Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 9 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Алимент олиш учун

Мен Тошкентда, турмуш ўртоғим эса Самарқандда прописка қилинганмиз. Вояга етмаган боламиз учун эримдан алимент ундириш учун Тошкентдаги судга мурожаат қила оламанми? Айни қайси судга мурожаат қилишим керак?

Лариса К.,
бошланғич синфлар ўқитувчиси.

 

– Ҳа, мурожаат қила оласиз. Оила кодексининг (ОК) 96-мод­дасига мувофиқ ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт.

Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

ОКнинг 136-моддасига кўра алимент олиш ҳуқуқига эга бўл­ган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Олий суд Пленумининг «Буй­руқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори (3.02.2006 йилдаги 4-сон) 2-бан­дига кўра суд буйруғи чиқариш ҳақидаги аризалар судловга тааллуқлиликнинг умумий қои­даларига амал қилинган ҳол­да судга берилади. Фуқаролик процессуал кодексининг (ФПК) 145-моддасига мувофиқ аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. Шу билан бирга алимент ундириш тўғрисидаги ариза ундирувчининг яшаш жойи бўйича берилиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

ФПК 241-моддасининг учинчи қисмига кўра даъвогар алимент ундириш тўғрисидаги даъволарни ўзи яшаб турган жой бўйича ҳам тақдим этиши мумкин.

Юқорида баён этилганлар асосида вояга етмаган болани таъминлашга алимент ундириш учун сиз Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қи­лишингиз мумкин.

Ахтам ҲИКМАТОВ,
адвокат.

Прочитано: 1353 раз(а)

Комментарии к статье (2)

2014-03-10 13:06:31, Sobirov:
Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам
2014-03-27 16:04:31, Гость_Саида:
Вопрос направлен в редакцию
Вопросы экономико-правовой тематики, связанные с деятельностью Вашей организации или личные, Вы можете задать:
1)    отправив электронное письмо в редакцию газет «Норма» и «НТВ» по адресам: gazeta@norma.uz; ntv@norma.uz;
2)    по телефону «Горячей линии» 200-00-59, если Вы являетесь пользователем информационно-поисковых систем «Norma», подписчиком газет «Налоговые и таможенные вести» и «Норма»;
3)    воспользовавшись сервисом «Мы отвечаем!» в интерфейсе программных продуктов «Norma».

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика