Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 9 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Интеллектуал мулк – давлат муҳофазасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида» ҳамда «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Интеллектуал мулк агентлиги тизимидаги ижроси бўйича ўтказилган назорат-таҳлил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қў­митаси раи­си А.Маматов, Ин­теллектуал мулк агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи З.Ғиё­сов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда илмий-техник ижодкорликни ҳар томонлама рағ­батлантириш, ин­новация фао­лиятини ривожлантириш, ин­тел­лектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизми ва ташкилий асослари яратилган. Интеллектуал мулк агентлиги томонидан мазкур йўналишдаги ҳуқуқий-меъёрий базани такомиллаштириш мақсадида 20 га яқин қонуности ҳужжати, 50 га яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.

2011–2013 йилларда интеллектуал мулк объектларини ҳу­қуқий ҳимоя қилиш мақсадида асарлар ва турдош ҳуқуқлар ҳамда саноат мулки объектлари ҳисобланган ихтиро, фойдали модель ва саноат намуналарига 3 мингга яқин талабнома қабул қилинган. 1 500 дан зиёд интеллектуал мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилган.

Агентликда рўйхатдан ўтка­зилган интеллектуал мулк объектлари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилган. Улар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда расмий ахборотномада нашр этилади ва ташкилот веб-сайтида эълон қилиб борилади. Айни вақтда ушбу маълумотлар базасидан интерактив усулда фойдаланишни таъминлаш бў­йича замонавий ахборот тизимлари ишлаб чиқилмоқда.

Интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича тегишли давлат органлари билан биргаликда бозорлар, савдо мажмуалари, гавжум жойларда ноқонуний фонограмма ва аудио­визуал маҳсулотлар савдосини аниқлаш бўйича тизимли мониторинг олиб борилмоқда. 2011–2013 йилларда ўтказилган бундай тадбирлар давомида 1 200 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, уларга тегишли чоралар кўриш юзасидан ваколатли органларга маълумотлар тақдим этилган.

Интеллектуал мулкни муҳо­фаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бо­расида ҳам изчил ишлар олиб борилаётир. Мамлакатимиз бу йўналишда 15 та халқаро шарт­номага қўшилган. Интеллектуал мулк агентлиги манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу халқаро шартномалардаги талаблар бажарилишида фаол иштирок этмоқда.

Йиғилишда мамлакатимизда муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулкни муҳофазалаш соҳасида эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда ечимини кутаётган долзарб вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишдаги иштирокини кучайтириш, ихтирочилик салоҳиятини, айниқса, ёшларнинг бу борадаги фаоллигини оширишга қаратилган имтиёзларни, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги ил­мий-амалий ишлар кўламини янада кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1099 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика