Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

ҚҚС ҳисобга олинадими?

Бизнинг корхона қурилиш-таъмирлаш ишларида қолдиқ бўлиб қолган қурилиш материалларини бошқа бир корхонага текинга берди. Бу қурилиш материаллари бухгалтерия ҳисобида харид қилиш қиймати, яъни 5 600 минг сўм (ҚҚСсиз) бўйича ҳисобга олинган.

Айтинг-чи, биз қайд этилган ортиқча қурилиш материалларини текинга берганимизда ҚҚС қандай тарзда ҳисоб-китоб қилинади ва бунда ҚҚС ҳисобга қабул қилинадими-йўқми?

Ойдин Тожибоева,

МЧЖ бухгалтери.

Жиззах вилояти.

 

– Солиқ кодексининг 219-мод­дасига асосан қуйидагилар бў­йича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди:

1) олинаётган асосий воситалар, номоддий активлар ва қу­рилиши тугалланмаган объектлар бўйича, шунингдек молиявий ижарага, шу жумладан лизингга бериш учун олинаётган мол-мулк бўйича;

2) ҚҚС тўловчиси бўлмаган юридик шахслар томонидан, шу­нингдек Солиқ кодексига му­вофиқ ҚҚСдан озод қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчи юридик шахс­лар томонидан фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича;

3) Ўзбекистон Республикаси ҳу­дуди реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) бў­йича;

4) текинга олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича, бун­дан олувчи томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) бў­йича Солиқ кодексининг 218-моддаси биринчи қисмининг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган тартибда ҳи­собга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи тўланган ҳоллар мустасно;

5) Солиқ кодексининг 147-мод­дасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулк бўйича. Хусусан, Со­лиқ кодексининг 147-моддаси 24-бандига мувофиқ, солиқ тў­ловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкининг (активларининг) чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кў­рилган (бухгалтерия ҳисоби тўғ­рисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган) зарарлар солиқ солинадиган фойдани аниқлашда чегирилмайдиган харажатларга киради.

Демак, сизнинг ҳолатда Солиқ кодекси 219-моддаси 5-бандининг меъёри амал қилади, жумладан, чегирилмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида харид қилинган мол-мулк бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қи­линмайди.

Шу тариқа, ҳақ олмасдан берилган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга қабул қилин­майди.

Юқоридагилардан келиб чи­қиб, ҚҚС бўйича ҳисобга киритиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинганида, ушбу материаллар ҚҚС билан ёки ҚҚСсиз харид қилинганлигидан қатъи назар, солиқ солинадиган база уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.

Корхона илгари ҳисобга қа­бул қилинган ҚҚСга тузатиш киритиши керак ва бунда баланс қиймати 6 720,0 минг сўм бўлади. Материал текинга берилганда сизнинг ҳолатингизда ҚҚС бўйича солиқ базаси вужудга келмайди, сабаби 6 720,0 минг сўм суммасида манфий фарқ, яъни зарар мавжуд.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати

ташкилоти эксперти Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2006 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика