Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 51 / Аудитор хабарномаси

Профессионал иш эътирофи

Халқаро бухгалтерлар федерацияси (IFAC) кенгашининг Сеул (Жанубий Корея) шаҳрида бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Аудиторлар палатаси бир овоздан IFAC аъзолигига қабул қилинди.

 

Бугунги кунда Халқаро бухгалтерлар федерацияси таркибида жаҳондаги 130 мамлакатдан 179 та ҳақиқий ва уюшма орқали боғланган аъзо бор. Улар ўз сафларига ижтимоий амалиёт, таълим соҳаларида, давлат хизматида, саноат ва савдо-сотиқда фаолият олиб бораётган қарийб 2,5 млн бухгалтер ва аудиторни бирлаштириб турибди.

Федерациянинг асосий вазифаларидан бири бухгалтерия фаолияти халқаро стандартларини, бинобарин ҳисобот топширишда имкон қадар кўпроқ очиқ-ошкораликни таъмин этувчи стандартларни жорий этиш ва оммалаштиришдан иборатдир. Айни бир пайтда Федерация бутун жаҳон миқёсида бухгалтерия хизматларини ривожлантиришга кўмаклашиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, IFACга аъзо профессионал бухгалтерлар ташкилотлари ўз мамлакатларида қонунчилик асосида ёки жамоатчилик фикрига кўра аҳамиятга молик миллий ташкилотлар деб эътироф этиб келинмоқда.

Федерацияда Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг мустаҳкам тузилмаси ва молиявий барқарорлиги, унинг талаб даражасидаги корпоратив бошқарув тузилмаси ва ишдаги бошқа фазилатлари муносиб баҳоланди, IFAC аъзолигига қабул қилишда ҳам шулар инобатга олинди.

Халқаро бухгалтерлар федерацияси аъзолари сафидан ўрин олиш юқори савиядаги профессионал стандартларни ишлаб чиқиш, шунингдек бутун дунёда бухгалтер касби мавқеини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, бевосита касб ваколатига кирувчи жамоатчилик манфаатларига тегишли масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш имконини беради.

Федерациянинг асосий эътибори сифат назорати тизимининг аудиторлик ташкилотлари томонидан жорий этилиши ҳамда бунга Ўзбекистон Аудиторлар палатаси бераётган баҳога қаратилди. Аудиторлик ташкилотлари амалиётига «Молиявий ахборотнинг аудиторлик ва талқиний текширувини амалга ошираётган, шунингдек ишончни таъмин этувчи бошқа вазифаларни бажараётган ёки аудитга ёндош хизматлар кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларида сифат назорати» деган стандартни жорий этиш, ўз навбатида, аудит сифатини ошириш йўлида муҳим қадам бўлиб қолади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Сифат назорати аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувлари ўтказишдаги ишини муайян тизимга солади, уларнинг эътиборини амалий ишларда аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларидан доимий тарзда фойдаланишга қаратади. Аудиторларни ҳамда уларнинг ёрдамчиларини бугунги кун талабларига мувофиқ профессионал асосда тайёрлашни стратегик режалаштириш ишларини ташкил этишда ҳам у салмоқли ёрдам беради.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Аудиторлар палатаси вазифалари доирасига аудиторлик ташкилотларининг имко­ниятларини янада кенгайтириш иши ҳам киради. Бу имкониятлар мижозларнинг талаб-эҳтиёжларига:

Палата аъзолари халқаро аудит стандартларига мувофиқ хизмат кўрсатишини қўллаб-қувватлаш учун профессионал таълим дастурлари билан таъмин этиш;

сифат назорати мониторинги тизимини йўлга қўйиш, соҳага оид жўяли тартиб-таомилларнинг ҳамда соҳа йўна­лиши талабларини расамадга солишнинг профессионал стандартлар ва қоидаларга мувофиқлигини мониторинг қилиб бориш учун тартиб-таомиллар ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;

аудиторлик ташкилотларининг ишида ХАС қоидаларига ва унинг асосидаги амалиётга мувофиқликни таъминлаш учун аудит бўйича услубият қабул қилинишига кўмаклашиш;

халқаро аудит стандартлари ҳамда Сифат назорати стандартлари Палата аъзолари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари юзасидан аъзолар сўровига янада самарали эътибор кўрсатилиши учун аудит бўйича моҳир профессионалларни тайинлаш йўли билан мувофиқ ва ҳамоҳанг бўлади.

Прочитано: 2350 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика