Norma.uz

Паспортга мувофиқ

ЎзР биометрик паспортида жисмоний шахснинг фамилияси, исми-шарифи лотинча шрифтда ёзилади. Хўжалик шартномалари кирилл шрифтида тузилади. Хорижий контрагентларнинг илтимосига кўра шартномаларнинг бир қисми рус тилида кирилл шрифтида тузилади.

Кирилл шрифтида тузилган хўжалик шартномаларининг муқаддимасида раҳбарнинг фамилияси қандай кўрсатилиши керак? Агар фамилия лотин шрифтида кўрсатилса, у келишиклар бўйича турланадими?

 

– «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғ­рисида»ги Қонуннинг (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон) 10-моддасига кўра хўжалик шарт­номаси шартнома предметини; етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва баҳосини; шартноманинг бажарилиш муддатларини; ҳисоб-китоб қилиш тартибини; тарафларнинг мажбуриятларини; шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлигини; низоларни ҳал этиш тартибини; тарафларнинг реквизитларини; шартнома тузилган сана ва жойни; шунингдек бундай турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутиши керак.

Умумий қоидага кўра шартнома тилига қўйиладиган талаблар қонун билан тартибга солинмаган. Ўзбек ва рус тилида тузилган, рўйхатдан ўтказишга тақдим этиладиган импорт ва экспорт контрактлари бундан мустасно. Бошқа ҳолларда ваколатли шахсларнинг тасдиқланган таржимаси тақдим этилади1.

Фуқаролик кодекси (ФК) 107-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. Бунинг маъноси шуки, шартнома ваколатли шахслар, яъни одатда раҳбар, унинг ўринбосари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан имзоланиши керак. Паспорт эгаси шахсини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади2. Шу муносабат билан шартномани имзолайдиган шахс тўғрисидаги барча маълумотлар унинг паспортига мувофиқ ёзилиши керак3.

Шу тариқа, агар хўжалик шартномасини имзолайдиган шахсда биометрик паспорт бўлса, у тўғрисидаги маълумотлар шарт­номанинг муқаддимаси ва «Тарафларнинг реквизитлари» бўлимида унинг паспортига мувофиқ ёзилади. Фикримизча, шахснинг фамилияси қуйидаги тарзда ёзилиши керак: шартнома муқаддимасида – «директор RAHIMOV ANVAR RUSTAMOVICH тимсолида», шартноманинг «Тарафларнинг реквизитлари» бўлимида эса – «Директор RAHIMOV ANVAR RUSTAMOVICH». Таклиф этилаётган шахснинг фамилияси, исми-шарифи кўрсатилган ёзув уни идентификациялаш ва имзо чекувчининг шахсини аниқлаш борасида низога йўл қўймаслик имконини беради, чунки фақат фамилия ва исм-шарифни қайд этиш шахсни аниқ белгилаш имконини бермайди.

Шу билан бир вақтда, амалиётда низолар ва мушкулликлар юзага келишига йўл қўймаслик учун Адлия вазирлигига хўжалик шартномаларининг муқаддимаси ва «Тарафларнинг реквизитлари» бўлимида фамилия ва исм-шарифларни лотин графикасида тўлдириш бўйича тавсияларни тасдиқлашни таклиф этамиз, чунки «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳу­қуқий базаси тўғрисида»ги Қонун 23-мод­дасининг иккинчи қисмига кўра адлия органлари хўжалик юритувчи субъектларга шартнома мажбуриятларини тузиш ва бажариш чоғида ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.

 

1Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон Қарори билан тасдиқланган) 9.10-банди.

2Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) 3-банди.

3Мазкур ҳолда биометрик паспорт ёки 1995 йил январдан берила бошланган ва 2015 йилнинг 31 декабригача ҳақиқий ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси назарда тутилган.

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2249 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика