Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 51 / Аудитор хабарномаси

ХБФ якунларни чиқарди

12–14 ноябрда Сеулда (Жанубий Корея) Халқаро бухгалтерлар федерацияси – бухгалтерлик касби вакилларини бирлаштирадиган глобал ташкилот Кенгашининг йиллик мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмасининг вакиллари ҳам иштирок этдилар.

 

 

Халқаро бухгалтерлар федерацияси (бундан кейин – ХБФ) Кенгашининг мажлисида ХБФ президенти Уорен Аллан, ижрочи директор Фаиз Чоудхури, ХБФ ғазначилиги бошлиғи, аудиторлик қўмитаси бошлиғи (шу жумладан ички аудиторни тайинлаш тўғрисида тавсияни), режалаштириш ва молия қўмитаси бошлиғининг (шу жумладан 2014 йил учун бюджет ва тўлиқ, уюшган ва аффилланган аъзолар бадалларининг параметрлари тўғрисида стратегик ташаббус) ҳисоботлари, шунингдек профессионал бухгалтерлик ташкилотларини ривожлантириш ишида ХБФ фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар тингланди.

ХБФ Уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар, Аудит ва ишончни ифодалаш халқаро стандартлари бўйича кенгаш, Бухгалтерлар учун халқаро этика стандартлари бўйича кенгаш, Давлат секторида бухгалтерия ҳисобига доир халқаро стандартлар бўйича кенгаш фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида ахборот тингланди.

Шунингдек мажлис доирасида «Аудит сифати двигателлари», «Аудит сифатини янада оширишни тартибга солиш», «Молиявий ҳисобот инфратузилмаси», «Талантларни жалб этиш ва ушлаб қолиш», «Профессионал ташкилотнинг самарали тузилмасини барпо этиш», «Аудиторлик ҳисоботи хулосасини такомиллаштиришнинг муҳим позициялари» мавзуида семинарлар ўтказилди.

Мажлис давомида ХБФ Кенгашининг таркиби ўзгарди, хусусан янги аъзолар: Гейл МакЭвой (Ирландия), Майкл Хэсорн (Буюк Британия), Себастьян Овуама (Нигерия) ва Вайнанд Шрюфф (Германия) сайланди, Анна Мария Элориетта (Бразилия) ва Роберт Харрис (АҚШ) қайта сайланди. Уларнинг ҳар бири Кенгашга бухгалтерия фаолияти халқаро стандартларини қабул қилиш ва жорий этиш, бутун дунё профессионал бухгалтерларининг ҳамкорлиги сингари стратегик жиҳатдан муҳим фаолият соҳаларида ХБФни олға силжитиш ишида ўз кўникма ва тажрибаларини ишга солишлари режалаштириляпти.

ХБФ ҳақиқий аъзоларининг сафлари ҳам тўлди. Чунончи, Федерацияга Бошқарув ҳисоби бўйича бухгалтерлар институти қабул қилинди, уч уюшган аъзо – Кайман ороллари Профессионал бухгалтерлар жамияти, Македония Респуб­ликаси Сертификатланган аудиторлар институти, Сенагал Дипломли бухгалтерлар ва бухгалтерлар миллий орденининг мақоми ошиб, «Ҳақиқий аъзо»га айландилар. Уюшган аъзолар сафига янги ташкилотлар, хусусан Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Латвия Республикаси Бухгалтерлар уюшмаси, Гватемала Бухгалтерлар ва аудиторлар жамоат бирлашмаси, Москва аудиторлар палатаси, Фаластин сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси қабул қилинди. ХБФ аффилланган аъзолари таркибига Корпоратив ғазначилар уюшмаси кирди.

– Биз ўз сафларимизга ушбу ташкилотларни қабул қилишдан жуда хурсандмиз, – деди ХБФнинг бош ижрочи директори Фаиз Чоудхури. – Кўплаб янги ва уюшган аъзолар ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда жойлашган. Биз уларни касб манфаатларини ифодалайдиган ташкилотимизга қўшилганлари билан табриклаб, ХБФнинг глобал иқтисодий ўсиш ва ривожланишни қўллаб-қувватлашдан иборат вазифасини бажариш учун ҳамкорликда иш бошлашларини сабрсизлик билан кутамиз.

Прочитано: 964 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика