Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Қонунбузарликлар фош этилди

Сабзи қопдан сосиска

Озиқ-овқат маҳсулотларининг қонуний тарзда импорт қилиниши нафақат иқтисодий хавфсизлигимизни ҳимоя қилиш, балки, энг аввало, аҳоли саломатлигини сақлаш ва ички бозорни сифати кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.

 

Божхона расмийлаштиру­ви­дан ўтмаган ва сифатини тасдиқлов­чи ҳужжатлари бўлмаган озиқ-овқат маҳсу­лотлари ҳамда бошқа товар-моддий бойликларнинг но­қо­нуний олиб ўтилишига божхо­начиларимиз доимий равишда ғов бўлиб келмоқдалар. Хусусан, Тош­кент шаҳар божхона бош­қармаси ходимлари бир гуруҳ қонунбузарлар томонидан муқаддам ноқонуний йўллар билан кичик-кичик туркумларда олиб кирилган сифати кафолатланмаган йирик миқдордаги парранда гўшти ва бошқа контрафакт маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамкорлигида ва холислар иштирокида юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда унинг юкхонасидаги сабзи тўлдирилган полиэтилен қоплар орасига хорижда ишлаб чиқарилган салкам 2 тонна товуқ гўшти, 1,5 тоннага яқин сосиска маҳсулотлари ва 1 800 дона салқин ичимликлар яширилганлиги аниқланди. Мазкур автоуловнинг эгаси Қ.С. қиймати 30 млн сўм бўлган ушбу озиқ-овқат маҳсулотларга божхона расмийлаштируви ҳамда сифатини тасдиқ­ловчи ҳужжатларни тақдим қила ­олмади.

Яна бир ҳолатда ҳара­катдаги юк автомашинаси юкхонасида мато ўрамлари билан тўсиб яширилган 3,3 тонна парранда гўшти ва 2 минг донага яқин косметика воситалари борлиги аниқланди. Муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган ва табиийки, тегишли ҳужжатлари бўлмаган қиймати 42 млн сўмлик мазкур товар-моддий бойликлар андижонлик И.Н.га тегишли экан.

 

2013 йил мобайнида рес­публикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 24 мингдан ортиқ қонун­бузарлик ҳолатларида қиймати 151 млрд сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

 

Ҳозирда юқоридаги ҳо­латлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 906 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика