Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Бизнинг маслаҳатлар

Юрист кузатуви остида

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига кўра хўжалик шартномаларини тузиш учун тайёрлаш чоғида уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги субъектнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан текширилиши керак. Уларнинг визасисиз шартномани тузишга йўл қўйилмайди.

Агар штатда юрист назарда тутилмаган бўлса, четдан адвокатни жалб этиш қўшимча ва каттагина харажатларга олиб келса, кичик бизнес субъекти шартномаларни юрист визасисиз тузиши мумкинми?

  

– Амалдаги қонун ҳужжатларида хўжалик юритувчи субъектлар учун юрисконсульт штат бирлигини сақлаш мажбурияти назарда тутилмайди. Бироқ фаолиятни юридик кузатувсиз ҳам юритиб бўлмайди. Ҳеч бўлмаганда хўжалик шартномаларининг лойиҳаларини тузиш олдидан хўжалик юритувчи субъектнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги бобида текширилиши ва унинг визалари қўйилиши керак. Агар шартнома суммаси ЭКИҲ миқдорининг 200 бараваридан ортиқ бўлса, унга уларнинг ёзма хулосаси берилиши керак (29.08.1998 йилдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги 670-I-сон Қонуннинг 21-моддаси). Бу – мажбурий шарт. Қонун хўжалик шарт­номаларини юрист визасисиз (юридик хулосасиз) тузишни тақиқлайди.

Ҳар қандай ҳолда корхонада юрист бўлиши зарур, чунки малакали юридик қўллаб-қувватлаш – фаолиятнинг қонунийлигини таъминлаш гарови ва ҳар қандай бизнеснинг ишончли ҳуқуқий ҳимояси ҳисобланади. Шу боис субъект штатида юристга эга бўлишга ёки юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида адвокатлик тузилмаси билан шартнома тузишга ҳақлидир.

Бироқ Қонун хўжалик шартномаларини юрист визасисиз (юридик хулосасиз) тузишни тақиқлаганлигига қарамай, қонун ҳужжатларида уни юрист визасисиз тузганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.

Абдураҳмон БАХТИЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2652 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика