Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Солиқ солиш

Имтиёз қачон қўлланади?

Фирмамиз компьютерларни таъмирлаш ва йиғиш билан шуғулланади (ХХТУТ бўйича коди – 14965). Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон Қарорига кўра таъмирлаш фаолияти бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинганмиз. Бундан ташқари, жойни ижарага берамиз. Биз Президентнинг кўрсатилган Қарорига биноан имтиёз эгалари сифатида ер солиғининг 3 бараварини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлашдан озод қилинганмизми?

Яна бир гап. Шартномага кўра ижарачилар электр энергияси учун тўловни бизга ўтказадилар, биз шу куниёқ бутун суммани туман электр тармоғи корхонасига жўнатамиз. Биз электр энергиясини қоплаш суммасидан солиқ тўлашимиз керакми, зеро ундан даромад олмаймиз?

Бош бухгалтер.

 

– Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг1 (бундан ке­йин – 2203-сон Низом) 2-бандига кўра ушбу тўловни тўлашдан тўлиқ озод этилган юридик шахсларга энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш татбиқ этилмайди. Имтиёзни ўзининг барча даромадларига унинг бирор-бир қисмини ажратмасдан қўллашга ҳақли бўлган корхоналар ана шундай шахслар ҳисобланади.

Компьютер ва принтер техникасини таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш 2017 йил 1 январгача Президентнинг «2012–2016 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарори (10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон) ва Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга2 асосан ЯСТ тўлашдан озод этилган хизматлар рўйхатига киритилган. Президентнинг ПҚ-1754-сон Қарорига 5-иловада таъкидланишича, башарти хизматларнинг имтиёзли турларини кўрсатишдан уларнинг тушуми умумий тушум ҳажми 80 фоизи ва ундан кўпни ташкил этса, имтиёзлар микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига татбиқ этилади. Шуни эслатиб ўтамизки, компьютерларни йиғиш имтиёз қўлланадиган хизматлар рўйхатига кирмайди.

Шу тариқа, фирмангизни ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этиш мумкинлиги компьютер техникасини таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлардан тушумнинг умумий тушум ҳажмидаги улушига қараб белгиланади.

Агар имтиёз қўлланадиган хизматлар улуши 80% ва ундан кўпни ташкил этса, корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилади ва унга 2203-сон Низом татбиқ этилмайди. Агар ушбу улуш кам бўлса, бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси 2203-сон Низомда белгиланган тартибда, ер солиғининг 3 баравари суммаси тарзидаги ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

 

Коммунал хизматлар ва энергия ресурслари ҳақини тўлаш харажатларини ижарага берувчига қоплашга солиқ солиниши тўғрисида биз «На даромад, на харажат» мақоласида («СБХ»нинг 25.02.2014 йилдаги 8 (1020)-сонида) ёзганмиз.

 

 

1МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1114 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2016-12-23 14:50:28, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика