Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Солиқ солиш

Жарима қаерда акс эттирилади?

Меҳмонхона юридик шахсдан жарима ундирди. Уни олувчи ва тўловчининг бухгалтерия ҳисобида жарима қандай ҳужжат билан расмийлаштирилиши керак?

 

– Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузиладиган хўжалик шартномаларини тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш пайтида юзага келадиган муносабатлар Фуқаролик кодекси (ФК) ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон, бундан кейин – 670-I-сон Қонун) билан тартибга солинади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва, қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади (ФКнинг 261-моддаси).

Хўжалик шартномаси шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тегишли муддатлар ва миқдорларда жарималар ундириш тарзидаги жавобгарлик чоралари 670-I-сон Қонуннинг 25–32-моддаларида баён этилган.

Хўжалик юритувчи субъект ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда ёзма талаб тақдим этишга ҳақли. Талабнома тўлиқ ёки қисман эътироф этилган ёзма жавоб бухгалтерия ҳисобида жарималарни ҳисоблаб ёзиш учун асос ҳисобланади (670-I-сон Қонуннинг 17 ва 18-моддалари). Тараф рад (тўлиқ ёки қисман) жавобини олган тақдирда ёки талабномага белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, шунингдек хўжалик шартномалари юзасидан талабнома билдирмай ҳам хўжалик судига даъво аризаси бериши мумкин. Ушбу ҳолда жарималарни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун суднинг ҳал қилув қарори асос бўлиб ҳисобланади (670-I-сон Қонуннинг 19-моддаси).

Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун олинган жарималар асосий фаолиятдан бошқа даромадлар сифатида классификацияланади (Солиқ кодекси (СК) 132-моддасининг 12-банди) ва 9330-«Ундирилган жарималар, пеня ва неустойкалар» ҳисобварағи кредити бўйича акс эттирилади. Ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималарга фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови солинади.

Тўланган жарималар бошқа операцион харажатлар сифатида классификацияланади ва 9430-«Бош­қа операцион харажатлар» ҳисобварағи дебети бўйича акс эттирилади. СКнинг 147-моддаси 25-бан­ди билан улар фойда солиғи тўловчиларида чегирилмайдиган харажатларга киритилади. ЯСТ ҳисоб-китоби чоғида улар солиқ солинадиган базага таъсир этмайди.

Талабнома эътироф этилган жавоб хати санаси ёки суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган сана жаримани эътироф этиш куни бўлиб ҳисобланади.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 876 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика