Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 16 / Бизнинг маслаҳатлар

Таъсисчи ўзининг ёнидан харажат қилса...

Корхонамиз 2013 йилнинг сентябрь ойида рўйхатдан ўтказилган бўлиб, биз ҳанузгача тегишли хизмат кўрсатувчи банкда ҳисобрақамимизни очмадик. Фаолиятимиз лицензия талаб қиладиган фаолият бўлганлиги сабабли 2014 йил январь ойида бош директоримиз (корхона таъсисчиси) ўзининг ҳисобидан тегишли лицензия учун 961 050 сўм миқдорида тегишли идорага нақд пул кўринишида харажатни амалга оширди. Ушбу операция бўйича банк квитанциясини тикиб қўйдик.

Бундан ташқари, бош директоримиз корхонанинг бошқа эҳтиёжлари учун муайян харажатларни амалга ошириб,
254 540 сўмлик маблағ сарфлади ва корхона фаолияти учун балансга қиймати маълум бўлмаган бир неча асосий воситаларни киритди.

Мазкур вазиятда бизнинг корхонада солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми?

Фарҳод Бобожонов,

корхона раҳбари.

Самарқанд шаҳри. 

 

– Солиқ кодексининг 132-моддасида товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар бошқа даромадлар таркибига киритилиши белгиланган.

Сиз хатингизда қандай солиқ тўловчилар тоифасига мансублигингизни кўрсатмагансиз.

Солиқ тўловчи текин олган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар Солиқ кодексининг 135-моддасига кўра, солиқ тўловчининг даромади ҳисобланади ва унда даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келади.

Мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар текин асосда олинаётганда олувчи шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади.

Мол-мулкнинг, мулкий ҳуқуқларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади. Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:

жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;

етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);

оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

биржа маълумотлари;

давлат статистикаси органларининг маълумотлари.

Солиқ кодексининг 355-моддасига асосан ялпи тушум солиқ солиш объекти ҳисобланиб, Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига киритилади.

Демак, агар корхона солиқ солишнинг алоҳида тартибида бўлса, масалан, ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланса, корхона фаолияти учун текин олинган пул маблағлари ва асосий воситаларга ҳам солиқ солинади.

Сизнинг ҳолатингизда, яъни таъсис ҳужжатларида таъсисчи томонидан устав жамғармасини шакллантириш ҳисобига тегишли маблағларни киритиш назарда тутилмаган вазиятда бош директор (корхона таъсисчиси) ўз шахсий маблағлари ҳисобидан корхона фаолияти учун сарф қилган нақд пул маблағлари корхонанинг даромади ҳисобланади ва ундан белгиланган тартибда даромад (фойда) солиғи, тегишинча, ягона солиқ тўловчиси бўлган корхона томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобланади.

 

Жавобларни «Soliq Kalkulyatori» солиқ маслаҳати

ташкилоти эксперти Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 1303 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-04-24 14:39:42, Гость_:
ХОРИЖИЙ ФУКАРОГА ТУЛАГАН ИШ ХАКИДАН КАНДАЙ СОЛИКЛАР ОЛИНАДИ?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика