Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 21 / Бизнинг лойиҳалар

Киройи шундай жойда ўқисанг-да!

«NORMA» профессионал ривожланиш марказини яқинда байрам руҳи чулғади. «Раҳбарлар учун бухгалтерия ҳисоби» ҳамда «Бухгалтерия ҳисоби асослари» курсларини битирувчиларга сертификатлар топширилди. 

 

Бир ярим ой муқаддам раҳбарлар учун бухгалтерия ҳисоби асослари таълими бўйича янги масофавий курс иш бошлаган эди. Бўлиб ўтган якуний тест синовларида зафар қучган 9 нафар корхона раҳбари дастлабки сертификат соҳибига айланди. «Бухгалтерия ҳисоби асослари» курси бўйича таҳсил олган иккинчи гуруҳни 47 нафар тингловчи тамомлади.

Марказ директори Мўмин Ашуров битирувчиларни қутлар экан, ўз сўзида Марказ янги курслар, шу жумладан солиқ солиш масалалари ва ҳуқуқий муносабатлар бўйича янги курслар очишни режалаштираётганлигини ҳам айтиб ўтди.

Курс ташкилотчилари ва ўқитувчилари битирувчилардан бир олам миннатдорчилик сўзларини эшитдилар.

Елена РАХМАТУЛЛИНА, «Alfa Cleaning Servise» МЧЖ бош директори:

– Таълим жараёнидан зўр қониқиш ҳосил қил­дим. Материал пухта ўйланган – ҳаммага тушунарли, уни қулай тарзда етказиб бериш таъминланган. Машғулотлар зўр уюштирилганлиги мақтовга сазовор. Клининг компанияси раҳбари эканлигим боис, ҳамиша тартиб-интизом ва озодагарчиликка эътибор қиламан. Бу жиҳатдан ҳам сизларда иш қойилмақом. Ходимлар таркиби юқори малакали, менга қолса уни энг яхшилардан бири деган бўлур эдим.

Шуҳрат АБДИМАЖИТОВ, «Kossor Operating Company» МЧЖ чет эл корхонаси маъмурий бўлимининг мутахассиси:

– Дебет, кредит, актив, пассив, баланс сингари бухгалтерия атамалари, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар, гапнинг рости, мени ҳамиша ҳижолатпазликка дучор қилар эди. Матнларни ва тестларни яратиш устида ўз касбининг устаси бўлган мутахассислар иш олиб боргани сезилиб турибди.

Зотан бу ерда зиммамдаги вазифаларни бажариш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур кўпгина кўникма ва билим орттирдим. Энг муҳими, баланс ва молиявий натижалар ҳақидаги ҳисоботни яхши тушунадиган бўлдим, улар қандай тузилишини ҳам билиб олдим. Энди бухгалтер билан тенгма-тенг гап­лаша оламан.

Алмира МУСТАФИНА, «Ангренская правда» газетаси бош муҳар­рири:

– Ўзим доимий ўқувчиси бўлган «Налоговые и таможенные вести» газетасидан курс ташкил этилаётганлигини билдим. Биз, раҳбарларга бухгалтерия ҳисоби борасида билим зарур деб ҳисоблаганим учун ҳам курсга ёзилишга ошиқдим. Таҳсилни тугаллаганимдан қувониб кетяпман. Таниш-билиш ва ҳамкасабаларимга ушбу Марказда ўқишни албатта тавсия қиламан.

Луиза УМЕРОВА, «Greenup Trading» МЧЖ чет эл корхонаси бош бухгалтерининг ўринбосари:

– Юксак малака ва билим учун, қўллаб-қув­ватлашга бу даражада шай турганликлари ва дўстона хайрихоҳлик учун курс ташкилотчиларига чин юракдан миннатдорчилик сўзларини изҳор этаман. Курс дастури тушунарли бўлибгина қолмай, балки одамни ўзига ром этадиган даражада қизиқарлидир. Фаолиятингиз янада ривож топишини, ютуқлар кўпаяверишини тилайман!

Гулнора МУЛЛАЁРОВА, бухгалтер:

– «Бухгалтерия ҳисоби асослари» курсининг биринчи модули – «Бухгалтерия ҳисобига кириш» модули мен учун бир мунча мураккаброқ бўлган эса-да, ўй-хаёлимни тўлалигича банд этди. У ҳар қандай бухгалтерга зарур хислат – тафаккурни, фикр юритишни ўстиради, асосий жараёнларни ҳамда бухгалтерия фао­лияти усулларини тез илғаб олишга ўргатади.

«Амалиётчи бухгалтер» деб аталган иккинчи модулни ўзлаштириш биз, амалиётчи ходимларга енгил кўчди. У биздаги кўникмани такомиллаштирди, амалий топшириқлар билимдонлик билан ишлаб чиқилганлиги боис, бухгалтериянинг нозик томонларини ўзлаштиришга ёрдам берди. Марказ директори Мўмин Ашуровга, координатор Альфияга минг раҳмат! Материалларни жуда мароқли, лўнда ва «хазми осон» тарзда баён этганликлари учун малакали муаллимлар Игорь Аипкин ва Ольга Шабановаларга алоҳида миннатдорчилик билдириш лозим.

Наталья ГРИГОРЬЕВА, «IBM Tasmi Inform» МЧЖ бош бухгалтери:

– Бу соҳада иш тажрибам етарли бўлса-да, ўқиш менга кони фойда бўлди: «бисот»им янги, фойдали билимлар билан бойиди. Уч йилча олдин бухгалтерлар курсида ўқиган эдим. Бугун ўшандаги таҳсил билан қиёслаб айта оламанки, сизлардаги таълим сифати анчагина юқори. Масофавий усулда олиб борилиши эса унинг яна бир афзаллигидир. Зотан бу усулда исталган қулай вақтда ҳар тарафлама мақбул шароитда таълим олиш имконияти бор.

 

Наталья СПИРИДОНОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 2310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика