Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 51 / Қурилишда ёнғин чиқмасин

Мол-мулкимизни асраб-авайлайлик

Кундан-кунга чирой очиб бораётган гўзал пойтахтимизда қурилиш, ободонлаштириш ишларини деярли ҳар бир кўчада кузатиш мумкин. Ҳашаматли иншоотлар, боғлар барпо этилиб, баъзиларида таьмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Инсонларга энг қийин пайтда ёрдамга келувчи ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларидан ҳам ушбу масканларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши юзасидан назоратни кучайтириш талаб қилинади. Зеро, қурилиш меъёр талабларининг бузилиши кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келиб, инсонлар ҳаётига жиддий хавф туғдириши мумкин.

Бунинг учун қурилиш майдонларини ёнувчи чиқиндилардан доимий тозалаш, қўлбола электр иситиш анжомларидан фойдаланмаслик, очиқ оловдан фойдаланмаслик, кислород баллонларини тўғри сақлаш сингари бир қатор хавфсизлик талабларига риоя этиш керак бўлади.

Бундан ташқари, электр-газ пайвандлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, қурилиш майдонида ёш болаларнинг ўйнаб юришига йўл қўймаслик керак. Ана шу каби ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилгандагина биз ўзимиз ва давлатнинг мол-мулкини асраб-авайлаган бўламиз.

Рустам ТЎХТАМУРОДОВ,

Шайхонтоҳур туман ИИБ

ЁХБ инспектори,

кичик сержант.

Прочитано: 905 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика