13.09.2020
Ошиб кетса ЯБТ тўлайсиз
Қизим оиласи билан Дубайда яшайди. Баҳорда уларникига меҳмонга бормоқчимиз. Қизим бизга энг сўнгги русумдаги телевизорни совға учун харид қилмоқчи. Ўзбекистонга қайтишимизда аэропорт божхонасида муаммо бўлмайдими? Бирор-бир солиқларни тўлаш керакми? далее...»» |
13.09.2020
Молиявий қарзни сўндириш
2019 йилда соддалаштирилган ҚҚСни тўловчи корхона якка тартибдаги тадбиркорга 63 млн сўм миқдорида қисқа муддатли фоизсиз молиявий қарз берган. Ана шу якка тартибдаги тадбиркор хорижий корхонадан экскаваторни бепул олди. Божхонада тозалашда 56 млн сўм ҚҚС, бошқа божхона божлари ва йиғимлари бўйича 14 млн сўм тўлади. Божхонада экскаватор 23 млн сўм қийматида баҳоланди. Сўнгра якка тартибдаги тадбиркор қарзини сўндириш ҳисобига экскаваторни қарз берувчига бериб юборди. Корхона экскаваторни асосий восита сифатида кирим қилди. Якка тартибдаги тадбиркор экскаваторни олган ва қарз берувчига берган пайтида ҚҚС тўловчи бўлмаган. 1. Қарзни сўндириш ҳисобига якка тартибдаги тадбиркордан олинган экскаватор қийматини қандай тўғри шакллантириш мумкин? 2. Қарз берувчи қарз олувчи томонидан божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? 3. ушбу операция қарз берувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? далее...»» |
13.09.2020
Болани парваришлаш нафақаси ва ундан солиқ
2019 йилда корхона ходимага ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини, бола туғилганда бериладиган нафақани, болани 2 ёшгача парваришлаш бўйича нафақани тўлади. 2019 йилда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу нафақалар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланганми? далее...»» |
13.09.2020
Кредит фоизларини компенсациялаш
2019 йилда компания хом ашё сотиб олиш учун кредит олди. Президентнинг 24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон қарорига мувофиқ кредит бўйича фоизларнинг бир қисми бизларга кредитлар бўйича фоизларни қоплаш учун компенсация бериш орқали ЎзР ВМ ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қопланади. Фоизларни бундай қоплаш корхона учун даромад ҳисобланадими? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин ва бухгалтерия ҳисобида қайси проводкалар билан акс эттириш лозим? далее...»» |
13.09.2020
УФ камайтирилган бўлса…
ҚҚС тўловчи хусусий корхона УФни 1 500 000 000 сўмга кўпайтирган. Корхонанинг устав фонди бунга қадар 50 308 000 сўмни ташкил этган. Кейинчалик ягона муассис (100% улушга эга) ўз ҳиссасини 1 500 000 000 сўмга камайтирмоқчи бўляпти. Устав фонди камайтирилганда ташкилотда ва ягона муассис – жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
13.09.2020
ТМЗ ички айланганда ҚҚС ҳисоблаш
Корхона бир неча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Улардан бир тури – истеъмолчиларга реализация қилинадиган полиэтилен плёнка. Шу билан бирга полиэтилен плёнканинг бир қисми корхонанинг бошқа бўлинмасига берилади, бу ерда ундан биз томондан ишлаб чиқариладиган бошқа турдаги маҳсулот ўрови сифатида фойдаланилади. Мазкур бўлинма алоҳида юридик шахс эмас, у корхонанинг таркибига киради. Полиэтилен плёнка корхонанинг бошқа бўлинмасига берилганда ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулотимизга ҚҚС ҳисобланадими? далее...»» |
13.09.2020
Кредит қарзини мол-мулк билан сўндириш
Корхонанинг (МЧЖ, айланмадан олинадиган солиқ тўловчи) банкдан кредит бўйича қарзи бор. Унинг балансида 150 млн сўмлик баланс (қолдиқ) қийматига эга бўлган бино мавжуд. Бино баҳоланганда уни 8,5 млрд сўмга баҳолашди. Банк МЧЖнинг шу суммадаги қарзини бир вақтнинг ўзида сўндириш билан 8,5 млрд сўмлик бинони қабул қилди. МЧЖда асосий воситанинг чиқиб кетиши ва 8,5 млрд сўмлик банкка қарзни сўндириш содир бўлди. Бу ҳолда корхонада айланмадан олинадиган солиқ бўйича мажбуриятлар юзага келадими? далее...»» |
13.09.2020
Бизнес ва аҳолини пандемия вақтида қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан иқтисодиёт тармоқларига коронавирус пандемияси ва глобал инқирозий ҳолатларнинг салбий таъсирини юмшатиш бўйича чоралар-тадбирлар тасдиқланди1. Молия вазирлиги ҳужжатнинг асосий тезисларини келтиради. далее...»» |
13.09.2020
«Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори далее...»» |
13.09.2020
«Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори далее...»» |
13.09.2020
БФҚ йўли тўсилди
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг яширин айланмаси ҳозир энг хавфли «операция»лардан ҳисобланади. Бундай операцияларга қарши курашишда божхона органлари доим ҳушёрликни қўлдан бой бермаётирлар. далее...»» |
13.09.2020
Тўловларни четлаб ўтиб нетасиз?
Маълумки, амалдаги тартибларга кўра республикамиз ҳудудига олиб кириладиган «ЕВРО-4» ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган юк ташиш ҳамда махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилган. далее...»» |
13.09.2020
Дастурхонда «импорт маҳсулоти»
Қўшнининг овқати ширин бўлади, деганларидек, одамлар хўрозқанднинг ҳам «импортнийси»ни хуш кўради. Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга катта эътибор берилаётган бўлса-да, четдан келтирилаётган маҳсулотлар салмоғи ҳам кам эмас. далее...»» |
13.09.2020
Дастурхонда «импорт маҳсулоти»
Қўшнининг овқати ширин бўлади, деганларидек, одамлар хўрозқанднинг ҳам «импортнийси»ни хуш кўради. Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга катта эътибор берилаётган бўлса-да, четдан келтирилаётган маҳсулотлар салмоғи ҳам кам эмас. далее...»» |
13.09.2020
Қош қўяман деб…
ёки сайёр солиқ текшируви тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасига доир фикр-мулоҳазалар Қабул қилиниши солиқ тўловчилар ва солиқ соҳаси мутахассислари томонидан анчадан буён кутилаётган Сайёр солиқ текширувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси www.regulation.gov.uz Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида 17 мартга қадар муҳокама учун жойлаштирилган. Ушбу ҳужжат лойиҳасини ўрганиш кўпчиликда бир қатор саволларни келтириб чиқарди. Сабаби унда Солиқ кодексида ёритилмаган айрим муҳим ҳолатлар аниқлаштирилиши зарур эди. далее...»» |
13.09.2020
Онлайн-НКМга ўтишда қандай тежаш мумкин
Онлайн-НКМга ўтадиган тадбиркорлар учун имтиёзлар Президентнинг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (6.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон) назарда тутилган. Вuxgalter.uz ваколатли органлар томонидан қўшимча тушунтиришларни талаб этадиган баъзи муҳим жиҳатлар мавжуд, деб ҳисоблайди. Гап нима хусусида? далее...»» |
13.09.2020
Импортда ҚҚС: ҳақиқатдан тўлангандан кейин ҳисобга олиш
Корхона 2019 йил 1 октябрдан мотор мойларини импорт қилувчи сифатида ҚҚС тўлайди. Дастлабки импорт етказиб бериш 2019 йил августда амалга оширилган. ИМ 40 режимида БЮД расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 2 ойга божхона тўловларини (бож ва ҚҚС) тўлаш муддатимиз кечиктирилди. Октябрда тўловларни тўладик. 2019 йил декабрда ҳам шундай ҳолат юз берди: 2 ой ичида импортга ҚҚС тўлаш мажбурияти билан товар ИМ 40 режими бўйича божхонадан олинди. Тўловни қисман январда, қолган қисмини эса февралда тўладик. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинган мойларни ҚҚС билан сотаяпмиз. Божхона тўловлари муддати кечиктирилганда импортга ҚҚСни қайси даврда ҳисобга олиш лозим? ҚҚС ҳисобланган ва ИМ 40 БЮДда акс эттирилгандами? Ёки амалда тўлангандан кейинми? далее...»» |
13.09.2020
ЖШДС бўйича имтиёзларни бирга қўллаш
2019 йилнинг май ойида ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди, октябрь ойида эса ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ишдан бўшаш нафақаси тўланди. Ушбу тўловларга ЖШДС бўйича имтиёз қўлланиладими? далее...»» |
13.09.2020
Ҳисобдорлик бўйича пул беришни ҳисобга олиш
Директор корхона эҳтиёжлари учун хом ашё сотиб олиш мақсадида нақд пул маблағларини ҳисобрақамдан ечиб олади. Буни қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш лозим? далее...»» |
13.09.2020
Бепул беришдан ҚҚС: ҳисоботда акс эттириш
Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ва товарларни реализация қилиш нархи бўйича сотади, шунингдек уларни реклама мақсадларида бепул беради ва таннархи бўйича ҳисобдан чиқаради. Бепул бериш иқтисодий жиҳатдан оқланган ҳисобланса, корхонада реализация бўйича 2 турдаги айланма вужудга келади: 15%дан ва ҚҚСсиз. Товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганда, ҳисобга олиниши лозим бўлган сумма қандай усулда (мутаносиб ёки алоҳида-алоҳида) аниқланади? Бундай бериш ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? далее...»» |