Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 51 / Аудитор хабарномаси

Ҳисобот тақдим этиш шарт!

Ташкилотимиз (хорижий ННТ) Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштиряпти. У юридик шахс мақомига эга бўладими, биз статистика ҳамда солиқ органларига ҳисоботлар тақдим этишимиз керакми?

 – Солиқ кодексининг 17-моддасида айтилишича, нотижорат ташкилоти юридик шахсдир. Шунингдек «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун (14.04.1999 йилдаги 763-I-сон, бундан кейин – Қонун) 6-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) юридик шахс бўлади ва агар унинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фаолият муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг Қонун 8-моддасида мустаҳкамланган мажбуриятларига қуйидагилар киради:

l қонун ҳужжатларига риоя этиш;

l ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғри­сидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;

l нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериш;

l рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш.

ННТ қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.

Ўз навбатида, Фуқаролик кодексининг 47-моддасида айтилишича, ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир.

Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.

Қонуннинг 9-моддасига кўра нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлиши мумкин.

Халқаро ҳамда чет эл ННТ ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир.

Шу тариқа, чет эл ННТ филиаллари ва ваколатхоналари учун ҳеч қандай қўшимча шарт ёки имтиёз мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган барча нотижорат ташкилотлари ДСИга ҳар чоракда молиявий ҳисобот тақдим этишлари шарт.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунга (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) кўра молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:

l таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорлар (давлат мол-мулкини бошқаришга ваколатли органлар; муассислар (иштирокчилар)га;

l солиқ органларига;

l давлат статистика органларига;

l қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.

Асрор ШЕРҒОЗИЕВ,

«Marikon Audit» МЧЖ ҳамкори.

Прочитано: 2239 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика