказиш ҳақидаги талабини бажара бориб, ДБҚнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Жарқўрғон туман ҳокимлиги манфаатдор идоралар ва ташкилотлар ҳамкорлигида «Тадбиркор – мамлакат таянчи» семинарини ўтказди. Унинг иштирокчилари Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарори талаблари билан танишдилар.

 

РУХСАТ БЕРИШ ТАОМИЛЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Абубакир Тожибоев ва ҳудудий божхона бошқармаси функционал бўлимларининг раҳбарлари ташқи савдо амалиётидаги янгиликларни батафсил ёритдилар. Чунончи, Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарорига 1-илова – 2014 йил 1 июндан бекор қилинадиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш таомиллари рўйхатига кўра 2014 йил 1 июндан бошлаб Президентнинг 11.03.2005 йилдаги ПҚ-26-сон Қарори билан назарда тутилган фойдаланишда бўлган машиналар, ускуналар ва механизмларнинг (ТИФ ТНнинг 84–89-кодлари гуруҳлари бўйича) экспорт қилиниши мумкинлиги тўғрисида хулоса бериш бекор қилинади.

1 июндан бошлаб рухсат бериш ҳужжатларининг бирлаштирилиши (Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарорига 1а-илова – Бирлаштириш йўли билан 2014 йил 1 июндан бекор қилинади­ган лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тусидаги ҳуж­жатларнинг рўйхати) ўсимлик доривор хом ашёсини тайёрлаш ҳамда ишлаб чиқаришга ихтисослашган тадбиркорларнинг фаолиятини осонлаштириши шубҳасиз. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаат қилганда иккита рухсатномага ҳужжатларнинг пакетларини тайёрлаш керак бўлмайди1, чунки энди битта рухсатнома – ёввойи ўсимликларни, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома берилади.

Божхонага ёндош инфратузилма вакиллари божхона омбори, бож тўланмайдиган савдо дўкони, «эркин омбор» божхона режимидаги омборни таъсис этганда белгиланган йиғимни тўламайдилар. Бундан буён ушбу таомил бепул амалга оширилади (Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарорига 3-илова – Расмийлаштириш пайтида йиғимларнинг миқдорла­ри қисқартириладиган лицензияланадиган фаолият турла­ри рўйхати). Аризани кўришга йиғим киритилганлиги тўғри­сида тасдиқнома бериш талабининг бекор қилиниши ҳисобига эса божхона омборини таъсис этишга доир ҳуж­жатлар сони 12 тадан 11 тага, бож тўланмайдиган савдо дўкони ва «эркин омбор» божхона режимидаги омборни таъсис этишга ҳужжатлар сони 11 тадан 10 тага қисқарди (Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарорига 4-илова – Лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш пайтида таомилларни қисқартириш ва соддалаштириш чоралари).

Божхона ҳудудида (ундан ташқарида) товарларни қайта ишлашнинг техник-иқтисодий асосланмасини келишиш зарурлиги талаби фақат устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган корхоналар учун сақланади. Бунинг маъноси шуки, қолган хўжалик юритувчи субъектлар божхона ҳудудида ёки ундан ташқарида (иккинчи ҳолда – яна божхона ҳудудидан ташқарида товарлар қайта ишланишининг Ўзбекистон иқтисодий ман­фаатларига мувофиқлиги бўйича ҳам) товарларни қайта ишлаш жараёнининг ТИАсини келишиш бўйича хулосалар олиш учун ТИАИСВга мурожаат этмайдилар.

2015 йил 1 январгача фао­лиятнинг айрим турларини лицензиялаш учун «бир дарча» қоидасини жорий этиш назарда тутиляпти (Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарорига 5-илова – «Бир дарча» қоидаси бўйича расмийлаштириш жорий этиладиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхати). Божхона омбори, бож тўланмайдиган савдо дўкони, «эркин омбор» божхона режимидаги омбор ҳам улар сирасига киради. Айтиш жоизки, ушбу вақтга келиб тадбиркорлар электрон шаклдаги лицензия битимларининг шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботни тақдим этишлари учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишлари якунланган бўлиши керак.

Тадбиркорлик субъектлари учун Интерактив давлат хизматларининг ягона портли орқали устувор интерактив хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг рўйхатига (Президентнинг ПҚ-2164-сон Қарорига 6-ило­ва) кўра 2014 йил IV чорагида ДБҚ товарларни реэкспорт божхона режимида жойлаштириш, шунингдек уларни вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш)га рухсатнома олишга элект­рон буюртмани бериш бўйича интерактив хизматларни жорий этиши ва ахборот тизимларини барпо этиши керак.

Фикримизча, 2014 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъектларини Маҳаллийлаштириш дас­турига киритишга буюрт­маномаларни Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ, Давлат рақобат қўмитасига, 1 йилгача муд­датга миллий валютада кредитлар олишга хизмат кўр­сатувчи тижорат банкларига ҳужжатларни «бир дарча» қоидаси бўйича электрон шаклда бериш ҳуқуқини тадбиркорларга тақдим этувчи тартибнинг ўрнатилиши ҳам бизнес вакилларини қувон­тиради.

 

ИШБИЛАРМОНЛИК ИҚЛИМИНИ ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА

Семинарда таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбе­кистонда ишбилармонлик ва инвестиция иқлимини тубдан яхшилаш бўйича чораларнинг кенг мажмуи амалга оширилган. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолия­тининг очиқ-ойдинлигини ошириш, тадбиркорликни юритиш шароитларини такомиллаштириш учун Президентнинг 7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон Фармони билан 2014–2015 йилларда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик фао­лиятини ривожлантиришни рағбатлантириш самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар дас­тури тасдиқланди. Вилоят ва туман давлат органларининг вакиллари ПФ-4609-сон Фармоннинг асосий қоидалари тўғрисида сўзлаб бердилар. Со­лиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек ишлаб чиқариш ўсишининг барқарор суръатлари ва рентабеллигини таъминлайдиган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолия­тини солиқ текширувидан ўтказишга мораторий 2017 йил 1 январгача узайтирилди.

Шунингдек ПФ-4609-сон Фармонда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, акциядорлик компания­лари, уюшмалар, маҳаллий давлат ҳоки­мияти органлари ўзла­рининг расмий веб-сайт­ларида тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга солувчи ахборотларни жойлаштиришлари ва кейинчалик уларни доимий равишда янгилаб боришлари мажбурияти назарда тутилган. Хусусан, улар қабул қилинган идоравий меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни; тадбиркорлик субъектларига рухсатнома тусига эга ҳужжатларни, лицензиялар, сертификатлар ва бошқаларни расмийлаштириш ва беришнинг тартиби ва муддатлари; тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатишнинг муддатлари ва нархини чоп этишлари керак.

Семинарда Президентнинг «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тад­бирлари тўғрисида»ги Қа­рорига (3.03.2014 йилдаги ПҚ-2137-сон) тушунтиришлар берилди. Ушбу ҳужжат билан, хусусан, Қурилиш-пудрат ташкилотларининг реест­рига киритилган ташкилотлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқа­рилмайдиган импорт қили­надиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари, технологик ускуналар, шунингдек асбоб-анжомлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун 2018 йилнинг 31 декабригача божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилган.

Қарорга кўра ушбу ташкилотлар Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган санадан бошлаб 3 йилга юридик шахс­ларнинг фойда солиғини тў­лашдан ҳам озод этиладилар. Ушбу имтиёз – мақсадли. У туфайли бўшайдиган маблағ­лар юқорида айтилган товарларни харид қилишга йўнал­тирилади.

Семинар иштирокчилари божхона амалиётига тааллуқли ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар. Тадбиркорлар бундай му­лоқотнинг муҳимлиги ва зарурлигини таъкидладилар, бундай учрашувларнинг мунтазам ўтказилишига умид билдирдилар.

 

1Умумий фойдаланиш учун белгиланган нормадан ошадиган, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаник коллекцияларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1227 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика