Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 51 / Аудитор хабарномаси

Бозор қиймати номинал қийматдан ошганда...

2011 йил октябрда Давлат акциядорлик компанияси тугатилиши муносабати билан 2002–2003 йилларда акциядорларнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинган умумий акцияларни баҳолаш амалга оширилди.

 

Ўтказилган баҳолашга кўра умумий акцияларнинг бозор қиймати номинал қийматдан бир неча баравар ошиб кетган. Чунончи, номинал қиймати 1 000 сўм бўлган акция 16 825 сўмга баҳоланган, номинал қиймати 3 290 сўм бўлган портфель акциялар эса 21 906,3 сўм қилиб баҳоланган.

 

Қийматнинг анчагина кўпайганлигини ҳисобга олганда, акцияларни қимматли қоғозлар биржасида сотиш имконияти жуда паст. Уларни реализация қилиш вақтинчалик салмоқли харажатларни талаб қилади, бу эса қўшимча маблағларни сарфлашга олиб келади, қолаверса тугатиш жараёнининг чўзилиб кетишига олиб келиши мумкин.

 

Баён этилганлар муносабати билан умумий акция номинал қиймати билан баҳоланган бозор қиймати ўртасидаги фарққа солиқ солиниши ёки солинмаслиги ҳамда бундай акцияларни корхона балансида қандай ҳисобга олишни тушунтириб бера оласизми?

 

– Мазкур саволга жавоб беришда, биринчи навбатда, атамаларга мурожаат қилиш лозим. Хусусан, 12-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг (БҲМС) «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш» (АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – ­12-сон БҲМС) 6-бандида қуйидаги таърифлар келтирилади:

молиявий инвестициялар – хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган сармоя қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар;

бозор қиймати – активлар бозорида аниқланадиган инвес­тициялар миқдори.

Ўз навбатида, «бозор қиймати» таърифи бундай қиймат (ёки бозор қийматини аниқлашга имкон берадиган бошқа бирор кўрсаткич) аниқланадиган активлар бозори мавжудлигини билдиради.

12-сон БҲМСнинг 16-бандида айтилишича, узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолаш учун қайта баҳолашнинг амалга ошириш даврийлигини, шу жумладан узоқ муддатли инвестициялар тоифаларини аниқлаш зарур. Умумий акцияларни қайта баҳолаш фақат корхонани тугатиш чоғидагина ўтказилганлигини ҳисобга олганда, яъни қайта баҳолашларнинг даврийлиги белгиланмаган бўлса, қайта баҳолаш чоғида портфель акция қийматини қўллаш учун бухгалтерия ҳисобида инвестицияларнинг бозор қийматини акс эттириш керак эмас.

12-сон БҲМСнинг 15-бандига кўра узоқ муддатли активлар сифатида тасниф этилган, ДАК акциялари шулар жумласига киради, инвестициялар бухгалтерия балансида уч усул билан: харид қиймати бўйича; қайта баҳолашни ҳисобга олган қиймат бўйича; харид қиймати ва бозор қийматининг портфель инвес­тициялар усули бўйича аниқланган энг кам баҳоси бўйича ҳисобга олинади.

Шу тариқа, 12-сон БҲМСнинг 15.3-бандига мувофиқ умумий акциялар маълумотлари ҳисоби чоғида харид қиймати ва бозор қийматини таққослашдан келиб чиқиб энг кам баҳолашни кўрсатиш керак.

Солиқ солинадиган базани белгилаш учун Солиқ кодексига (бундан кейин – СК) мурожаат қиламиз.

СКнинг 22-моддасида белгиланган таърифларга кўра «мол-мулк» – эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш объектлари бўла оладиган моддий объектлар, шу жумладан пул маблағлари, қимматли қоғозлар, улушлар (пайлар, ҳиссалар) ҳамда номоддий объектлар. Ўз навбатида, «дивидендлар» юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади.

Шу тариқа, СКнинг 129-моддасига амал қилганда қуйи­дагилар солиқ тўловчининг даромади сифатида қарал­майди:

муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда) ёки муассис (иштирокчи) улушининг миқдори камайтирилганда, шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳисса доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар). Ўз навбатида, СКнинг 133-моддасида мустаҳкамланишича, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир.

Бундан ташқари, эслатиб ўтамизки, СКнинг 209-моддасига кўра қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни (пайларни) реализация қилиш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган молиявий хизматлар жумласига киради.

Зулфия ШАЙХИИСЛОМОВА,

«Buxgalter-Audit» МЧЖ директори,

ЎзБАМУ эксперти.

Прочитано: 2483 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика