Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Тадбиркор ён дафтарига

Солиқ тўловчининг тақвими

Иш вақти ҳисоб-китоби (соатларда):

5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 176

6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 174

36 соатлик иш ҳафтасида – 156

 

Иш кунлари сони:

5 кунлик иш ҳафтасида – 22

6 кунлик иш ҳафтасида – 26

 

3 АПРЕЛь

2014 йил март ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм);

2014 йил март ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

5 АПРЕЛь7

2014 йилнинг март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм).

 

9 АПРЕЛь

2014 йилнинг II чораги учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм; 300-модда, учинчи қисм).

 

10 АПРЕЛь

2014 йилнинг март ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм);

2014 йилнинг март ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар);

2014 йилнинг I чораги учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағлар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг март ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди; Президентнинг 16.07.2012 йилдаги ПФ-4453-сон Фармонига илованинг 4а-банди);

2014 йилнинг апрель ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар; 165-модда, учинчи қисм);

2014 йилнинг апрель ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар);

2014 йилнинг апрель ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўлов­ларни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм).

 

13 АПРЕЛь7

2014 йил апрель ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм);

2014 йил апрель ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

14 АПРЕЛь

2014 йилнинг март ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

(ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди; МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди).

 

15 АПРЕЛь

2014 йилнинг март ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди).

 

23 АПРЕЛь

2014 йил апрель ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм);

2014 йил апрель ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм).

 

24 АПРЕЛь

2014 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни4

(МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-4-бандлари);

2014 йилнинг март ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари);

2014 йилнинг март ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12,
13-бандлари).

 

25 АПРЕЛь

2014 йилнинг I чораги учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китобини, сотилган заргарлик буюмлари реестри ва сотиб олинган заргарлик буюмлари бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг март ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2012 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-19-бандлари);

2014 йилнинг I чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд);

2014 йилнинг I чораги учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда);

2014 йилнинг I чораги учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

2014 йилнинг март ойи учун ҚҚС тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)

2014 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҚҚС тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм);

2014 йилнинг I чораги учун фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм, 164-модда, олтинчи қисм; 300-модда, олтинчи ва еттинчи қисмлар);

2014 йилнинг I чораги учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мус­тасно);

2014 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар);

2014 йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йил март ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно);

2014 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар);

2014 йилнинг I чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 9-бандлари);

2014 йилнинг I чорагида ер участкаларининг майдони ўзгарган, ягона ЯСТ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўловни тўловчи корхоналар томонидан ЯСТ тўлови энг кам миқдорининг аниқлаштирилган маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5, 13-бандлари);

2014 йилнинг I чораги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм);

2014 йилнинг I чораги учун ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм);

2014 йилнинг март ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм);

2014 йилнинг I чораги учун Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йилнинг март ойи учун Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно5);

2014 йилнинг I чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 3254-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар);

2014 йилнинг I чораги учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йил март ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно5);

2014 йилнинг I чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар);

2014 йилнинг I чораги учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;

2014 йил март ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно5);

2014 йилнинг I чораги учун акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар);

2014 йилнинг март ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм);

2014 йилнинг I чораги учун ҳудудий жиҳатдан алоҳида бўлинмалар (турғун савдо шохобчалари) тўғрисида ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди);

2014 йилнинг I чорагида Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни тақдим этиш ва қўшимча ҳисобланган тўловлар суммаларини тўлашнинг сўнгги куни

(МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13, 14-бандлари; МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига 10-илова);

2014 йилнинг апрель ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни6

(Солиқ кодекси, 264-модда, учинчи ва бешинчи қисмлар).

 

 

30 АПРЕЛь

2014 йил учун ягона ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 369-модда, иккинчи қисм);

2013 йил учун деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланиш учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 264-модда, еттинчи қисм).

 

1Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахс­ларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Респуб­ликаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.

2Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.

3Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

4Қуйидагилар бундан мустасно:

чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун давомида тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 июнидан кечиктирмай тақдим этадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмалар ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнигача тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари;

молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

5Ушбу микрофирма ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирма ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.

6Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахс ташкил қилиб ва ташкил қилмасдан тузилган деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.

7Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

  

Солиқ тўловчининг тақвими – «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига «Norma» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Hamkor» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 2140 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика