Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 21 / Амалий бухгалтерия

Сизга чипта учун чек нега керак?

Ангренда рўйхатдан ўтказилган МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 3-иловани тушунтириб беришингизни сўрайди. Унда НКМ қўлламасдан аҳолига кўрсатиладиган хизматлар рўйхати келтирилган. МЧЖ қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган авиачипталар (электрон шаклда) сотиш билан шуғулланади. 306-сон Қарор моҳиятидан келиб чиқиб, ташкилотимиз фискал хотирали НКМ қўлламасдан хизматлар кўрсатиши мумкин. Бизга НКМ қўлламасдан хизматлар кўрсатишни тақиқлаётган Ангрен ДСИ қанчалик тўғри иш қиляпти? 306-сон Қарорга 3-иловага бирор-бир ўзгартиш ёки қўшимчалар киритилдими?

Л.Жалилов.

 

– Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхатига1 (бундан кейин – Рўйхат) қў­шимча ва ўзгартишлар киритилмаган. Қонун ҳужжатлари­нинг қуйидаги қоидаларига таяниб авиачипталарни НКМни қўлламасдан сотиш мумкин.

Солиқ кодексининг (СК) 72-моддасига кўра Ўзбекис­тон ҳудудида авиачипталарни реализация қилишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомга2 (бундан кейин – 306-сон Низом) мувофиқ амалга оширилиши керак. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно. Рўйхатнинг 1-бандида кўрсатилишича, аҳо­лига хизмат кўрсатишда қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланган талон, чипта ва уларга тенглаштирилган бошқа чеклар берадиган юридик ва жисмоний шахслар аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин.

Ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича солиқ органларида рўйхатдан ўтган, қатъий ҳисобот бериладиган квитанциялар, чипталар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни мажбурий тартибда ёзиши ва буюртмачига (харидорга) бериши шарт (306-сон Низомнинг 19-банди).

Назорат-касса машиналарини қўлламасдан ишлайдиган юридик ва жисмоний шахс­лар ўз хоҳишига кўра НКМни қўллаган ҳолда ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкин. Бундай ҳолларда уларга НКМни рўйхатдан ўт­казиш ва уни қўллашнинг умумий тартиби жорий этилади (306-сон Низомнинг 21-банди).

«Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуннинг (29.04.2004 йилдаги 611-II-сон) 7-моддасига кўра электрон ҳужжат қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бў­лади.

Шу тариқа, юқоридаги қо­нун ҳужжатларида назорат-касса машиналарисиз ишлаётган юридик шахсларнинг электрон авиачипталарни реа­лизация қилишга доир фаолиятни амалга оширишларига тақиқлар назарда тутилмаган.

 

1ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 3-илова.

2ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 1-илова.

 

Наталья ЗУЕВА, экспертимиз.

Прочитано: 897 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика