Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 9 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Ҳомиладорлик пайтида дастлабки синов

Синов натижаси қониқарсиз бўлганда ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкинми?

Б.Шодиева,
икки боланинг онаси. Қоракўл тумани.

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 84-моддасига мувофиқ ҳоми­ладор аёллар, 3 ёшга тўл­маган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳам­да олий ўқув юртларининг те­гишли таълим муас­сасасини тамомлаган кундан эътиборан 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан 6 ойгача муддатга меҳнат шарт­номаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

Бинобарин, ҳомиладор ёки 3 ёшга тўлмаган боласи (болалари) бўлган аёл билан тузилган меҳнат шартномасида, ҳатто аёл­нинг ўз розилиги билан, даст­лабки синов тўғрисидаги шартнинг меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғ­рисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари юридик кучга эга бўлмайди.

Ҳатто агар аёл тарафлар томонидан меҳнат шартномаси имзоланганидан кейин, яъни дастлабки синов мобайнида ҳомиладор бўлганда ҳам, синов тўғрисидаги шарт бекор қи­линиши керак. Ушбу шарт бекор қилинмаса ҳам, ҳар қандай ҳолда у ўз кучини йўқотади.

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2375 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика