Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 9 / Биз яшайдиган уй

Уйнинг эгаси борми?

Уйимиз иккинчи йилдирки эгасиз қолган. Ҳамма ишни ўз кучимиз билан қилишга тўғри келяпти. Томни ўз ҳисобимиздан таъмирладик. Иситиш, канализация билан боғлиқ муаммолар мунтазам юз бериб турибди. Сантехник чақириш кам деганда 30 минг сўмга тушади. Яқинда қўшнилардан йўлаклардаги эшикларга кодли қулфлар сотиб олиш ва ўрнатиш учун ссуда олиш кераклигини эшитдим. Мен пенсионерман, кодли қулфга қарийб 40 минг сўм тўлаш мен учун оғирлик қилади. Кодли қулфлар текинга ўрнатилади деб эшитгандим.

Н.П.

Тошкент шаҳри. 

 

– Биринчидан, «эгасиз» уй деганингиз нимаси? Балки ширкат бошқаруви «мендан кетгунча» тарзида ишлаб, яшовчиларнинг шикоятларига эътибор бермаётгандир? Ёки уйингизда ХУМШ ташкил этилмагандир, бироқ, албатта, бундай бўлиши эҳтимолдан йироқ. Агар сиз умумий мол-мулкни сақлашга мажбурий бадаллар тўлаётган бўлсангиз, демак, уй аҳли ширкатга бирлашган. ХУМШ аъзолари уйда тартиб ўрнатиш, пулларингиз қандай сарфланаётганлиги, нима учун барча ишларни ўз ҳисобидан бажаришга тўғри келаётгани тўғрисида ташвиш чекишлари керак. Афсуски, одатда номақбул эгаларнинг уйлари «эгасиз» бўлиб қолади. Кодли қулф харид қилишга оид ссудага келсак, бу ҳақда ХУМШ раҳбарлари эмас, балки ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида қарор қабул қилиниши керак. Албатта, уйда биринчи навбатдаги ишларни бажариш тақозо этилганда кодли қулфларни ўрнатишга ссуда олиш мақсадга мувофиқ эмас.

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон, бундан кейин – Қонун) 29 ва 30-моддаларига кўра уйдаги умумий мол-мулк жой мулкдорларига умумий улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Улар умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммаларига олишлари шарт.

Тўғри, ширкат бирор-бир ҳомийлик ёрдами олиши мумкин. Бироқ уни барча ХУМШларга мажбурий тартибда кўрсата олмайдилар. Шу сабабли кўп квартирали уйда яшовчилар ўзларига ишонишлари керак.

Шуни эслатиб ўтамизки, қонун ҳужжатларида кўп квартирали уйда умумий мол-мулкни сақлашни ташкил этишнинг икки хил йўли назарда тутилади. Яшовчилар бунинг учун ширкатга бирлашишлари (Қонуннинг 4-моддаси) ёки юридик шахсни ташкил этмасдан бевосита мулкдорлар жамоасини бошқариш ёки унга хизмат кўрсатиш билан шуғулланишлари лозим (Уй-жой кодексининг 138, 139-моддалари). Биринчи ҳолда улар жорий фаолиятга раҳбарлик қиладиган ХУМШ бошқарувини сайлайдилар. Иккинчи ҳолда (ХУМШ ташкил этмасдан) уй кенгаши сайланади, у ижро органи ҳам ҳисобланади. Иккала ҳолда иш ўзини ўзи бошқариш қоидаларига асосланади.

Ўз кўп қаватли уйининг техник ҳолатини яхшилаш учун биринчи навбатда нима қилиш керак, нимани кейинга қолдириш мумкин, қайси пулга таъмирлаш ва уйга хизмат кўрсатиш керак – ушбу масалаларнинг ҳаммасини уй аҳли иккала вариантда юқори орган ҳисобланадиган умумий йиғилишда ҳал қилиши керак. ХУМШ аъзолари ёки у ташкил этилмаган кўп қаватли уйда жой мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори бошқарув ёхуд уй кенгаши учун дастуриламал бўлиши керак.

Умумий мол-мулкни бошқариш ва унга хизмат кўрсатишни ташкил этиш принципи ХУМШ учун ҳам, жой мулкдорлари жамоаси учун ҳам бир хилдир. Бошқарув ёки уй кенгаши кўп қаватли уйнинг техник ҳолатини текшириш асосида ишлар режасини тузади. Унинг асосида даромадлар ва харажатлар сметаси тузилади. Ушбу ишларни бажариш харажатларидан келиб чиқиб мажбурий бадал миқдори ҳисобланади. У умумий мол-мулк ва уйга туташ ҳудудни сақлашга оид барча харажатларни қоплаши керак. Бошқарув умумий йиғилишда ХУМШ аъзолари олдида мунтазам равишда ҳисобот бериши керак. Улар эса, ўз навбатида, режалаштирилган ишларнинг бажарилиши ва ўз маблағларининг сарфланишини назорат қилишлари лозим. Умумий йиғилишнинг қарори билан мулкдорлар умумий мол-мулкни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш функциясини профессионал бошқарув ташкилотига беришлари мумкин.

 

Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 877 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика