Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 12 / Бизнинг маслаҳатлар

Ўз фойдангизни олинг

Кичик корхона ўз фойдасини нақд пул билан ёки пластик карточкага олиши мумкинми? Бунинг учун нима қилиш керак ва қандай проводкалар керак?

О.Қиёмов.

«Одилона Сервис» ХК.

 

– Агар корхонангиз хусусий фирма ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлса, «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 24-моддасига кўра хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (Солиқ кодекси 179-моддасининг 6-банди). Уни банкнинг ҳисоб-китоб рақамидан нақд пул билан ҳам, плас­тик картага ўтказиш йўли билан ҳам олиш мумкин. Бунинг учун сиз хизмат кўрсатувчи банкка солиқ органлари тасдиқлаган Балансни, 2-сон шакл­ни ва бюджет олдида қарзингиз йўқлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этишингиз зарур.

Ҳисобда мазкур операция қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

21-сон БҲМС бўйича ҳисоб­варақлар корреспонденцияси

 

Ёзувларни тасдиқ­лайдиган ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Дивидендлар ҳисобланган

 

10 000

 

8710

 

6610

 

ХК мулкдорининг қарори

 

Дивидендлар тўланган

 

10 000

 

6610

 

5010

5610

Банк кўчирмаси

 

  

Мария САБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1161 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика