Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Мол-мулк кимнинг номига расмийлаштирилган?

Бизнинг корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади. Корхонанинг 2 нафар таъсисчиси бўлиб, улардан бири устав жамғармасига улуш тарзида бошқа ҳудудда жойлашган кўчмас мулкни, яъни кадастр ҳужжатлари бўйича нотурар жойга ўтказилган мулкни киритди ва ушбу мулк қабул қилиш-топшириш далолатномаси орқали расмийлаштирилиб, корхонамиз балансига киритилди.

Шу жойда бир савол туғилиб қолди: Солиқ кодексининг қоидаларига асосан биз юридик шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашимиз керакми ёки керак эмасми?

Нилуфар Тожибоева,

МЧЖ раҳбари.

Фарғона шаҳри. 

 

– Солиқ кодексининг 348-моддасига асосан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун қўлланилади ва ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг махсус қоидалари қўлланилишини, шунингдек мазкур солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этилишини назарда тутади.

Ягона солиқ тўловини тўловчилар мазкур солиқни Солиқ кодексида назарда тутилган умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар мажмуи ўрнига тўлайдилар, бундан қуйидагилар мустасно:

тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бажарадиган (кўрсатадиган ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;

божхона тўловлари;

ягона ижтимоий тўлов;

давлат божлари;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;

автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун Республика йўл жамғармасига йиғим.

Солиқ кодексининг 23-моддасига асосан сиз номини келтирган солиқларнинг турлари, яъни юридик шахслардан ундириладиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи умумбелгиланган солиқлар жумласига киради, тегишинча, ягона солиқ тўловини тўловчилар уларни тўламайдилар.

Лекин бир нарсани қайд этиш лозимки, агар сиз айтиб ўтган нотурар жойга мулк ҳуқуқи кўчмас мулк давлат кадастри хиз­мати томонидан белгиланган тартибда юридик шахсга қайта рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда, сизнинг таъсисчингиз унинг мулкдори бўлиб қолаверади.

Ушбу ҳолда сизнинг таъсисчингиз кўчмас мулкнинг мазкур объекти бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини юридик шахс­лар учун белгиланган ставкалар бўйича тўлаши керак бўлади.

Солиқ кодексининг 276-моддасига биноан солиқ солиш объектлари жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилган ёхуд улар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган тақдирда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган яшаш учун мўлжалланмаган жойлар бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади.

Солиқ кодексининг 291-моддасига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслардан юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати

ташкилоти эксперти Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 850 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика